Январ 28, 2017 10:56 Asia/Tashkent

Деҳхудо луғат муассасаси-2

 Ӯтган суҳбатимизда таъкидлаганимиздек, Форс тили ӯта бой ва кенг қамровли тил бӯлгани сабабли уни ӯрганиш иштиёқидаги кишилар жуда кӯп. Эроннинг турли университетларида  бу афсонавий гӯзал тилни ӯрганишнинг яхши имкониятлари йӯлга қӯйилган.  Аммо форс тилини касбий даражада ӯргатувчи муътабар билим даргоҳларидан бири бу Деҳхудо луғат муассасаси ва форс тилини ӯрганиш халқаро марказидир.

 Деҳхудо луғат муассасаси Эронда "Форс тилининг қомусий луғати"ни яратиш ҳамда "Форсча истилоҳлар луғати"ни тайёрлаш мақсадида таъсис  этилган илк ташкилотдир. Бу илмий-тадқиқот муассасаси машҳур луғатшунос олим Деҳхудо  томонидан  "Форс тилининг қомусий луғати"ни яратиш лойиҳаси тақдим этилишидан сӯнг  30 йил ӯтгач, 1945 йили Миллий кенгаш мажлисининг қарори билан Теҳроннинг Эроншаҳр кӯчасидаги Деҳхудонинг уйида ташкил этилди.  Ӯшанда бу ташкилотнинг раҳбарлиги иши Деҳхудонинг ӯзининг зиммасида эди.

     Аллома Али Акбар Деҳхудонинг улкан  ишларидан   бири уч  жилдлик  "Форс  тилининг   зарбулмасаллари изоҳли  луғати"дир.

Форс  тилининг    луғавий  қатлами  ва ундаги  ҳар  бир  сўзга  диққат-эътибор қаратиш,   олим  ҳаётининг   мазмунига айланган эди.  Унинг    энг улкан   маънавий    мероси  "Деҳхудо луғати" ҳисобланади.

        Деҳхудонинг   ярим асрлик меҳнат ва  машаққатлари   маҳсули  бўлган   3  миллиондан  ортиқ  картотека тартибга келтирилди.

  Эроннинг  фидоий фарзанди аллома  Деҳхудо  ярим асрлик    меҳнатининг   маҳсули   бу  улуғ  луғатни  Эрон  халқига    тақдим  этди.

         Деҳхудо луғат муассасасининг  ҳиммати  билан     бебаҳо   маънавий  хазинанинг   электрон   варианти    дискларда  ҳам    чоп  этилган.

Бугунги кунда бу муассаса икки йӯналишда: луғат яратиш ишлари бӯйича Деҳхудо луғат муассасаси ва форс тилини ӯқитиш бӯйича эса форс тилини ӯрганиш халқаро маркази сифатида фаолият кӯрсатмоқда.

Хххххххххххххххххх

Форс тилини ӯрганиш халқаро маркази 1989 йили доктор Саййид Жаъфар Шаҳидий ва доктор Ғуломризо Сутудалар томонидан таъсис этилди. Бу форс тили ва адабиётини ривожлантириш ва ҳар йили дунёнинг турли минтақаларидан талабалар қабул қилишга мӯлжалланган илк марказ эди. Бу муътабар марказда 2014 йилгача дунёнинг 50 мамлакатидан бӯлган 15000 дан ортиқ талаба форс тилида ӯқиш, ёзиш ва суҳбатлашишни  ӯрганишди.

Кейинги йилларда бу ӯқув-таълим маркази Германиянинг Гамбург университети, Варшава университети, Краков университети, Оксфорд, Кембридж, Истамбул, Пекин, Осло, Деҳли, Берлин, Петербург, Москва, Жанубий Корея, Барселона, университетлари, Қозоғистон, Австралия, Италия университети каби дунёнинг муътабар олий таълим даргоҳларидан талабаларни қабул қилиб, уларга дунёнинг гӯзал тилларидан бири форс тилини таълим бермоқда.

Форс тилини ӯрганиш халқаро марказида олти босқичдан иборат   тилни ӯрганиш курслари йӯлга қӯйилган. Шунингдек, билимини янада ошириш иштиёқида бӯлганлар форс тилининг олий курси ва адабиёт курсларида таълимни давом эттириб, форс классик адабиёти билан яқиндан танишишлари мумкин.

Форс тилини ӯрганиш халқаро марказ тингловчилари ӯз юртларидаги университетларда форс тили, Эроншунослик, Шарқшунослик, сиёсат ва халқаро муносабат факултетларида таҳсил олаётган талабалардир. Бу тингловчилар Форс тилини ӯрганиш халқаро маркази кӯмагида қисқа муддатли виза билан келиб Эроннинг тили, маданияти ва адабиёти билан танишишади. Шунингдек тил ӯрганувчилар орасида иш визаси билан Эронга келган, эронлик фуқаро билан турмуш қургани сабабли Эрон фуқаролигини олишга муяссар бӯлган, элчихоналарнинг хизматчилари, хорижда туғилиб, форс тили муҳитидан узоқда ӯсган хорижлик эронликларнинг иккинчи ва учинчи наслига тегишли ёшлар ҳам бор.

Хххххххххххх

Деҳхудо луғат муассасаси ва Форс тилини ӯрганиш халқаро маркази  икки кутубхона ва тил ӯрганиш лабораториясига эга. Бу кутубхоналарнинг асосий китобларини аллома Али Акбар ДеҳХудо, Алиризо Ҳикмат ва Аҳмад Пиршак томонидан совға қилинган китоблар ташкил этади. Деҳхудо қаламига мансуб қӯлёзмалар ҳам шу кутубхонада сақланади.

Хоним Ҳайкор Дуви форс тилини ӯрганиш учун Япониядан Эронга келган. У Япониянинг университетларидан бирида уч йил давомида форс тилини ӯрганган. Форс маданияти ва ислом динига юксак эҳтиром билан қарайдиган Дуви устозларидан бирининг тавсияси билан ислом дини ва форс тили билан янада яқинроқ танишиш мақсадида Деҳхудо луғат муассасасига келган.

Ҳейкорнинг фикрича Эронда одамларнинг яшаш шароитлари жуда яхши ва улар ниҳоятда меҳрибондирлар, бу юртнинг мева ва сабзавотлари ҳам жуда маззали. Унинг Япония университетида ҳимоя қилиши лозим бӯлган диплом иши ҳам Эрон мавзусига бағишланган.

 Хоним Ҳайкор Дуви ислом динига эҳтиром билан қарайди ва уни чуқурроқ ӯрганишга ҳаракат қилади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ