Масжид- ишқ ва имон маскани
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтган эдикки масжидни бино этишдан мақсад бу аллоҳ таоло билан розу ниёз этиш ва тоат-ибодат қилиш учун махсус маконни ижод этишдир. Масжид номини олганлиги сабаби, яъне бу маконда аллоҳ таоло наздида сажда қилиш ва Аллоҳ таоло даргоҳида камтаринлик билан тавозў этишдир. Аммо масжиднинг бошқа ишларидан ғофил қолмаслик лозим. Ислом дини зуҳур топишида масжид Расули Акрам (с) ўз рисолатларини бажо келтириш, иллоҳий паёмларини билдириш ва ислом динини тарғиб этишда энг муҳим марказ ҳисобланарди. Ислом Пайғамбари (с)-нинг тарғиб қилиш ишларидан бир бу ваъз ва насиҳат қилиш йиғилишларини ўтказишлари ҳисобланарди. Ваъз ўқиш, яъни яхшиликларни эслатиш ҳисобланадиким, юракларга юмшоқлик бағишлайди.
Расули Акрам (с) халқни ҳидоят этиш учун мазкур усуллардан фойдаланишларига қўшимча мусулмонларни ваъз ва насиҳатга даъват этардилар. Чунончи ҳадислардан бирида келтирилганким Расули Акрам (с) марҳамат қилардилар: “Жаннат боғлари томон шошилинглар. Айтдилар: Эй Худо Расули! Жаннат боғларидан мақсадингиз нима?
Ул ҳазрат жавоб бердилар: “Худони зикр этиш ва у зотни ёдлаш ва зикр этиш мажлисидир.”
Масжидда Пайғамбари Акрам (с)-нинг таблиғотий ишлари руҳоний ва маънавий манбалардан фаровон эди. Ҳидоят этишга эга бўлган бу иллоҳий нарсалар шахсларни ислом динига қизиқишларини ошарди. Пайғамбар (с)-нинг ваъз айтишлари фақат суханронлик қилишлари билан чекланмаган эди, балки ул ҳазратнинг хулқ-атворлари масжидни халқни ҳидоят этиш манбасига айлантирарди. Расули акрам (с)-нинг хулқ-атворлари шу даражада қалбларни тасхир этган эдиким, ҳаттоки ул ҳазратни ўлдириш учун масжидга келган шахслар ҳам Худо Расули(с)-ни ёқтириб бор вужудлари билан Худонинг бирлиги ва Пайғамбар (с)-нинг нубуватига ишониб ислмом динини қабул қилишарди. Пайғамбар Акрам (с)-ни заҳрланган қилич ила ўлдириш мақсади билан Макка шаҳридан Пайғамбар (с)-нинг масжидига келган шахс Умайр Бин Ваҳаб эди. Таърих гувоҳлик беришича, Умайр Бин Ваҳаб ва Сафавон Бин Умия “Бадр воқеасидан сўнг Каъба ёнида ўзаро сўҳбатлашарди. Умар Макка шаҳрида ҳамиша Расули Акрам (с) ва ул ҳазратнинг саҳобаларини озор берадиган шахсларидан бири эди. Бадр урушида унинг ўғли асирликка тушган эди. Умайр Бадр урушида ҳалок бўлганлар ҳақида гапириб қолди. Сафавон айтди: Худога қасам ичаманки, уларнинг улимидан сўнг ҳаётнинг маъноси йўқ.
Умайр деди: Ҳақиқатни айтдинг! Худога қасамки агар қарзимни адо этиш қудратига эга бўлганимда ва фарзандларим мендан сўнг ҳалок бўлмасликларига ишонч ҳосил қилганимда албатта Муҳаммад олдига шошилиб борардим ва уни ўлдирардим.
Сафавон фурсатдан фойдаланиб деди: Сенинг қарзингни адо этаман ва сенинг фарзандларинг менинг фарзандларим ўртасида бирон-бир фарқ йўқ!
Умайр деди: Демак, буни сир сақлагин!
Уша вақтда Умайр ўз қиличини заҳрантирди ва Мадина томон шошилди. Мадина шаҳрига етиши билан Расули Акрам (с) томон борди. Пайғамбар (с)-нинг айрим саҳобалари унинг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо Пайғамбар (с) шундай марҳамат қилдилар: “Уни қўйинглар келсин. “
Умайр олдига бориб деди: Салом . Бу эса жоҳилият замонининг хушомадлик сўзи эди.
Расули Акрам шундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло жаннатдагиларнинг энг яхши сўзи бўлган “Салом”-ни бизга иноят этди. Сўнгра Расули Акрам (с) ундан ташриф этган сабабини сўрадилар.
Умайр деди: “Сизнинг қўлларингизда бўлган асир бир ўғил учун келдим. “
Расули Акрам яна сўрадилар: “Бошқа мақсадинг борми: Чунки сен Сафавон билан бирга Каъба ёнида ўтириб Бадр уруши ҳақида сўҳбатлашган эдинглар. Сен айтдинки агар қарздор бўлмасдим ва кичик фарзандларим бўлмаганида, албатта Муҳаммадни ўлдирардим. Уша вақтда Сафавон айтди: Мен фарзандларингни ўз фарзандимдек биламан ва уларни боқиш менинг зиммамга бўлади. Ва энди Худо мен ва сенинг маъмуриятинг ўртасидадир. “
Умар бу сўзларни эшитиб шундай деди: “Мен гувоҳлик бераманки сен Худонинг Расули . Ҳақиқатан ҳам сен самолардан хабардорсан. Аммо биз сенга ишонмасдик. Чуки бу мавзўдан мен ва Сафавондан бошқа ҳеч ким хабардор бўлмасди. Ва Аллоҳ таоло сенга бу хабарни берган деб ишонаман. Худога ҳамду сано айтаманки мени исломга ва тўғри йўлга даъват этди. Уша вақтда шаҳодат берди. Сўнгра Пайғамбари Акрам ўз саҳобаларига қарата дедилар: “Ўз биродарингиз билан ислом ва Қуръон ҳақида сўҳбатлашинглар ва унинг асирини озод этинглар”.
Азизлар, дастуримиз давомида Суриянинг энг муҳим “Умавий”Жомеъ масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз. Бу масжид Димишқнинг қадимий қисмда жойлашган ва ислом дунёсининг энг чиройли масжидларидан ҳисобланади. Бу масжид Мадинада Расули акрам (с) томонидан қурилган бошқа масжидлардан фарқ қилади. Уммавий Жомеъ масжиди ҳижрий қамарий 87 йилда Уммавийлар хонадонидан бўлмиш олтинчи халифа Валид Бин Абдулмалик томонидан бино этилган.
Таърихчиларнинг айтишларича Валид мамлакатнинг етти йиллик солиғини бу масжидни қуришга сарфлаган.
Бу масжиднинг таърихи масеҳиятдан олдинги даврларга бориб тарқалади. Айрим таърихшуносларнинг айтишларича бу макон оташпарастларнинг тоат-июодат қилиш макони бўлган. Румликлар Шомни ўз тассаруфларига киритганларидан сўнг бу маконни кенгайтиришди ва ўзларининг тоат ибодат қилиш маконига айлантиришди.