феврал 18, 2017 15:35 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Ислом зуҳур топишининг дастлабки кунларда Мадина шаҳрига келган ва яшаш учун жойлари бӯлмаган мусулмонлар масжиддан бошпанаҳ сифатида фойдаланган эдилар.
Бугунги дастуримизда, Санъонинг катта жоме масжидни таништириш зимнида, масжиддан бошпанаҳ сифатида фойдаланилган камбағал ва қашоқлар масаласи ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Ӯтган дастуримизда айтиб ӯтган эдикки масжиднинг асосий ишларидан бири тоат -ибодат қилиш макони ҳисобланишига қӯшимча эътикоф, мазҳабий маросимларни ӯтказиш,  Қуръонни қироат этиш, ваъз ва диний маърўзалар барпо этиш каби фаъолиятлар учун муносиб макон саналади. Ӯтмишда, ҳам мусофирлар, камбағаллар ва бошпанаҳсиз қолган шахслар учун масжид бошпанаҳ ҳисобланган эди. Йӯлда қолган ва бирон шаҳарда ғариб-мусофир бӯлган ҳар бир шахс учун масжид бошпанаҳ ролини ӯйнаган эди.
Ислом зуҳур топишининг дастлабки кунларида Мадинага келган ва яшаш учун ӯйлари бӯлмаган мусулмонлар масжидда паноҳ топардилар.

Улар Пайғамбар (с) масжидининг шимолий қисмида,  масжиддан ташқари бӯлган катта ва ёпиқ жой,  аммо унга қӯшилмаган ва айвон маъносида бӯлган "суфа " номли жойда яшардилар. Масжидда паноҳ топганлар аста -секинлик билан "Суфа асҳоби " номи остида машҳур бӯлдилар. Улар жазиррама қӯёшнинг нурларидан соябон остида паноҳ топишарди. Аммо кечаларда масжиднинг турли жойларида ухлашлари мумкин эди.

Албатта,  сизларга маълумки масжид ёки Худо ӯйи ӯз ҳурмат -эҳтиромига соҳибдир ва фақат зарурий ва ноилож қолган вақтда бу муқаддас маконда ухлаш ижозат берилади.
Набий Акрам (с) -нинг ҳадисларидан бирида шундай келтирилади:  "Масжидда бирон -бир сабабсиз ҳолатда ухлаган шахс,  Аллоҳ таоло уни давоси бӯлмаган дардга мубтало этади. Масжидда ўхлаш кароҳатдир. "

 Албатта,  қай даражаки Масжид-ул -Ҳарам ва Ан -Набий масжидларидек ҳурмат-эҳтиромга эга бӯлса,  бундай муқаддас маконларда ухлаш янада кӯпроқ гуноҳларга гирифтор этади. Аммо зикр этиш лозимки "суфа асҳоби " -нинг масжидда ухлашлари бу исломий ҳукмга тегишли эмас. Чунки,  Суфа асҳоби Мадина шаҳрига сафар қилишдан сӯнг ӯз қабила ва шаҳар, ҳамда ӯйларни ташлаб камбағаллик ва қашоқлик ҳолатида исломни қабул қилдилар.   Демак, аслида масжидда ухлаш жоиз. Аммо бу билан намозхонларга халақит бериладиган бўлса, унинг ҳукми макруҳдир.

Агар банда мусофир ё ғариб бўлиб, ночор аҳволда бўлса, тунаш учун жой топа олмаса, масжидни ўзига лозим тутади. Бошқа ҳолатларда масжидда ухлашни одат қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Зеро, масжид ухлайдиган жой эмас, балки у ерда Аллоҳ зикр қилинади.

 Масжид бечора-бенаволар, ғариб-мусофирлар учун бошпанаҳ ҳисобланади. Аммо шу ҳол билан гадойлик қилиш ва кумак сураш макони эмас. Мисол учун, Пайғамбар (с) Суффа аҳолийси ва бенаво-қашоқларни масжидда гадойлик қилишларини манъ этган эдилар.

Азиз тингловчилар, дастуримиз давомида Яман пойтахти бўлмиш Санъо шаҳрининг “Ал-Кабир” жомеъ масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз. Тарихий ривоятларга кўра, Пайғамбари Акрам (с) ҳижрий 6 –чи йилда, милодий 630- йил Макка фатҳ этилганидан олдин Яманнинг қадимий шаҳри Санъода “Ал-Кабир” жоме масжиди қурилиши ҳақида бўйруғини содир этдилар. Тарихчилар фикрига кўра Пайғамбар (с) масжид ҳудудлари ва қибласини аниқ тарзда белгилаб берган эдилар. Шу тартиб билан бу масжид ислом даврида энг қадимий ва Яман шаҳрида биринчи масжидлардан ҳисобланарди. Археологик қазишмалар шуни кўрсатадиким бу масжиднинг дастлабки қолдиқлари ҳалигача боқий қолган. Айрим археологлар фикрларига кўра бу масжид “Ғамдон” қасри вайроналари ёнида қурилган. Ғамдон қасри Санъонинг машҳкр қасрларидан ҳисобланиб , ровийлар унинг ҳақида турли маълумотлар баён этишган.

Бир гуруҳ шундай ақидага эга эдиларким мазкур қасрни Сулаймон Бин Довуд (а) Билқис учун бино этган.

Уммавий халифалардан бўлган Валид Ибн Абдулмалик, Санъо жоме масжидини ҳижрий79-чи йилда кенгайтирди. Бундан кейин замон ўтиши билан унга бир неча бинолар қушилди. Бу масжид  Санъонинг бошқа биноларга ўхшаб диворлар ва диразалар атрофини рангли ғиштлар билан безатилган. Масжиднинг устунлари устида ярим доирали йойлар ясалган. Ушбу масжиднинг бугунги шаклдаги томи 11 ва 12 асрларга бориб тарқалади. Масжид иккита миноралари ҳижрий 6 асрда қайта қурилган. Мазкур масжид 3 –та катта кутубхоналарга эга.

“Ал -мактабул машриқия” номли биринчи кутубхона Яман Зайдийларнинг  энг қудратли имоми Яҳё Ҳамидудин ҳукумати замонида қурилди ва 20 асрда қайта мукаммаллаштирилди.Иккинчи кутубхона қўлёзмаларни ўзига қамраб олган “Ал-мактабатул ғарбия” деб, номланади.  Иккала ушбу кутубхоналар Санъо жоме масжидининг жанубий ҳошиясида қарор олган. Энг янги ҳисобланмиш учинчи кутубхона “Мактабатул Авқоф” дунёда энг нодир ва қийматбаҳо исломий қўлёзма ва Қуръон нусхаларига эгадир.     

 

Ёрлиқ