Нур диёридан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки, Худо пайғамбари (c) ва мусулмонлар Маккани фатҳ этишларидан сўнг, Макка атрофидаги ва Ҳунайн сарзаминидаги мушриклари билан урушдилар ва ушбу урушда ҳам ғалаба қозондилар. Бугун эса, Ҳунайн ғазотини сизга ривоят этамиз.
Биз билан бирга бўлинг!
Р) Маккада бошқача ҳолат ва вазъият ҳукмрон эди. Қурайшийлар ҳам бошқача кунларни ўз бошларидан ўткишарди. Мушриклар ислом динини қабул қилган эдилар ва жоҳилият даврининг чанг-ғуборларидан ўзларини поклаган эдилар. Мусулмонларнинг ғалаба қозонишларидан олдин ва шон-шуҳрат сабаб бўлган нарсалар бугунги нанг-номусли кунларда тамға бўлиб қолган эди. Йигирма йил исломга қарши душманлик қилган аждодан қолган эркаклар бугун мусулмонлар қушунининг байроғини қўлларида олган эдилар.
Қурайш аёллари Макканинг фатҳ этилишидан олдин ўз уйларида бўлган бутларни безатишарди ва энди эса бу бутларни уйларидан чиқариб ташлашарди. Макка шаҳри бошқача ҳол-аҳвол ва бошқача кунларни ўз бошидан ўтказарди .
Ансорий биринчи шахс деди: Бугун, биз ансорийлар бошқача аҳвол ва вазъиятни ўз бошларимиздан ўтказамиз деб уйлаяпсанми?
Иккинчи ансорий деди: Ҳа, фақат Аллоҳ таоло қандай бу вазъиятдан нафратланишимизни билади. Биз Мадина аҳолийси бугунги кунгача Пайғамбар (с)-ни ҳурмат-эҳтиром этардик ва қурайшийлар баробарида Пайғамбар (с)-нинг ҳимоятларига турган эдик. Аммо ғалаба қозонишдан сўнг ансорийларнинг ёрдами Пайғамбар (с) кўзларида жуда оз ва баҳосиз бўлиб қолган.
Биринчи ансорий деди: Пайғамбар (с) жонига қасд қилиш мақсадида бўлган шахслар, бугун ул ҳазратнинг оёғ остига ташлаб ўзларини қай даражада фидо қилаётганларини кўрмаяпсанми? Пайғамбар (с) қариндошлари ва ошнолари бўлган ва ўтмишдаги аламли ҳодисаларни қоплаш мақсадида ул ҳазратнинг атрофида жам бўлан одамларни кўриб, бугун Пайғамбар (с) ансорийларга эҳтиёж сезади деб ўйлаяпсанми?
Иккинчи ансорий деди: Муҳожирлар ўз диёрларига қайтишди. Бас, улар ансорийлар хурсандчилигига қушилишди. Афсўски, бу дунё бевафодир!
Р) Ансорийларнинг бундан ёки бошқа нарсадан шикоят қилишлари гоҳида Саъд Бин Убода қулоғига бориб етарди.
Саъд деди: “Макка шаҳри мен учун бир хотира ва хатарни эсимга келтирарди. Ун йил олдин уша пайти Пайғамбар дидорига мушарраф бўлиш учун Маккага сафар қилган эдим. Ҳаж мавсуми эди. Бу айём Қурайш Макка мусулмонларини озор бериш ва Пайғамбар (с) муҳожират қилиш учун бошпанаҳ излаш пайида бўлган оғир йиллар эди. Биз Мадина намояндаларнинг кичик бир гуруҳи Пайғамбар (с) билан байъат қилиб ва ул ҳазратни ўз шаҳримизга даъват этган эдик. Бизнинг бу ишларимиздан қурайшийлар хабар топдилар ва қайтаётган карвонимиз орқасидан чўл-биёбон йўлига тушдилар. Карвон ўз йўлини давом этарди ва қурайшийлар фақат мени ушлаб қолишди. Қурайш одамлари мени Маккага қайтардилар. Пайғамбар (с) билан дидор кўришим учун мени азоб бериб зиндонга ташлашди. Уша куни агар Мутъим менга ёрдам бермаганида, ўлганим ва чўл-биёбоннинг очиқ қолган бўрилар тўъмаси бўлиб қолганим аниқ эди. Аммо Худонинг марҳамати ва инояти билан мен тирик қолдим ва уша можародан ун йил утарди ва мен яна Маккага қайтдим.
Саъд деди: Пайғамбар (с)-нинг қўшини уша куни Маккадан ўзоқ бўлмаган масофада қарор олган эди ва Пайғамбар (с) етакчи қушиннинг байроғини менга топширдилар. Мен етакчи қушиннинг олдида туриб Макка томон йўл олдим. Ҳолбуки, уша хотиранинг хатарли лаҳзалари дойим эсимда эди ва мени қайсар ва ёмон инсонлар қаршисида қарор берарди. Бу ранж-азобни йиллар давомида кунглимда яширган эдим ва бирданидан у ошкор бўлди ва мени дилимдаги сўзларни айтишга ундади.
Саъд деди: “Эй одамлар, бугун қасос олиш куни етиб келди. Қон тўкиш ва иззат-эҳтиромларни оёқ ости қилиш ва қурайшийларни танбеҳ бериш кунидир. “
Саъд айтади: Етакчи гуруҳлар бошлиғининг товуши ёронларимни ҳужум қилишга чорлади ва уларни фатҳ келтирадиган юришга сафарбар қилди. Аммо ҳали бир дақиқа ўтмасдан Али алайҳисалом Пайғамбар буйруғи билан чопиб келиб байроғни қўлимдан олди. Гўёки Пайғамбар (с) менинг сўзларимга жавоб бергандек туюлди. Ул ҳазрат айтдилар: “ Бугун раҳмат кунидир. Бузургворлик, кечириш ва Қурайшнинг нажот топиш кунидир.”
Саъд деди: Мен буш қўлим билан қўёш нури остида ёлғиз қолган эдим.