Тарихий саналар
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 17-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 7-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 6-чи кунидир. Бундан 604 йил муқаддам милодий 1412-чи йил январь ойининг 6-чисида:
Бугун жума
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 17-чиси
Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил рабиус сони ойининг 7-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 6-чи кунидир.
Бундан 604 йил муқаддам милодий 1412-чи йил январь ойининг 6-чисида:
Франциянинг машҳур шахсиятларидан бири Жанна д-Арк таваллуд топди. Жанна д-Арк ёки ирландиялик қизни диндор, тақволи, ваҳий ва мулоҳаза этиш аҳли ва илҳомнинг иддао қилувчи аёл деб билишади.
Жанна д-Арк Англиянинг ҳукмронлигидан Францияни нажот бериш учун ғайбдан унга бир илҳом келади деб иддао қиларди. Шунинг учун кўп азоб-уқубат тортишидан кейин Франция кучларидан бир қисмига қумондонлик қилишга эришди ва турли тўқнашувларда Англия кучларини мағлуб этди.
Ва ниҳоят урушлардан бирида жароҳат олганлиги туфайли душманнинг қулига тушиб қолди ва уни муҳокама этишди. Жанна д-Арк шужоат ва жасорат билан ўзини муҳофазат этди. Охири ўрта асрнинг суд маҳкамаси унинг ақидаларини жиноий деб билиб, уни фасод, шак-шубҳали ва атеист деб билиб, уни тириклайин ёқиб юборишга маҳкум этди. Жанна д-Аркни милодий 1431 йили 30 май ойида 19 ёшлигида тириклайин ёқиб юборишди.
Бу кўрашувчи аёл йиллар ва асрлар оша ҳалигача миллий қаҳрамон ва Франциянинг мифологияларига айланиб қолган бир аёл ҳисобланади.
Бундан 206 йил олдин ҳижрий –қамарий 1232 йил рабиус соний ойнинг 7-чисида: Мусулмон фақиҳ, адиб ва муфассири Ибн Ҳож лақаби билан машҳур бўлган Абулфазл Ҳамадон Ибн Абдурраҳмон оламдан ўтди. У ҳижрий –қамарий 1174 йили Марокашнинг Фос шаҳрида таваллуд топди. У адабий ва диний билимларни уша асрнинг машҳур устодларидан ўрганди ва ҳаж сафари жараёнида Шайх Муртазо Ансорий билан учрашиб унинг илмидан баҳраманд бўлди. Ибн Ҳождан фиқҳ, калом, мантиқ каби бир қатор соҳаларига оид китоблар мерос қолган.
Бундан 98 йил муқаддам милодий 1919 йил январ ойнинг 6-чисида:
АҚШ-нинг собиқ президенти Теодор Рузвельт оламдан ўтди. Американинг 26-чи президенти Теодор Рузвельт милодий 1857 йил 27-чи октябрда таваллуд топди. У ёшлигидан бошлаб сиёсий фаъолиятлар билан шуғулланган эди. АҚШ-нинг жумҳурийчилар партиясига аъзо бўлиши билан вице-президенти лавозимини қулга киритди ва милодий 1901 йилда уша вақтдаги президентни террор қилиниши билан у президентликка эришди. Рузвельт ўзининг президентлик дастлабки йилларида Кубада ҳузур топган АҚШ-нинг ҳарбий кучларини мустаҳкамлаб бу ўлкани расмий тарзда ўз ҳимояси остига олди. Айнан ана шу вақтда Кубада Гвантанама номи билан АҚШ-нинг катта денгиз базаси ташкил этилди. Рузвельт ҳукуматининг энг муҳим даврларидан бири бу Панаманинг Колумбиядан ажралиши эди ва Панама каналини қуришини бошлангани эди. Зилзила жараёнида вайронага айланган Сан-Франциско шаҳри Рузвельт ҳукуматининг давридаги бошқа ҳодисалардан бири эди. Рузвельт икки давр, яъни милодий 1909 йилгача АҚШ-нинг президенти сифатида ҳукмронлик қилди ва охири ун йилдан сўнг милодий 1919 йилда 62 ёшида вафот этди.
Бундан 81 йил олдин ҳижрий шамсий 1314 йил дай ойининг ўн еттинчисида Ризохон Паҳлавий дастури билан эронлик хотин қизлар ҳар қандай исломий кийимда юриш тақиқланди. Мақсади ғарбга йўзланиш эди. У Туркияга сафар қилиб Ота Турк таъсирида ушбу лойиҳани амалга оширди.Ушбу дастур эронлик уламолар ва донишманларни ғазаблантирди.