Таърихий саналар
Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дай ойнинг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1437-чи рабиус сони ойининг 9-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 8-чи кунидир.
Бугун якшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дай ойнинг 19-чиси
Ҳижрий- қамарий 1437-чи рабиус сони ойининг 9-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 8-чи кунидир.
Бундан 375 йил муқаддам милодий 1642 –чи йил январь ойининг 8-чисида:
Италиянинг физики ва астрономия фанни бўйича олими Галилео Галилей 78 ёшлигида вафот этди. У милодий 1564 Пиза шаҳрида таваллуд топди. Галилей 19 ёшга кирганича адабиётни ўрганиш билан шуғулланди ва бундан сўнг математика ва физика илмларини ўрганишга машғул бўлди.
У мусулмон халқининг машҳур астрономи Ибн Ҳайсамнинг ихтироъ этган оптик линзасидан фойдаланиб, юлдузларни ўрганиш учун астрономик телескопни ихтироъ этди.
У ушбу асбобнинг кўмаки билан ой куррасининг сатҳи ҳам турли пастлик ва баландликлардан иборат эканлигини ва ҳар бир галактика эса кичик ва катта юлдузлардан ташкил топганини исботлади. Галилей шунингдек қуёш тизимининг маркази ва собитлиги қуёш эканлиги ва ушбу тизимдаги бошқа сайёралар, жумладан ер унинг атрофида айланишини исботлдади. Бу мавзў эса Галилейдан бир неча аср олдин эроннинг машҳур мунажжими Абу Райҳон Берунийга тегишли эди ва у ер курраси қуёшнинг атрофида айланишини исботлаган эди.
Қуёш атрофида ер ва бошқа сайёралар айланиши ҳақида Галилиейнинг назарияси эълон қилинганидан сўнг Рим калисоси Галилейнинг ушбу назариясини куфр деб эълон қилди ва уни муҳокама этди. Шунинг учун Галилей ночор қолиб таслим бўлди ва агарчи қуёш атрофида ернинг айланишига ишонсада, аммо ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ушбу назарияни инкор этди.
Бундан 39 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1356 йил дай ойининг ўн тўққизинчи кунида Эрон халқининг Шоҳ режимига қарши биринчи кенг қамровли эътирозлари бошланди. Ҳижрий-шамсий 1342 йили хурдод ойининг 15 кунида вужудга келган қиёмлардан сўнг, муқаддас Қум шаҳрида, барпо этилди. Шу тариқа 14 йилдан кейин, Эрон халқи яна "Яшасин Хумайний" шиорлари билан эътирозларни бошлади. Ушбу эътирозли кўча намойишлари, Теҳронда Паҳлавий режимига боғлиқ газеталардан бирида Имом Хумайни раҳматуллоҳ алайҳга қарши тўҳматли мақола нашр этилишидан сўнг бошланди. Руҳонийлар ва халқ Қум масжидида йиғилиб, ошкора равишда Шоҳ режимининг ҳукуматдан кетишини талаб қилишди. Бу талаблар Шоҳ режими кучлари кўплаб кишиларни шаҳодатга етказиб, аксарият кишиларни ярадор қилишига сабаб бўлди. Бу ғамли ҳодисадан сўнг кўплаб олимлар бошқа шаҳарларга сургун қилинди ва шу тариқа ҳижрий-шамсий 1354 йил дай ойининг ўн тўққизинчи кунида Исломий Инқилоб ўйғониши ҳаракати бошланди. Ниҳоят ҳижрий-шамсий 1357 йили баҳман ойида Исломий Инқилоб ғалаба қозонди.