Эрон ўт учирувчилар учун аъзодорлик қилмоқда.
Теҳроннинг марказида жойлашган Пласко биносида ёнғиннинг вужудга келиши ва қулаб тушишидан бир неча кун ўтмоқда. Аммо Эрон халқи ҳалигача шужоатли ва фидокор бир неча нафар ўт учирувчиларнинг оламдан ўтишлари учун азодорлик қилмоқда.
Теҳроннинг марказида жойлашган Пласко биносида ёнғиннинг вужудга келиши ва қулаб тушишидан бир неча кун ўтмоқда. Аммо Эрон халқи ҳалигача шужоатли ва фидокор бир неча нафар ўт учирувчиларнинг оламдан ўтишлари учун азодорлик қилмоқда. Пласко ҳодисаси эронликларнинг ҳамдардликлари ва қаҳрамонликларини яна бир маротаба намойишга қуйди.
Ёнғиннинг саркаш шўълалари қурқмайдиган одамларни қаҳрамонликка даъват этади. Улар тутун ва ёнғиннинг шуълаларини бартараф этиш ва унга қарши кўраш олиб бориш учун шошилишади. Аммо бир неча кундан бери қаҳрамон ўт учирувчилар Пласко азим биносининг вайроналари остида қолишган. Вайроналар оғирдир, аммо Эрон халқининг қалбларидаги ғам-кулфат ундан ҳам оғирроқдир. Қаерга қарамасангиз кўз ёши тўла кўзларни ва вайроналар тагида қолиб кетган ўт учирувчиларнинг нажот топишлари учун қулларини доу қилишга кўтарган ҳамда изтироб ва ҳаяжон босган юракларни мушоҳада этасиз. Пласко биноси 53 йил тарихга эга бўлган Теҳроннинг катта савдо иморатларидан бири эди. Бу бинода пайшанба куни кенг ёнғин вужудга келди ва уч соат вақт ўтишидан кейин комил тарзда қулаб тушди. Ҳодиса юз берган биринчи лаҳзаларидан бошлаб ўт учирувчи ташкилотларнинг маъмурлари ҳодиса юз берган маҳалга етиб келишди ва даҳшатли ёнғин билан қарши кўрашни бошлашди. Улар ёнғиннинг кўп қисмини бартараф этишга муяссар бўлишди. Аммо янада ёнғинни охиригача назорат қилиш ва ушбу савдо биносидаги ишчилар ва косибларнинг мол-жонларини зарар кўришдан муҳофазат этишга сайъ-ҳаракат қилардилар. Ўт учирувчилар бинони бушатдилар ва кенгроқ текшириб куришни мақсад қилганларида етказилган зарарлар сабабли пўладдан қурилган Пласконинг азим биноси бир неча сониялар ичида қулаб тушди. Бу ҳодиса Эрон халқининг юракларида ғам-кулфат келтирди ва қаҳрамонларга катта зарар етказди.
Оммавий ахборот воситалари орқали ушбу ҳодисадага тегишли хабар ва тасвирлар ҳар лаҳза халққа етказиларди. Эрон халқи бошқа хабарларни эсларидан чиқарган эдилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса ҳақидаги хабарларни назорат қилишарди. Қаҳрамонларнинг жасадлари устидан қулаб тушган вайроналарни бартараф этиш учун нажот бериш ва кўмак кўрсатиш кучлари ҳамда полиция, армия ва инжинерлар ҳодиса маҳаллига келишди. Вайроналарнинг катта ҳажмга эга эканлиги ва унинг тагидаги 200 градусдан ортиқ иссиқликка эга бўлган ҳарорат ишни инжинер ва ўт учирувчилар учун қийинлаштириб қуйган эди. Вайроналарни кўтаришнинг ҳар бир босқичида ёнғин қайта куч оларди ва ўт учирувчи қаҳрамонларнинг тирик қолиш умидини умидсизликка юзмаюз этарди. Ўз касбдошларининг вайроналар тагида қолишлари шоҳидига айланган ўт учирувчилар ва ўз қаҳрамонларининг кўз ёшарини кўрган халқ аламли ва ачинарли саҳналарни вужудга келтирдиким, Эроннинг 80 миллион халқининг юракларини қуйғу ва алам билан тўшлдирди!
Эрон сарзаминининг тарихи ўз халқининг осойишталиги ва тинчлиги учун азиз жонларини фидо этган қаҳрамонларнинг қаҳрамонлик намуналарига тўладир. Агар бу қаҳрамонлар бўлмаганларида, Эроннинг тарихи бошқача ранг-тус оларди.
“Шаҳид” сўзи Эрон халқи учун ошно ва муқаддас сўз ҳисобланади. Ва шаҳодат уларнинг исломий маданиятларида энг чиройли ва энг шарофатли ўлимдир. Исломий маданиятда Худо йўлида кўраш олиб бориш ва жиҳодда ҳалок бўлган шахс шаҳид ҳисобланади. Шунингдек ривоятларга асосан мусалмонларга хизмат кўрсатиш ёки уларнинг номус, мол ва жонларини муҳофазат этиш йўлида ҳалок бўлган шахс ҳам шаҳид билан тенг ажр-мукофотга эга бўлади. Шаҳид бошқаларга қараганда Парвардигор наздида охиратда энг афзал мақом ва эътиборга эга бўлади. Расули Акрам ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Мусалмонларни ёнғин ёки сел хатаридан қутқарган шахсга жаннат вожиб этилади. ”
Бугунги кунда қаронғуликда қарор олган дунёдаги одамларнинг аксариятлари моддий ҳаётдан янада кўпроқ лаззат ва манфаат олишдан бошқа нарсани уйламайдилар. Ҳақиқатан ҳам бугунги дунёда ҳоким бўлган моддий маданият фидокорлик ва ўз жонини қурбон қилиш каби юксак қадриятларни оқлай олмайди. Секуляр ахлоқ охири бундай фидокорликларни инсоният жамияти ҳаётининг давом этиши учун лозим деб билади ва шу сабабдан фидокорликни таърифлайди. Аммо оқил бир инсонни фидокорлик қилишга сайъ-ҳаракат қилиши учун етаклай олмайди. Инсоннинг вужуди ва ҳаётини туғилиш ва ўлим ўртасида чекланади деб билган шахс дунёдан баҳраманд бўлиш учун янада кен фурсатга эга бўлиш мақсадида ўз жони ва ҳатто бошқаларинг қиймати билан ҳам бўлса муҳофазат қилишга ҳаракат қилади. Табиийким, бундай шахс бошқалар учун ўз жонини хатар билан юзмаюз этишни ахмоқлик деб билади. Албатта инсоннинг фитрати зулмот ҳужумлари ўртасидан ҳам ҳақиқатни аниқлай олади ва шу сабабдан уша моддийлашган дунёда ҳам фидокорлик жилваларини мушоҳада этиш мумкин. Аммо моддий маданиятнинг ривожланиши ва кенгайишида бундай юксак қадриятларнинг порлашига умид қилиш мумкин эмас. Бунга қарамасдан исломий маданият эронликлар ўзларининг тарихларида фидокорлик ва ўз жонларини қурбон қилиш учун кўп намуналарга эга бўлишлари сабабига айланган. Бу маданият бугунги кунда ҳам қаҳрамонликни вужудга келтирди.