Январ 01, 2017 11:05 Asia/Tashkent

Эркак ва аёллар ӯз тафовитлари билан бир-бирини такомиллаштиришлари мумкин, аммо улар ҳеч вақт бир-биридай бӯла олишмайди.

Барча тирик мавжудот туғилганидан ӯлимига қадар турли марҳалалрни бошдан кечиришади. Инсон ҳам бошқа мавжудот каби бу қоидалардан мустасно эмас. Инсон мудом ӯзгариб турган бир мавжуд бӯлиб, ӯрганган нарсаларини ӯз ҳаётида татбиқ этади. Инсон муҳим эҳтиёжларидан бири, бу оила қуришдир.

Эркк ва аёл яратилиш аслида бир-бирини мукаммал этувчи фитратга эга бӯлиб, руҳий ва жинсий жиҳатдан бир-бирларидан фарқланишади. Эркак ва аёллар орасидаги бу фарқиятлар жамиятнинг ривожланишига олиб боради. Шу фарқиятлар сингари эркак ва аёллар бир-бирига моил бӯлишларига сабаб бӯлади. Аммо эркак ва аёллар ҳеч вақт ӯзига хос фитрий бир хусусиятини бошқалардан устун кӯрмаслиги лозим.

Эркак ва аёл ҳар бири шахсиятлари мустақил бӯлиб, оила ва оилавий муносабатларда бир-бирига муртабит ва турли поғоналарда туришади. Оилавий муносабатларда томонлар бир-бирининг шахсият ва руҳий ва жисмоний жиҳатларига эҳтиром кӯрсатишларига тӯғри келади. Бундай шароитда эр-хотин бир-бирининг ӯрнида бӯлишни орзу қилишмайди.

Эркак ва аёллар ӯз тафовитлари билан бир-бирини такомиллаштиришлари мумкин, аммо улар ҳеч вақт бир-биридай бӯла олишмайди.

Ижтимоиёт фанлари мутахассиси Бургес Лок оила ҳақида шундай ёзган: Оила эр-хотинлик пайванди ва қариндошлик (фарзанд, ота, она,биродар, сингил..) муносабатлар орқали вужудга келиб, унда унинг ҳар бир аъзосининг муайян ӯрни бӯлиб,  ӯзига хос муҳитда турмуш қуришади.

Дунёда оила бағрида  яшашни орзу қилмаганлар камдан кам. Оиладаги самимий муҳит унинг ҳар бир аъзосига мусбий таъсир етказади. Оилада тинж-тотувлик билан яшаган кишилар, жамиятдаги мушкулотларга муносиб қаршилик қила олишади.Оила ташкил этиш учун махсус меъёрлар ишлаб чиқарилган.  Ҳар қадар оила аркони бу меъёрларга тӯғри келса, шу миқдор оила мустаҳкам ва пойдор бӯлади.

Ислом динида ҳам оила қуриш ва унинг сақланишининг  йӯли шаръий мизон меъёрида амал қилиш деб ҳисобланади.Вожиб ва мустаҳаб амалларни қӯлда тутиб, ҳаром ва макрӯҳ бӯлган амаллардан воз кечиш ва диний қадриятларга пойбанд бӯлиш, оилани мустҳкам ва пойдор бӯлишига олиб борадиган омиллар ҳисобланади. Инсон шахсини шакллантиришда оила, шубҳасиз, дастлабки босқич вазифасини ўтайди, яъни оилада одамларнинг бир-бирлари билан ўзаро муносабатларига асос солинади.

Эр-хотиннинг оиладаги моддий, ташкилий тарбиявий ва ўзаро шахсий масалалар юзасидан бир-бири билан бўладиган муносабатлари соф, самимий, эрнинг хотинига, хотининг эрига, нисбатан ўзаро ҳурмати, иффати асосида қурилсагина, бундай оилада мусаффо маънавий муҳит вужудга келади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Исломий оилавий муносабатлар ҳам асрлар давомида ўзида диний, миллий, умуминсоний маданиятни шакллантиргани, ҳар қандай шароитда ҳам инсоний қадр-қимматни устивор билгани, миллий ахлоқ-одобга асосланганлиги билан фарқланади. Мусулмон оиласига хос хусусият оилаларнинг мустаҳкамлиги, кишиларнинг оилавий ҳаётдан ташқари яшашини таъсаввур қила олмаслиги, оилапарварлиги, жамоа бўлиб яшашнинг устунлиги, серфарзандлиги, болажонлиги, оилани муқаддас бўлишида намоён бўлади.

Инсон ҳаётида муҳаббат энг гўзал ва ширин сўзлардан бири ҳисобланади. Севиш ва севилишни барча инсонлар хуш кўришади. Ҳақиқатан ҳам  одамлар муҳаббат ва яхшиликни шайдосидирлар. Бошқа томондан муҳаббатни муҳаббат яратади. Бирон киши меҳр  ва муҳаббатини бошқа бировга бахшида этса,  муқобил тараф ҳам унга меҳр ва муҳаббат кўрсатади.

Оилада муносабатлар мустаҳкамлиги эр-хотиннинг ташаббусларига боғлиқ. Оила учун тўла жавобгар саналган эр-хотин, бир-бири ва  фарзандларига меҳр‑муҳаббат кўрсатишда улардан олдинда юрса, бундан ўзлари катта манфаат топади.

Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори кечиримлилик ва раҳм-шафқат ҳислари оила устуворлигига сабаб бӯлишига такидлайди.