Январ 08, 2017 10:38 Asia/Tashkent

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз! 

Азиз тингловчилар, ўтган дастурларимизда масжидда Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг олиб борган таблиғотларини баён этган эдик ва шуни зикр этиб ўтган эдикки, ваъз-насиҳат қилиш масжидда таблиғот ва маданий фаолият олиб боришнинг йўлларидан бири саналади.

Ислом ва самовий китоб Қуръони карим барча инсонларни ўрганиш ва огоҳликка асосланган иймонга даъват этади. Шунинг учун ҳар бир мусалмон ўз иймонининг даражасини юксалтириш учун огоҳлик ва илмини мустаҳкамлашда ўз вазифасини яхши билади. 

Қуръони каримнинг қайта-қайта такрор қилиши шу натижани бердиким, мусулмонлар жиддий тарзда ўз имонларини юксак босқичларга кўтаришлари учун илм ўрганиш арсасига кирдилар. Қуръони каримнинг оятларига қўшимча Пайғамбари Акрам (с) сиратлари мусулмонлар томонидан илмий фаъолият олиб боришларининг бошқа омилларидан биридир. Пайғамбар (са) ўз рисолатларини билим олиш ва уқишга амр бериш билан бошланган эдилар. У ҳам бўлса шундай муҳитда юз бердиким билимдан бирон –бир хабар ҳам йўқ эди.

Тарих гувоҳ беришича ислом зуҳур топиш замонида Макка ва унинг атрофдаги шаҳрларда саводга эга бўлган кишиларнинг сони 20 нафардан ҳам кам эди.

Расули Акрам (с) илм ва олим фазилати ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Ҳикмат мўъмин-мусулмоннинг юқотган нарсасидир. Бас уни ҳар қаерда топган киши унга лойиқдир.”

Ёки  шундай марҳамат қиладилар: “илмни излагин ҳаттоки у Хитойда ҳам бўлса”

Мусулмонларнинг илмни ўрганиш  синчковлиги  ошиб  улар иштиёқ билан таълим олиш маҳфилларига боришарди. 

Илмни ўрганиш учун  тарғиб ва ташвиқ этиш Юнон ёки Эроннинг катта ўрганиш марказларида амалга оширилмасди, балки шундай муҳитда амалга оширилардиким у ерда ҳеч қандай илмий ва ўрганиш марказлари олдинда ҳам  мавжуд эмас эди.  Бошқа томондан ислом таблиғ этадиган илм иймон учун ва исломий жомеа ва диннинг энг олий мақсадлари учун эди. Бундай шароитда илмий фаъолиятлар учун энг яхши ва энг муносиб макон бу масжиддир. Чунончи Худо Расули (с) шундай марҳамат этадилар: “ Менинг масжидимга келган ва мақсади фақат илмни  ўрганиш бўлган ҳар бир киши аллоҳ йўлида  жиҳод қилган мужоҳиддек ҳисобланади.”

Албатта илм ва ўрганиш фаъолиятлари  Пайғамбар (с) нинг масжиди билан тугамайди, балки Қубо масжиди каби бошқа масжидларда ҳам бу фаъолиятлар амалга оширилган эди. Аммо Мадинада жойлашган Пайғамбар (с)нинг масжиди Қуръон  ва  фиқҳни ўрганишнинг муҳим маркази ҳисобланарди.  Чунки бу масжидда  инсониятнинг энг буюк устоди  Ҳазрат Муҳаммад  (с) ўзлари шахсан таълим ва ҳидоят ишлари билан шуғулланган эдилар.

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида Суриянинг машҳур масжидлардан бўлмиш “Нуқта” ҳақида сўҳбатлашамиз.  Нуқта масжиди Ҳалаб шаҳрига етиш вақтида Карбало асирлари корвони тоғнинг бағрида тўхтаган макони саналади. Қушун аскарлари имом Ҳусейн алайҳисаломнинг муқаддас бошини бир тошнинг устида қуйишди. Бу кунда ўз йўлларини давом эттириш учун муқаддас бошни олганларида ушбу тошнинг устида бир неча томчи қон тукилди.  Ҳалаб халқи ушбу масаладан бохавар бўлганларида бу тош ва қон тукилган жойнинг атрофида тўпланишди ва Карбало шаҳидлари учун азодорлик қилишди. Бу воқеадан кейин Ҳалаб халқи ҳар йили бу кунда Ошуро маросимини ушбу тошнинг ёнига келиб Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг хотирасини улуғлаш учун азодорлик билан шуғулланишарди. Валид Ибн Абдулмалик Бин Марвон  замонида бу тошни номаълум томон олиб борганларигача бу вазъият давом этди. Бундан кейин бу тошдан бошқа асар қолмади.

Тарихда келтиришларича Нуқта масжидини бино этиш  аввалида фақат бир гумбаздан иборат эди ва унинг бошланиши Умар Бин Абдулазиз  даврига бориб тарқалади. Кейин Ҳамадонийлар сулоласининг биринчи ҳокими Сайфуд-Давла Ҳамадоний даврида ҳижрий қамарий тўртинчи асрда кенгайди ва кейинги даврларда эса бир неча маротаба қайта қурилди. Бу зиёратгоҳ биринчи жаҳон уруши даврида усмонийлар армиясининг уруш тажҳизотларини сақлаш амбори унвонида фойдаланилди. Урушнинг охирида эса бу масжидга халқнинг ҳужум қилишлари натижасида унинг ичида бўлган ҳарбий тажҳизотлар портлаб кетди ва иморат эса биткул вайронага айланди. Бу ҳодисадан сўнг зиёратгоҳ бир неча муддат вақт давомида бир вайронага айланиб қолишидан кейин Ахли байт алайҳиссаломларнинг ошиқлари ва юлдошларининг сайъ-ҳаракатлари билан милодий 1961 ва 1967 йиллар давомида қайта қурилди. Нуқта масжиди “Машҳадул-Ҳусейн ”  номи билан ҳам машҳурдир.