Январ 16, 2017 15:25 Asia/Tashkent

Исломий ваҳдатга оид ақидалар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, устод шаҳид Муртазо Мутаҳҳарийга кўра,  Оятуллоҳ Буружердий  айрим замондошлардан фарқли равишда  халофат ва имомат  масалаларини хос тарзда ўртага ташларди ва   унинг ушбу заминадаги баҳслари бошқаларга ўхшаб ихтилофларни оширмасди.

Оятуллоҳ Буружердий айрим диний ҳавзалардаги уламоларга  хитобан  айтган эди: “Бугунги кунда халофат мусулмонларнинг эҳтиёжига айланган масала эмаски, ўзаро жанжал этайлик.  Эндиликда бу баҳслар  тарихий бир масалага айланган. Мусулмонлар учун фойдали бўладиган нарса шуки, аҳкомларни қайси манбадан олишимизни яхши билишимиз лозим.”

Оятуллоҳилузмо Буружердий  шиа ва суннат аҳли ўртасида тушуниш ҳусни бўлишини истарди. Зеро ушбу йўл билан, бир томондан, муқаддас ислом динининг азим мақсади бўлган ваҳдатни таъминлаш мумкин эди ва бошқа томондан, шиа аҳли ва шиа  фиқҳини ҳамда шиа маорифини аксариятни ташкил этувчи  аҳли суннатга таништирарди.

Ул ҳазратнинг пешволик қилган даврларида  ўтган юз йилликлар давомида биринчи бор шиа ва сунний руҳонийлари ўртасида  дўстлик мустаҳкам бўлади ҳамда суннат аҳлидан бўлган Шайх Абдулмажид Салим ва унинг вафотидан кейин Ал-Азҳар университетининг ректори Шайх Маҳмуд Шалтут  ўрталарида дўстлик муносабатлари барқарор бўлади ва бир-бирларига мактублар ёзишади.

Исломий ваҳдатга оид фикрларнинг асослари Оятуллоҳ Буружердийнинг таҳсил олаётган даврларида ўша вақтдаги уламолар гуруҳи таъсирида шаклланган эди.

Ул ҳазрат Исломнинг бешта  фирқаси – шиа, ҳанафий, ҳанбалий,  моликий, шофиий ихтилофларининг фарқини диёнат усулидан ташқарида бўлган нарсаларга  алоқадор этади. “ Мусулмонлар табақалари ўртасидаги бизнинг ихтилофларимизнинг сабаби  исломий давлатларнинг заифлангани ва мусулмонлар мамлакатларида ажнабийларнинг  истилоси эди ва ҳали ҳам шундай”,-деган эди у.

Шу асосда ҳижрий-қамарий 1328 йилнинг зилҳижжа ойида бир ҳукм чиқариб, унинг ортида мусулмонлар иттифоқини қўллаб –қувватлаш  ҳамда низо ва ихтилофларга сабаб бўлувчи барча нарсаларга нафратланишни вожиб эълон қилади.

Оятуллоҳ Буружердий аҳли суннат мазҳабларидан бўлган уламоларнинг китоблари ва фиқҳий фикрларини  ўқиб, ўрганган эди  ва маъсум имомлар (а) замонида  аҳли суннат  учун муҳим бўлган ривоят ва фатволарнинг мазмун ва мундарижасидан ушбу натижага эришадики, уларнинг ҳадислари ва сўзлари мазмунларини яхшироқ тушуниш мумкин.

Суннат аҳли китоблари асосида  қилган ушбу тадқиқотларини  фиқҳ ва ижтиҳодни тушуниш учун муҳим муқаддима ҳисоблайди ва унинг ўзи бу борада олий огоҳликка эга эди. Оятуллоҳ Буружердийнинг суннат аҳлига бўлган ушбу яқин муносабатлари исломий ваҳдатга оид ақидаларининг бошқа асосларини ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Шайх Шалтутнинг мазҳабларни яқинлаштириш йўлидаги муҳим ақидларидан бири Исломнинг таассубга  қаршилиги эди. Унинг ақидасига кўра, Аллоҳ барча низоларни наҳйи қилганки, ушбу низо ва ихтилофлар таассуб орқали юзага келган.

Шайх Шалтут илмий анжуманларжа бўладиган илмий баҳсларда айрим авомлар орқади вужудга келадиган таассуб фарқ қилишини ҳам таъкидлайди. Унинг фикрича, ақидалар ижтимоий зарурат ва табиий бир амрдир, улардан қочиб бўлмайди. Бироқ  диний таассуб ва қотган фикрларга  сабаб бўладиган ихтилофлар  тубдан фарқ этади.

Таассуб мусулмонларни пайванд этувчи ипни узади ҳамда кўнгилларда кина ва кудурат уруғини сочади. Аммо ҳақиқатни аниқлаш учун айтилган айрим ақидалар натижасида  бўлган ихтилофлар эса фарқ этади ва ушбу мухолифатчилар фикрларига ҳурмат кўрсатиш лозим.

Шайх Шалтутдан сўрайдиларки, айрим халқларнинг фикрича мусулмонларнинг ибодатлари ва муомалалари тўғри бўлиши учун тўртлик мазҳабларининг бирида бўлишлари шарт. Нима учун ушбу мазҳаблар орасида имомия шиаси ва зайдия мазҳаблари йўқ? Сиз  ҳам ушбу фикрга бутунлай қўшиласизми ва  имомия шиаси мазҳабига эргашишни вожиб ҳисобламайсизми?

Шайх Шалтут ушбу саволларга шундай жавоб беради: “ Ислом  ўзининг бирон  издошларига муайян бир мазҳабга эргашишни вожиб қилмаган. 

Ҳар бир мусулмон аввал   аҳкомлари  китобида тўғри ёзилган  мазҳабга эргашиши  мумкин ва агар хоҳласа, кейинчалик  бошқа мазҳабни  ҳам ўзи учун танлаши мумкин. Унинг бу  иши  учун айблаш лозим эмас. Шайх Шалтут  Ислом тушунчасига  бўлган хос  ёндашуви асосида билдирган фикрларига кўра,  ўн икки имомли шиа мазҳаби билан машҳур жаъфарий мазҳабига аҳли суннат мазҳаблари каби эргашиш вожибдир.  Шайх Шалтут  Ислом тушунчасига  бўлган хос  ёндашуви асосида билдирган фикрларига кўра,  ўн икки имомли шиа мазҳаби билан машҳур жаъфарий мазҳабига аҳли суннат мазҳаблари каби эргашиш шаръан  вожибдир. Шайх Шалтут  ҳижрий –қамарий 1378 йилнинг 17 рабиъул аввалида  Худо Расули (с) ҳамда жаъфарий фиқҳининг раиси ҳазрат Имом Содиқ (а)нинг валодат топган кунлари билан бир вақтда  шиа, зайдия, ҳанбалий, шофиий, моликий ва ҳанафий вакиллари иштирокида бошқалар ҳам ташаюъ мактабига эргашиш вожиблиги тўғрисида фатво беради.   

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ