декабр 24, 2016 13:10 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 4 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 24-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 24-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 4 - чиси

Ҳижрий қамарий 1438  йил рабиул-аввал ойининг 24-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  декабр ойининг 24-чи кунидир.

Бундан 492 йил муқаддам милодий 1524-чи йил декабрь  ойининг 24-чисида:

Партугалиянинг машҳур кашфиётчиси ва денгизчиси Васко Да Гама вафот этди. У милодий 1460-чи йилда таваллуд топди. Унинг амалга оширилган энг муҳим сайъ-ҳаракати милодий 1498 йилда Европанинг Осиё ва Ҳиндустонга сув орқали йўлини кашф этди. Унинг кашфиёти шу жиҳатдан аҳамиятга эга эдиким, милодий 1453 йилда Усмонийлар императорлиги Европанинг Осиёга эга бўлган ер орқали йўлини бекитган эди. Васко Да Гама Африка қитъасини айланиши билан Ҳиндустонга етиб келди ва ушбу мамлакатнинг кўп аҳолисини қатл этишдан сўнг Партугалия томонидан Ҳиндустонни мустамликага айлантириш заминасини яратиб берди.

Бундан 151 йил олдин милодий 1865 йил 24 декабрда АҚШда европоид нажодига мансуб кишилар ўзларини бошқа халқлардан хусусан қоратерилардан устунроқ қуйиб Кулукслан махфий гуруҳини ташкил эттирдилар. Таъсис этилишидан тўрт йил ўтгандан кейин ушбу гуруҳнинг ноқонунийлигини эълон қилдилар.Аммо ҳалигача қоратанли халқнинг ҳақ ҳуқуқини поймол этиб, қатл ва зулм ситам ўтказмоқдалар. Ушбу гуруҳ қоратанли фуқароларни ҳимоя қилганларни ҳам терор қилмоқдалар. АҚШ-да ушбу гуруҳни томиридан узиб ташлаш учун жиддий ҳаракат қилмайдилар.  

Бундан 65 йил илгари милодий 1951 йил декабрь ойининг 24-чисида:

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциясининг тасдиқланиши билан Ливия ўз истиқлолига эришди ва Муҳаммад Идрис Ал-Маҳдий Ливиянинг подшоси унвонида тайинланди. Бу мамлакат ўтмишда Триполи номи билан маълум эди ва бир неча вақт давомида бегоналар кучларининг ишғолида қарор олди. Ливия милодий 16 –чи асрда Усмонийлар императорлиги томонидан ишғол этилди.  Бу мамлакат биринчи жаҳон уруши арафасида халқнинг муқовимат кўрсатишига қарамасдан Италиянинг тасарруфига кирди ва иккинчи жаҳон уруши ўрталарида эса Англия ва Франция ушбу мамлакатни ишғол этишди. Охири милодий 1951 йилда Ливия ўз истиқлолини қулга киритди. Ва милодий 1969 йилда эса полковник Муаммар Қазофий раҳбарлигида ёш офицерлардан бир гуруҳи давлат тунтарувини амалга ошириб Идриснинг салтанатини ағдаришди. Аммо милодий 2011 йил февраль ойида йиллар давомида Муаммар Қазофийнинг диктаторлигидан чарчаган халқ араб мамлакатларида вужудга келган инқилоблар таъсирида унга қарши инқилоб қилишди. Ва кенг ҳарбий туқнашувлар натижасида охири уша йилнинг август ойида Ливия пойтахти Триполини ўз тасарруфларига киритиб, Муаммар Қазофий ҳукуматига барҳам беришди. Ливия Африка қитъасининг шимоли ва Ўрта Ер денгизининг жанубий томонида жойлашган. Ливия бир миллиону еттиюзу олтмиш квадрат километр масоҳатга эгадир. Бу мамлакат Миср, Алжазоир, Тунис, Судон, Чад ва Нигерия билан чегарадошдир.