Январ 11, 2017 16:16 Asia/Tashkent

Салафийларнинг ҳомийси

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“Такфирий жараёнлар ёхуд  бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Олдинги суҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, америкалик сенатор Крис Мурфига кўра, Исломдан узоқ бўлган ушбу таълимотлар  юз миллионлаб  ёш мусулмонларнинг онгларига сингдирилади. 1956 йилда қарийб 244та  диний мадраса Покистонда мавжуд эди. Ҳозирги кунда уларнинг сони 24 мингга етган. Шунга ўхшаган диний мадрасаларнинг сони бутун дунёда ошиб бормоқда. Мени тўғри тушунинглар, ушбу мадрасаларда зўравонлик дарс берилмайди ва экстремист гуруҳлар учун бирон қўл кучи мавжуд эмас. Бироқ ушбу мадрасаларда Исломдан шундай бир тарзда таълим бериладиги, шиа аҳли  ва Ғарбга қарши бадбинлик ҳаракатлари  ошади. Крис Мурфи илова этади: ваҳҳобийлик Исломда турли чалғинишлар ва бидъатларни яратган. Мазкур диний мадрасаларда бериладиган таълимотлар бошқа кишиларга нисбатан нафрат уйғотади. Ваҳҳобийлик доктринасига эргашмайдиганларни  хоҳ  улар яҳудий бўлишсин, хоҳ насроний ва ёки шиа ва сўфи ва ҳатто сунний бўлишларига қарамай уларни  кофир дея аташади.

Айтиш лозимки, 2011 йилда араб дунёсида бошланган қўзғолонлардан кейин ер остида фаолият кўрсатувчи мутаассиблик фирқаси бўлган салафийлар кучлироқ бўлиб юзага чиқа бошлашди. Уларнинг бу даражада кучайиб кетганини Саудия Арабистони яхшироқ билади. Улар Ливия ва Малида мусулмонларнинг кўплаб зиёратгоҳлари ва сўфийларга қарашли диний марказларни бузиб ташлашди. Салафийлар Тунисда ҳам мўътадил бўлган аҳли суннат мусулмонларни шафқатсизларча боcтиришга ва санъат асарларини куфр эканлиги айби билан йўқ қилишга уринишди. Улар турли ўлкаларда ҳар куни янги фитналар барпо этишмоқда. Раҳмсизларча қатл этиш ва зўравонликларни кенг кўламда амалга оширишмоқда. Улар Ливаннинг шимолий ҳудудларида ҳам турли фитналарни амалга оширишмоқда. Иордания ҳам салафийлик жараёнларининг гувоҳи бўлмоқда. Сурияда эса салафийларнинг фаолиятлари ўта кескин кайфиятда авж олган. Уларнинг ушбу мамлакатда тўратаётган инқирозлари барчага маълум. Бироқ бу ерда илгари суриладиган муҳим ва ўринли савол шуки, ушбу салафий гуруҳларнинг орқасида кимлар турибди? Хавфсизлик хизматлари, дипломатик корпуслар ва минтақа таҳлилчилари Саудия Арабистони ўзининг нефтдан оладиган йирик маблағлари орқали салафийларга ёрдам бераётганини айтишади.

“Ҳозирги замон салафийлиги; Ғарбда фирқа қўзғолонлари” китобининг муаллифи Самир Амғор бу борада айтади: “Мавжуд ҳужжатлар асосида Арабистон салафий гуруҳларга молиявий ёрдам бераётгани маълум бўлган.”

Араб мамлакатларини назорат қилиш марказининг раиси Антон Бесбо айтади: “Мали ва Шимолий Африкада салафийлар борасида эшитган нарсамиз, дарвоқе, ваҳобийликнинг бир шаклидир ва унинг маркази Арабистондадир. Ушбу мамлакат етмишинчи йилларда салафийлик ғояларини кенг ёйиш учун қатор тадбирларни амалга оширганини биламиз. Арабистон эндиликда салафийлар учун дунё бўйлаб миллионлаб евро сарфламоқда.”

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги  дастуримизда   "Такфирий жараёнлар  ёхуд бузғунчилик сценарияси" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг навбатдаги    сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти   ParsToday.com / uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Саудия Арабистони томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар фақат тўғридан-тўғри салафийлик гуруҳлари, диний тарғиботчилар ва сунъий йўлдошлар орқали кўрсатиладиган телеканаллар билан чекланиб қолмайди. Балки Арабистон салафийлик таълимотини ўрганиш учун арабларнинг бошқа ўлкаларидан Макка, Мадина ва Риёз шаҳарларига келган таҳсил олувчилар учун ҳам катта миқдорда доллар ажратади.

Франциялик Самир Амғор бу ҳақда айтади: “Мадина мадрасаларида таълим олаётган талабаларнинг аксари чет эллик бўлиб, улар Арабистоннинг саховатли ёрдамларидан баҳраманд бўлишмоқда. Йўлловчи самолётлар учун билет олиб беришлар ва бепул яшаш жойи билан таъминлаш ушбу ёрдамлар жумласидандир. Ушбу талабалар ўзларининг юртларига қайтгач, салафийликни тарғиб этишади ва шу сабабдан ҳам, Францияда салафийлик ҳаракати шаклланиш ҳолатидадир.”

Арабистон ташқи сиёсати механизмининг мақсади исломни дунёда тарқатиш эмас, балки ушбу механизмнинг асосий мақсади ушбу мамлакат подшоҳлигининг иқтисодиёти, идеологияси ва стратегияси манфаатларини ҳимоя этувчи тармоғларни ташкил этиб уларни мустаҳкамлашдир. Араб баҳори бошланганидан кейин салафийликнинг ҳомий ва тарқатувчилари мазкур сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун ўзлари назарда тутган гуруҳларга бевосита молиявий ёрдамларни янада оширадилар.

Сиёсий таҳлилчи Муҳаммадали Адрубий Мисрда салафий бўлган Нур партиясининг ҳайратланарли даражада парламентда 24 фоиз овозга эга бўлган ғалабасига ишора этиб айтади: “Диктаторларнинг чиқиб кетишларидан кейин салафий партияларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятларини кенгайтириш имкони яралди ва улар эндиликда расмий тарзда Арабистондан молиявий ёрдамлар олишмоқда. Араб давлатларида Араб баҳори номини олган қўзғолонларнинг юзага келиши ҳақиқатан ҳам, Арабистонни ҳайратга солди. Бунга жавобан Риёз ушбу мамлакатларда ўз нуфузини оширишга эга бўлиш учун салафий гуруҳларни ташкил этишни бошлади.”

Саудия Арабистони Сурияда ушбу ўлка салафийларига жудда катта миқдорда молиявий ёрдамлар кўрсатди ва ҳатто Саъд Ал-Ҳаририй етакчилигида Ливандаги 14-март гуруҳи орқали салафий гуруҳларга турли ва кўп миқдорда қурол-яроқ етказиб берди. Ушбу гуруҳлар аввал Сурияда залворли бир шароитни яратиб ушбу мамлакатнинг инфратузилмаларини йўқ қилгач, ҳозирги Сурия давлатини ағдаришни режалаштиришган эди. Бу ўртада Исроил, Америка ва Арабистоннинг Сурияга доир ёндашувлари бир-бирига ўхшаш эди.

Қадрли  тингловчилар, “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ