Январ 19, 2017 14:09 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар,  бугун ӯтган дастуримиз мавзўсини давом эттириш мақсадида Эрон Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз.

 Азиз тингловчилар,  бугун ӯтган дастуримиз мавзўсини давом эттириш мақсадида Эрон Халқ оғзаки ижодиётининг жанрларидан бири бӯлган ривоятчилик ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз. Сӯнгра сиз билан биргаликда Эрон афсоналари сарзаминига  сайр қиламиз. Биз билан бирга бӯлинг!

 Айтиб ӯтган эдикки Эронда достонларни ривоят этиш маҳорати подшоҳларнинг дарбори ва халқ ӯртасида профессонал даражада ривож -равнақ топган эди ва ана шу замондан бошлаб буюк достон асарлари вужудга келди. Ривоятчилар қавмий анъаналарни сақлаш вазифасини ӯз зиммаларига олган эдилар. Улар шеърни ёдлаб бошқаларга етказардилар. Шунингдек таъкидлаб ӯтган эдикки ривоятчилик исломдан сӯнг икки шаклда, яъни мазҳабий ривоятчилик ва қаҳрамонлик ривоятчилиги номи билан танилган мазҳабий бӯлмаган ривоятчиликка бӯлинади.

Қаҳрамонлик достонларида достонни нақл этишда ривоятчи оддий ва бирон -бир хатога йӯл қӯймасдан бир ҳодисадан бошқа ҳодисага ӯтади. У ҳамиша нақл этиладиган достоннинг бошланишида бир муқаддима унвонида бир шеър ёки латифани  танлайди ва бу йӯл орқали тингловчининг диққат -эътиборини достоннинг бошланишига жалб этади. Ривоятчилик достонлари кӯпинча тахайюлот жанбасига эгадир. Тамошачилар ҳам  буни билишади.Бунга қарамасдан улар достоннинг сеҳр-жодусига берилиб кетишади ва ҳаяжон билан ҳақиқий бир воқеани мушоҳада этаётгандек қулоқ солишади.
Достоннинг ривоятчиси ва тамошачи ӯртасидаги алоқа уқитувчи ва шогирднинг ӯртасидаги алоқага ӯхшайди.

Ривоятчи достон орқали ӯз паёмини тамошачига етказади. Ҳамда достоннинг ӯртасида доим панд -насиҳат беради. Бундай достонни ривоят этишда муҳим нуқта шундан иборатким  достон ӯртасида панд -насиҳат бериши на фақат достоннинг маъноси ӯзгаришига сабаб бӯлмайди,  балки достоннинг англашини оддийлаштиради ва ривоятчининг тамошачига айтган сӯзлари тушунарли бӯлади.  Замонавий ривоятчилар қаҳвахона умумий маконларда ӯзига хос расм -русум ва одоб билан қаҳрамонлик ва миллий достонларни нақл этишади. 
Ривоятчи йиллар давомида муршид деб айтиладиган устоднинг назорати остида таьлим олади ёки йиллар давомида достон ривоят этадиган шахсларнинг сӯҳбатларида утириб урганади.

Ривоятчининг зеҳни ӯткир бӯлиши лозим ва тамошачиларнинг диққат -эътиборига қарор олган нарсани зудлик билан тушуниб етиши лозим. Ӯзининг маҳорат ва истеъдоди билан нақлнинг муносиб жойида керакли ӯзгартиришни киритиши мумкин. Ривоятчи қӯлига таълим бериш таёғи,  яъни митрақани олиб унинг ҳаракати билан достонни ривоят этишига ҳидоят этади. У ёлғиз бир ӯзи дастурни ижро этади. У ҳам актёр, ҳам режиссёр ва ҳам ижрочидир. У осонлик билан бир ролдан бошқа ролга ӯтади. У дастурни ӯзгартирмасдан ӯзига хос ҳунар билан мавзуни ӯзгартиради.

  • Азизлар,  сӯҳбатимизни келгуси дастурларда давом этамиз. Ҳозир эса "Калила ва Димна " китобидан олинган "Тақдир " қиссасининг давомини биргаликда эшитамиз.

Азизлар, ўтган дастуримизда айтган эдикки тўрт нафар киши йўлда  бир-бирлари билан танишган эдилар. Улардан бири хатти-ҳаракати ва сўзлашишдан шоҳзода эканлиги кўриниб турарди. Иккинчиси эса ақл ва заковатдан бой бўлган  савдогарнинг ўғли эди. Учинчи киши жуда қад-қомати келишган чиройли йигит эдиким уни кўрган ҳар бир шахс ҳайратланиб қоларди. Ва тўртинчи шахс деҳқоннинг куч-қудратли ўғли эди.. Ҳаётнинг тақозоси билан улар қашшоқ ва муҳтож эдилар ва кийган кийимларидан бошқа нарсалари йўқ эди. Улардан ҳар бири ризқ-рўзи топиш масаласида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этган эдилар. Бу дўстлар  бир шаҳарга етиб келишди ва  у ерда яшаш қарорига келишди. Улар  ҳар куни ўз таърифлаган касб –ҳунари асосида ҳар куни шаҳарга бориб бирон пул ва ризқ-рузи топиш учун сайъ-ҳаракат қилишарди. Биринчи кунида ризқни топиши учун меҳнат ва сайъ-ҳаракат  қилиши лозим деб билган деҳқоннинг ўғли шаҳарнинг ташқарига бориб ўтин жамлади ва бозорга олиб бориб бир дирамга сотди. Шунингдек у ўз дўстларига бу пуллар билан овқат сотиб олди. У шаҳар дарвозасининг устида шундай ёзди: “Бир кунлик сайъ-ҳаракат ва меҳнат қилиш бир дирамга тенгдир.”

Иккинчи кунида чиройли йигитнинг навбати эди. У гўзаллик инсонга кўмак беради, деб биларди. У шаҳарга борди, аммо бирон-бир иш топмади. Бу ўртада пулдор ва бой одамнинг диққат –эътиборига қарор олди. Шунингдек 500 дирам билан ўз дўстлари олдига қайтди. Бу чиройли ва келишган йигит шаҳарнинг дарвозасида шундай ёзди: Соҳибжамоллик ва гўзалликнинг бир кунлик қиймати бешюз дирамга тенгдир. “

Учинчи кунида савдогарнинг ўғлига навбат келди ва у шаҳарга борди. Унинг фикрига кўра ақл ва билим биринчи ўринда туради ва бошқа нарсалардан устунроқдир ва фақат ақл ва фикрнинг куч-қудрати билан мушкулот ва муаммоларни ҳал этиш мумкин деб айтган эди. Шунинг учун бир кеманинг мол-ашьёларни қарзга олиб уларни қийматроқ сотди ва бу мол-ашёлар эгасининг пулини берди. Сўнгра у овқат сотиб олиб ўз дўстларининг олдига шошилди. У шаҳар дарвозаси устида шундай ёзиб қуйди: “Ақл ва билимнинг бир кунлик қиймати юз минг дирамдир”.