август 01, 2016 14:28 Asia/Tashkent

Абдурраҳмон Кавокабийнинг ислом ваҳдати бобидаги ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Таъкидлаб ўганимиздек, Рашид Ризонинг Ислом олами иттифоқи бобидаги ақидалари Саййид Жамол ва Абданинг ислоҳотталаблик ақидалари билан кўплаб  муштарак жиҳатларга эга.  Бироқ унинг ақидаларида халофат ва исломий ҳукумат  умумий тузумини мухталиф ва мустақил исломий давлатлар билан уйғунлаштириш  хусусида  янги мазмунлар мавжуд.

Рашид Ризо иттифоққа эришиш ва  ягона исломий тузумни шакллантириш учун ҳозирги асрда мусулмон миллатлари  билан мувофиқ бўлган қонунлар мажмуасини  чиқаришни таклиф этади. У ушбу қонун ва қоидалар мажмуасини чиқариш учун турли исломий мамлакатларда бўлган салоҳиятли кишилар билан музокара ва маслаҳат қилишларни муҳим ҳисобларди.

Рашид Ризонинг ақидасига кўра,  ушбу салоҳиятли кишилар тўртлик мазҳабларининг  фиқҳий аҳком ва  қонунларини Қуръон ва Суннат билан мослаштиришлари ҳамда қонунлар мажмуаси бўлган китоб чиқаришлари лозим ва мазкур китоб ҳар нарсадан олдин илоҳий қонунлар асосида бўлиши муҳимдир  ва ислоҳ, мулоҳаза  каби тамойиллар ҳамда  умумий маслаҳатларга риоя этиш, яхшилик, бахт ва мусулмонларнинг фаровонлиги ва ҳозирги аср эҳтиёжларининг бартараф этишни кейинги босқичларда қолдириш лозим. Унга кўра, ушбу қонунлар чиқарилганидан кейин халифа  мазкур қонунларни ижрога қўйиши ҳамда  барча исломий юртлар халифаларига керакли дастурлар бериб,   ушбу қонунларнинг ижро этилаётганини аниқ назорат қилиши лозим.

 Хулоса қилиб айтиш мумкинки,  мусулмонлар ва исломий мамлакатларнинг ваҳдати, бирлашиши ва бедорлиги Рашид Ризонинг асосий фаолиятлари эди ва ушбу муаммолар уни  хавотирга солган эди. Мазкур заминада унинг фаолиятларини уч қисмга бўлиш мумкин: биринчиси, “Ал-Минор” журналида чоп этган мақолалари, иккинчиси, исломий доираларда нутқ сўзлашлари ва учинчиси Исломий ваҳдатга доир ёзган асарлари.

Унинг “Алваҳдат улисломия” номли асарида ислом оламида ваҳдатни қандай барқарорлаш бобида муҳим фикрларни баён этган. Ислом оламида кенг тарқалган “Ал-Минор” журналида ҳам Рашид Ризо турли мақола ва хотиралар билан мусулмонларни ўзаро яқинлаштиришга ҳаракат қиларди.  У Ислом оламидаги уламоларни дунё мусулмонлари ўртасида муносабатларни янада кенгайтиришга  ва исломий ваҳдат учун  ўзларининг нуқтаи назарларини  баён этишга чақирарди. Мусулмонлар ҳам унинг  чақириқлари пайидан  ўз муаммо ва қийинчиликлари ҳамда фиқҳий  масалаларини ушбу йўл билан  баён қилишарди.

Рашид Ризо мусулмонлар ва араблар учун  сионизм хатари ва мустамлакачиларнинг фитналари ҳақида огоҳлантиради. У сионизм ва мустамлакачилик қаршисида исломий ваҳдатни талаб этади.

Рашид Ризо “Ал-Минор” журналида ёзган бошқа мақолаларида “исроиллик” лойиҳасини  ҳам ёритиб боради  ва ислом оламидаги фикрий тузумда унинг  кенгайишини олдини олиш учун Ислом оламида низо ва мазҳабпарастлик  тамойилларини камайтиришга ҳаракат қилади. У араб ислоҳотчилари ва янги фикрланувчиларининг панарабизм, арабча ватанпарварлик ва араб ҳаракатларига доир ёзилаётган мақолалар авж олган бир  вақтда орқада қолишлардан қутулиб,  тараққиётга эришишларнинг йўли фақат Ислом оламидаги ваҳдат ва мазҳабларни яқинлаштириш эканлигини баён этади.  

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайтларимиз uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Энди сизни Ислом оламидаги бошқа муслиҳлардан бири Абдурраҳмон Кавокабийнинг ваҳдатга оид ақидалари билан таништирамиз. Асли эронлик  Абдураҳмон Кавокабий Суриянинг Ҳалаб шаҳрида таваллуд топган. У  Сурияда балоғат ва камолотга етди ҳамда матбуот фаолиятлари ва таълим бериш ташкилотларда иштирок этди. У бир неча вақт Ҳалаб шаҳрининг ҳокими ҳам бўлган.  Унинг асосий фаолияти усмоний туркларнинг зулмларига қарши курашишларга  қаратилган эди.  У ҳар бир ҳолатда бўлмасин,  ушбу мавзуга ўйларди. Ниҳоят у сиёсий фаолиятлари ва туркларнинг босимлари натижасида  Сурияни тарк этиб, Мисрга боришга мажбур бўлади ва ўша юртда вафот этади.

Абдурраҳмон Кавокабий Ислом оламининг иттифоқи бобида Саййиж Жамолнинг айрим  ақидаларининг давомчиси бўлсада, айрим ҳолатларда унинг ақидаларига қарши бўлган фикрларни баён этган. 

Саййид Жамол исломий юртлардаги  бегоналарнинг дахолатлари  мусулмонлар бахтсизликларига  асосий сабаб бўлганини баён этган эди ва шу сабабдан ўзининг мақола ва асарларида ўз  ҳужумларини Англия сиёсатларига қаратган эди. Кавокабий эса мусулмонларнинг орқада қолишларининг ички омилларига эътибор қаратиб, уларни ўзларининг ислоҳ этишга чорларди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

Ёрлиқ