Январ 09, 2017 13:30 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 18- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 8-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил январ ойининг 7-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 18- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил рабиус-соний ойининг 8-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  январ  ойининг 7-чи кунидир.

Бундан 1206 йил олдин ҳижрий-қамарий 232-чи йил рабиус-сони ойининг 8-чисида:

Ислом дини Пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг навераларидан бўлмиш ҳазрат Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом Мадина шаҳрида дунёга келди.  Ул ҳазрат болалик чоғида ўз бузургвор отаси Имом Ҳодий алайҳиссалом билан биргаликда Аббосийлар ҳукуматининг босими ва тазйиқи остида қарор олиши сабабли  Ироқда жойлашган Сомирога муҳожират қилди ва ушбу шаҳарда 13 йил ҳаёт кечирганида ўзининг улуғвор отасидан файз ва фазилатни касб этди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссалом ўз отаси Имом Ҳодий алайҳиссаломнинг риҳлат қилгани оқибатида 5 йилдан кўпроқ вақт давомида мусулмонларни ҳидоят этиш ва имомат қилиш бўйича хатарли вазифани ўз зиммасига олди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг имомат қилиш даври Аббосийлар ҳукмдорларининг ҳарбий ва сиёсий қудратининг ривожланиши билан туғри келган эди. Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг умри фақат 28 йил давом  этдиким,  ундан бир неча йили назорат, сургун остида ёки Аббосийлар ҳокимларининг қамоқхоналарида ўтди. Шундай ҳол билан ҳам бу бузургвор имом мусулмонларни ҳидоят этиш чироғини ёруғ қолдиришда муҳим рол уйнади. Бу таъсирнинг натижасини Имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг таълимотлари остида мусулмон мутафаккирларнинг таълим ва тарбия топишларида мушоҳида этиш мумкинким, улар исломий илмларни ўрганишлари ва ушбу олимларнинг ҳар бири исломий турли илмларда китоб ёзишлари билан исломий маърифатнинг ривож-равнақ топишида муҳим қадам ташладилар.

Ислом дини пайғамбари салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг азиз навераларидан бўлмиш имом Ҳасан Аскарий алайҳиссаломнинг валодат топган куни муносибати билан барчангизни табриклаган ҳолда, ул ҳазратнинг буюрган сўзларини эътиборингизга етказамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: "Халқ ҳуқуқларига нисбатан кўпроқ ҳурмат-эҳтиром зоҳир этадиган шахс Аллоҳ таоло наздида энг олий мақомга эга бўлади "  

 

Бундан 165 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1230-чи  йил дей ойининг 18-чисида:

Қожор сулоласининг даврида самарали фаолият олиб борган бош вазир ва сиёсатчи Мирзо Тақихон Амир Кабир Носириддиншоҳ дастури билан қатл этилди. У ўзининг фаровон қобилияти ва истеъдодига эга бўлиши туфайли Носириддиншоҳ Қожор салтанати замонида садри аъзамлик мансабига эришди. Амир Кабир мустақил, иймонли, ватанпарвар, билим ва маданиятни яхши кўрувчи шахс эди. Ҳамда Эронда таълим-тарбия ва маданият заминасида ривожланган замонавий андешалар ва ислоҳотлар киритиш тарафдори эди. У Эрон халқига хизмат кўрсатишда ҳеч қайси тўсиқликдан қурқмас эди ва ўзининг қисқа муддат давомида бош вазирлик қилиши вақтида кўп хизмат ва ислоҳотларни амалга оширди. Амир Кабир зўравонлар ва ашрофлар томонидан мамлакатни ғорат қилишлари  ва Эрон ички ишларига бегоналарнинг аралашувидан сақлаш учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди. Амир Кабир томонидан амалга оширган ислоҳотлардан энг муҳими бу Дорул-Фунун мадрасасини таъсис этиши, фойдали китобларни таржима этиш ҳамда маданий ва илмий газеталарни нашр этишига ишора этиш мумкин. Амир Кабирнинг истиқлолталаблик позицияси, унинг дарбордаги фасодликка қарши кўраш олиб бориши ҳамда Эронни ривожлантириш йўлида унинг сайъ-ҳаракат қилиши хорижий қудратлар ва ички омилларнинг кина-кудуратлари ва ғазабларини келтирди. Охири хорижий ва ички омилларнинг босимлари сабабли Қожор шоҳи уни ўз вазифаларидан озод этиб, Кошонга сўргун қилди ва охири ушбу кунда Фин ҳаммомида қатл этилди. 

Бундан 74  йил олдин милодий 1943 йил январ ойининг еттинчисида:

Югослав физики Никола Тесла оламдан ўтди. У 1856-чи  йилда таваллуд топди ва физика соҳасида кўп кашфиётларни амалга оширилди. Ўзгарувчан токнинг тобора катта кўламларда қўлланилишида     Тесла муваффақ бўлди.

Тесла томонидан электр токининг узоқ масофаларга узатиш масаласини ҳал этилганлиги, электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш самарадорлигининг ошганлиги ҳамда электр хавфсизлигини таъминланганлиги муҳим ахамиятга эга бўлди.