феврал 12, 2017 15:17 Asia/Tashkent
  • Илмий янгиликлар сари

Маълумки инсон кӯзининг фаолиятини икки асосий қисмга бӯлиб ӯрганиш мумкин- нур ӯтказувчи ҳамда нур қабул қилувчи. Нур ӯгказувчи қиём, шоҳ парда, олдинги камера суюқлиги, кӯз гавҳари ва шишасимон танадан иборат бӯлиб, буларнинг ҳар бирини оптик муҳитлар деб атаймиз.

Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.

Бугунги кунда эронлик мутахассислар турли соҳада илмий муваффақиятларга қӯл топиб, тиббиёт соҳасида бир қатор дори-дармонларни ихтиро этишга ноил бӯлишган.

2016 йили ноябр ойининг охирида эронлик мутахассислар томонидан кӯриш қобилияти,  рангларни ажратиш қобилиятини аниқлайдиган электроник асбоб ихтиро бӯлди. Бу асбоб орқали шунингдек кӯз рефракциясини аниқлаш имконияти ҳам муҳайё этилган. 

Шу замонда италиялик мутахассислар кӯриш қобилиятларини қисман ё батамом қӯлдан берган кишилар учун кӯриш қобилиятини қайта тиклайдиган протезлар ихтиро этишди.  

Маълумки инсон кӯзининг фаолиятини икки асосий қисмга бӯлиб ӯрганиш мумкин- нур ӯтказувчи ҳамда нур қабул қилувчи. Нур ӯгказувчи қиём, шоҳ парда, олдинги камера суюқлиги, кӯз гавҳари ва шишасимон танадан иборат бӯлиб, буларнинг ҳар бирини оптик муҳитлар деб атаймиз. Оптик муҳитлар нур ӯтказишдан ташқари, ушбу нурни маълум даражада синдирувчи кучга ҳам эгадпр. Нур синдиришдан мақсад эса, кӯзнинг оптик системаси фокусини, яъни тасвирини аниқ килиб нур қабул қилувчя қисмга, яъни тӯр пардага аниқ туширмоқликдир.

Оптик системада нур синдирш хусусиятига РЕФРАКЦИЯ деб аталади. Ёруглик нурлари куз оптик системасидан ӯтиш жараёнида синиб, бош фокусга йиғилади. Оптик системанинг кучли ёки кучсизлиги ана шу фокус масофаси билан ӯлчанади. Оптик система нурни қанчалик кучли синдирса, унинг фокус масофаси шунчалик қисқа бӯлади.

Куз рефракцияси деганимизда 2 турдаги рефракцияни ажратишимиз зарур:

  1. Физикавий рефракция ва клиник рефракция.

Физикавий рефракция - кӯз оптик спстемасипинг синдириш кучи билан белгиланади.

Клиник рефракция — кӯз оптик системаси асосий фокусининг тӯр пардага мунасабати билан белгиланади. Офтальмологлар амалий фаолиятида асосан клиник рефракция ӯрганилади. Клиник рефракция асосан уч хил кӯринишда учрайди. Агар асосий фокус тӯр пардага аниқ тӯғри келса, бундай рефракция — тӯғри рефракция деб аталади. Қолган ҳолларда, яъни асосий фокус тӯр пардага аниқ тӯғри келмаса, клиник рефракции нотӯғри, аметропия деб аталади.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Оптик системанинг синдириш кучи жуда ҳам кучли бӯлиши мумкин, у ҳолда асосий фокус тӯр парда олдида йиғилади. Бундай нотӯғри рефракция тури миопия ёки яқиндан кӯриш деб аталади. Агар синдириш кучи кӯз олмасига нисбатан кучсиз бӯлса, асосий фокус тӯр парда орқасида йиғилади. Бу кӯринишдаги нотӯғри рефракция тӯри гиперметропия ёки узоқдан кӯриш деб аталади.

Бутун жахон статистикасига кўра, сўнгги йилларда ер юзи аҳолисининг 30-40 фоизи кўзи яхши кўрмаслигидан шикоят қилади. Кўз ўтмаслашиши муаммоси йилдан-йилга ёшариб келаётганини айтиш мумкин. Бизнинг асримизда 21 ёшдан ошганларнинг аксарияти кўриш қобилияти сустлигидан шикоят қилади. Шу билан бир қаторда кўздан арзи бўлмай туриб, кўзойнак ёки линза тақиш ҳам деярли русум даражасида оммалашди.

Кўриш қобилияти пасайганда даволанмаслик касалликнинг оғирлашиб кетишига олиб келади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ