феврал 19, 2017 14:27 Asia/Tashkent

Бир кеча-кундузда инсон нафас олиши натижасида ўртача 0.4, терланиши натижасида 0.6, пешоб орқали эса 1-1.5 литр суюқликни юқотади. Бу умумий олганда 2-2.5 литрни ташкил қилади. Йўқотилган суюқликни киши сув ва овқат истеъмол қилиш билан тўлдиради.

Илм ва фан дунёсида ҳар куни бир асбоб ихтиро бӯлиб, кундалик ҳаётимизда турмушни енгиллаштириш йӯлида ундан фойдаланамиз.

Яқинда эронлик мутахассислар томонидан сувни чучуклаштирадиган асбоб ихтиро этилди. Бу асбоб ёрдамида на фақат шӯр сувни чучуклаштириш мумкин, балки ифлосланган сувни ҳам чучук сувга табдил этиш имкони фароҳам этилади.

Чучук сув барча тирик мавжудот жумладан инсон учун ҳаёт манбаи ҳисобланади ва бундай сувнинг эрилмайдиган туз миқдори кам ва сувнинг ӯзи тиниқ бӯлади.

Бугунги кунда сувни чучуклаштирувчи қуёш қурилмалари  дунёнинг турли бурчакларида ишга туширилиб, у орқали ичимлик суви ишлаб чиқарилади.

Бир кеча-кундузда инсон нафас олиши натижасида ўртача 0.4, терланиши натижасида 0.6, пешоб орқали эса 1-1.5 литр суюқликни юқотади. Бу умумий олганда 2-2.5 литрни ташкил қилади. Йўқотилган суюқликни киши сув ва овқат истеъмол қилиш билан тўлдиради.

  Лекин инсоннинг физиологик эҳтиёжларидан ташқари, санитар -гигиеник эҳтиёжлари ҳам бўлиб, у ривожланаётган мамлакатларда ҳар бир одам бошига 200-230 литрни ташкил қилади. Шундан 5% и овқат пишириш, 40% ҳожатхонадаги ювиш баки, 34% и душ ва ваннада, кир ювиш учун 4%, уйларни ювиб, артиб чиқиш учун 3% автомашинни ювиш ва ҳовлидаги гулзорни суғориш учун 5% сув ишлатилади.

Инсон ўзининг кундалик хўжалик эҳтиёжларидан ташқари ўзи учун саноат корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариши керак. Бу бир одамга ўртача 2000 литр сув тўғри келади, деганидир.

Кунига бир киши учун олинётган 2000 литр сувнинг 550-600 литри ифлосланаётган сув сифатида табиатга  қайтиб келяпти. Олимларнинг маълумотига кўра 1литр оқова сув (канализациядан чиққан сув) 7 литр табиий сувни ифлослантирар экан. Бу инсониятнинг ўзи атрофидаги табиий сув ҳавзаларини ифлослантиряпти, деганидир.

 Ичимлик мақсадларида ишлатилаётган сув сифати инсон организми учун катта аҳамиятга эга.

 Юнеско маълумотларига кўра, ҳар бир мамлакатда чучук сув манбаларининг танқислиги сабабли ичимлик сув муаммоси кўндаланг турибди.

 Водопровод сувидан фойдаланиш имконияти бўлмаган 2,5 миллиард аҳоли орасида сув сифати ёмонлигидан ҳар хил касалланган кишилар сони

Чучук сувлар заҳираси бор йўғи 2%. Мана шу оз миқдордаги чучук сув заҳираси ҳам ачинарли аҳволда. Ҳозирги кунда ер юзи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муаммоси кундан кунга чигаллашиб бораяпти.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Табиатда кечадиган барча жараёнлар бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқдир. Чунончи, қуёш нури, буғланиш, атмосфера ёғинлари, жойнинг табиий географик ўрни, геологик тузилиши ва ҳоказолар сувнинг ер шарида айланиши қонунига бўйсунган ҳолда бири иккинчисини ривожлантиради, доимий ҳаракатда бўлади. Аниқроғи, чучук сувларнинг ҳосил бўлиши учун битта факторнинг ўзи етарли эмас. Масалан, қуёш нури таъсирисиз буғланиш, табиий географик факторларсиз атмосфера ёғинларининг тақсимланиши, ниҳоят геологик факторларсиз ер ости сувларининг тугал шаклланиши юз бермайди.

 Бутунжахон соғликни сақлаш ташкилоти ифлосланган сувдан кунига 25 минг киши ҳалок бўляпти, деб хабар беради.

Бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, глобал иқлим исишининг олдини олиш, сайёра аҳлининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш инсоният олдидаги энг нозик, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда. Жаҳон миқёсида ташкил этилаётган халқаро тадбирларда ҳам асосан ана шу муаммога алоҳида эътибор қаратилаётир.

Экспертлар ҳам ичимлик сув етишмовчилиги муаммоси глобал иқлим ўзгариши ҳамда йилдан-йилга ўсиб бораётган дунё аҳолисининг озиқ-овқат ва гигиена воситаларига бўлган катта эҳтиёжи туфайли янада чуқурлашиб бораётганини таъкидлашмоқда.