феврал 25, 2017 18:02 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Одатан ҳар бир шаҳарнинг жамиятига қараб масжидлар кӯп бӯлади. Косиб ва тижоратчилар қатнашадиган масжидлардан бири бу “Бозор” масжидидир. 
Бугунги дастуримизда масжидларнинг иқтисодий фаъолиятларини таҳлил этиш зимнида, Яманнинг бошқа масжидларидан бири,  жумладан Яманнинг  Бакирия жоме масжиди ҳақида сиз билан сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

Азизлар,  ӯтган дастуримизда масжиднинг айрим ижтимоий фаъолиятларига ишора этиш зимнида айтиб ӯтган эдикки масжид мусофир ва йӯловчиларнинг бошпанаҳси унвонида фойдаланарди. Бугунги дастуримизда масжиднинг иқтисодий заминаларда олиб борадиган фаъолиятини таҳлил этамиз.

Бизни тинглаб боринг!

Масжид мусулмонларнинг маданий,  сиёсий,  ижтимоий фаъолиятлари ва ҳатто иқтисодий ишларини кенгайтириш учун энг муҳим марказ ва имонни мустаҳкамлаш учун энг яхши макони ҳамда халқнинг асосий макони ҳисобланади. 
Ислом дини зуҳур топишининг тарихий ҳужжатларига биноан масжид мол -мулкни йиғиш ва уни мусулмонлар ӯртасида тақсимлаб бериш макони бӯлган. Урушлардан йиғилган ғанимат ҳам масжидга олиб келинарди ва ҳарбийлар орасида тақсимланарди.

Тарихий манбаларга кӯра, Бадр урушининг ғаниматлари ҳақида Пайғамбарнинг (с)  амалга оширилган дастлабки сайъ -ҳаракати бу олинган ғаниматларни рӯйхатга олиш,  жамлаш ва муҳофазат этиш учун Абдуллоҳ Каъб номли шахсни масъул этиб тайинлашлари эди.Сӯнгра бу ӯлжаларни  Пайғамбар (с)  -нинг ӯзлари қӯшин аскарлари ӯртасида тақсимлаб берардилар. Кейинги асрларда Байтул-молни сақлаш маҳалли ёки хазона номи билан масжидга тегишли мажмўани қуриш шу иш билан боғлиқ эди.

Чунки халқ масжидни мусулмонларнинг умумий мол -мулкларини сақлаш учун энг муносиб ва энг хавфсиз макон деб биларди. Одатда ҳар бир шаҳарда жамъияти ва кенглигига қараб масжиднинг сони ҳам шу даражада кўп бўлиши мушоҳада этилади. Шаҳарнинг маркази ва асосий жойларида бино этиладиган жоме масжид ӯзига хос тоат -ибодат қилиш расм -русумлари,  айниқса жума намози қурбон ҳайити ва фитр байрами намозида шаҳар халқининг йиғилиш маркази ҳисобланади. Бу масжидларга қӯшимча Бозор масжиди номи билан бошқа масжид ҳам борки унда иштирок этадиган шахсларнинг аксарияти косиблик ва тижорат билан шуғулланадиган шахслар ҳисобланишади.

Улар намоз пайтида ӯз ишларини таътил этиб ӯз намозларни жамоат бӯлиб уқишади. Бозор масжидининг жамоат имоми ҳам намозхонларнинг шароитига аҳамият қаратиб икки намоз орасида касбу корнинг аҳкомлари ва масалаларини баён этади. Бу масжидларда иқтисодий вазъият ва бозорга тегишли бӯлган масалалар,  ҳамда тижорат ҳавзасига тегишли хабарлар таҳлил этилади.

   Ӯтмишда косиблар ва савдогарлар савдо -сотиқ ва муомала қилиш аҳкомларни ӯрганиш учун махсус вақт ажратардилар. Шунинг учун Бозор масжиди тижорат ва касбга иллоҳий ӯзлик ато этарди. Бозорчилар ҳам масжиддан илҳом олиш ва бандалик руҳини муҳофазат этиш билан ӯз ишларини ривож-равнақ беришарди. Масжид Бозор аҳлига садоқатни ӯргатарди.

Уларга амонатдорликни ӯргатиш билан бирга алдашдан парҳиз қилишни ӯргатарди. Бундай масжидлар Бозорга диний ҳуввият бағишларди. Бошқа томондан ҳам савдогар ва тижоратчиларнинг аксарияти шаҳарларда киришлариданоқ Бозор масжидларига мурожаат этишарди. Бозор масжидида савдогар ва тижоратчиларнинг ҳузур топишлари намозни бажо келтиришдан сӯнг янги товарларнинг кириб келишидан далолат берарди ва харидорлар савдо -сотиқ қилиш учун савдолашиш ва музокара қилиш билан шуғулланишарди.

Агарчи мустақим равишда савдо- сотиқ масжиднинг ичида амалга оширилмасди ва масжидда ҳузур топиш вақтида барча ишларнинг асоси ибодат ва сиғиниш марказида эди,  аммо товарларнинг савдо -сотиқ қилиш тоат -ибодатдан сӯнг амалга оширарди.  

Яман масжидлари  асосан узун шаклида бӯлиб кенг ҳаёти ва марказий равоқлар билан ёпилгандир. Яман масжидларининг гӯзаллиги уларнинг меъморчилиги ва зийнат берлишида мушоҳада этилади.

 Бакария масжиди бу масжидларнинг намунасидан бири саналади. Бу масжид Усмонийлар сулоласининг энг чиройли меросларидан биридир. Милодий 1594 йили “Ҳасан пошо” бу масжидни Санъода бино этди. Бу буюк масжид устида катта гумбаз қарор олган намоз ўқийдиган бир саҳнига эга бўлиб шарқий қисмида уч кичик гумбаз қарор олган.