Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз
Эрон ислом жумҳуриятининг маданият университети
Ҳар бир мамлакатнинг маданияти шу мамлакатнинг ӯзига хос-хусусиятларини намойиш этади. Эроннинг маънавий мероси бу тупроқда яшовчи миллатнинг энг муҳим маънавий хазинаси ва чексиз ифтихоридир. Бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатлари музейларидаги Эрон маданий ёдгорликлари билан ифтихор қилишади.
Эрон маданияти дунё тарихидаги энг буюк маданиятлардан биридир. Бу маданият меъморлик, тасвирий санъат, тӯқимачилик, сопол билан ишлаш, мусиқа, хушнавислик, оҳангарлик каби кӯплаб ҳунармандчилик турларини ҳам ӯз ичига олади.
Теҳрон маданият университети Эрондаги маданият бӯйича энг улкан олий ӯқув юртидир. Исломий инқилобдан кейин Илм, Тадқиқот ва технология вазирлиги исломий жамиятнинг маданият ва санъатини такомиллаштириш ҳамда исломий ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида маданият бӯйича олий ӯқув маркази ташкил қилишга киришди. Шу тариқа Эрон Маданият университети 1979 йили таъсис этилди. Бу университетни ташкил қилишдан мақсад санъат ва маданият соҳасида мӯмин-мусулмон кадрларни тайёрлаб, улар орқали Эрон ислом жумҳуриятининг энг қадимги маданияти ва санъати, исломий руҳдаги ҳунармандчилигини тарғиб қилиш эди. Шундай қилиб, исломий инқилобдан аввалги Форобий университети, нафис санъат институти, драматик санъат институти, олий мусиқа мактаби ва миллий мусиқа таълим маркази каби маданият соҳасидаги бешта муассаса Маданий инқилоб олий кенгаши томонидан бирлаштирилиб, Маданият университети ташкил этилди.
Ххххххххххххххххх
Янги-янги бӯлимлар очилиши ва талабалар сонининг кӯпайиши билан университет қошида тӯртта институт—амалий санъат, ҳайкалтарошлик, кино ва театр институтлари, шунингдек, университетнинг Исфаҳон шаҳридаги ӯз-ӯзини маблағ билан таъминлаш бӯлими ташкил этилди. 1994 йил Маданият университети қошида мусиқа институти, 2001 йили эса меъморлик ва шаҳар қурилиши институтлари ташкил қилинди.
Бугунги кунда Эрон Маданият университети 7 та институт, 17 та илмий-тадқиқот институти ва Форобий номидаги халқаро ӯз-ӯзини маблағ билан таъминлаш бӯлимини ӯзида бирлаштирган. Кейинги маълумотларга кӯра университетда 4000 талаба таҳсил олмоқда. Кино ва меъморлик факултетларининг талабгорлари ниҳоятда кӯп.
Маданият университетининг муътабар институтларидан бири бу кино ва театр институтидир. Бу институтда саҳна адабиёти, актёрлик, режиссура, саҳнани жиҳозлаш ва декоратсия ҳамда қӯғирчоқ театри каби 5 йӯналиш бӯйича мутахассислар тайёрланади. Шунингдек институт қошида декоратсия тайёрлаш сехи, машқ ва тажриба заллари, гримм хонаси ва қӯғирчоқ билан ишлаш зали мавжуд бӯлиб, талабалар таълим ва тарбия жараёнида бу имкониятлардан самарали фойдаланишади.
Эрон кино ва театр санъатининг фахри бӯлган Али Ҳотами, Иброҳим Ҳотамикиё, Руё Темуриён, Масъуд Ройгон, Муҳаммад Солеҳ Аъло, Жамол Шуржаҳ, Муҳаммад Али Кишоварз, Жамшед Машойих каби актёр, драматург ва режиссёрлар ана шу муътабар олий ӯқув даргоҳида таълим олишган.
Хххххххххххххххххххх
Маданият университетининг юксак илмий ва касбий салоҳияти чет эллик талабаларнинг ҳам ӯқиш учун бу университетни танлашларига сабаб бӯлган. Ҳозирнинг ӯзида университет қошидаги институтларда 40 нафар хорижлик талабалар таҳсил олмоқда. Уларнинг аксарияти кино ва театр санъати йӯналиши бӯйича етук мутаъассислар бӯлиб етишади. Улар Босния, Хитой, Ливан, Тожикистон, Яман, Қозоғистон, Покистон, Ироқ, Фаластин ва Афғонистон фуқароларидир.
Фаластинлик Маҳанд ал Мисрий Маданият университетининг кино ва театр институтида кино йӯналиши бӯйича магистр илмий даражасини эгаллаш учун таҳсил олаётган хорижлик талабалардан биридир. 29 ёшли бу йигит аввалига Суриядаги олийгоҳлардан бирининг санъат факултетида ӯқиб, кино санъатининг нозикликларини ӯрганиш учун Эронга келган.
Маҳанд ал Мисрий Эрон Маданият университетининг илмий салоҳияти юксак эканлигини ифтихор ила таъкидлайди. У ӯз ватанида кино ва театр олий ӯқув юрти бӯлмаганлиги учун Эронга келганлигини айтиб, ӯқиш учун айнан Маданият университетини танлаганидан хурсанд эканлигини баён этади. “Эронга келганимда бу мамлакатдаги олий ӯқув юртларининг юксак илмий савияси мени ҳайратда қолдирди”—дейди фаластинлик Маҳанд ал Мисрий.