Қалбга яқин қўшиқлар
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азиз тингловчилар, бугунги мусиқали дастуримизда форс, ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз сиз азиз мухлисларимиз кунглида жой олади деган умиддамиз!
Инсон зоти борки, Янги йил оқшомида янги орзу-ниятларни дилига тугади. Оиласига, юртига тинчлик, омонлик сўрайди. Яқинларига эзгу тилаклар билдиради, совға-саломлар улашади. Тонггача телефон қўнғироқлари тинмайди, миллион-миллион яхши тилакларни диллардан дилларга етказади.
Азиз мухлислар, янги йил байрамига қадар саноқли кунлар қолди. Биз муносиб фурсатдан фойдаланиб сизларни кириб келаётган милодий 1917 янги йил билан табриклаймиз .
Табассумга буркансин дунё
Қордек оппоқ бўлсин дилингиз
Бўлсин қордек тоза мусаффо
Қадам қўйган янги йилингиз!
Янги йилда бахт бўлсин
Омад шодлик нақд бўлсин.
Ҳаётимиз қанд бўлсин
Орзу ният тахт бўлсин!
Азизлар, бугун сиз азизларга тақдим этиладиган қўшиқ Эрон санъаткорларидан Мажиди Ахшобий бўлади. Мажид Ахшобий альбомлари “Гумгаште”, “Ҳамроз” ва “Паризод” номланади. У қалбларни тасхир этиладиган оҳанглар яратади ва сантур чалиш маҳоратига ҳам эгадир. Ҳозир эса, таҳририятимиз ходимлари томонидан танланган ва кайфиятни кутарувчи Мажид Ахшобий ижро этилган “Субҳи дигар” қушиғини манзурингизга ҳавола этамиз. Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Азизлар, ҳаргалгидек кўп мухлисларимиз радиомизнинг почтасига мактуб ёзиб биздан ёқимли қўшиқларни тинглаш истагини билдиришган. Жумладан, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидан Диёрбек ва Салимжон номли мухлисаларимиз мактуб ёзиб Узбекистоннинг таниқли ва севимли хонандаларидан бўлмиш Ғиёс Бойтоев ижросида "Шукур қилинг" номли қўшиқни тинглаш истагини билдиришган. Бу мухлисларимиз истагини бажо келтириб "Шукур қилинг" номли дилрабо қўшиқни манзурингизга ҳавола этамиз.
Азиз мухлислар, мусиқали дастуримиз сўнгги лаҳзаларида Душанбелик бир неча мухлисларимиз истак-хоҳишларига биноан Афғонистоннинг машҳур ва жуда севимли хонандаларидан бўлмиш марҳум Аҳмад Зоҳир ижро этилган “Худо бувад ёрет” чиройли ва бой мазмунга эга бўлган қўшиғини сизларга тақдим этамиз. Марҳамат тингланг!