феврал 27, 2017 12:10 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Бугунги дастуримизда Қуръон нуқтаи назаридан бошқалар билан таъсирчан ва талаб даражада муносибатларни барқарор этиш учун яхши сӯзлашиш ва яхши гапиришнинг мавқеи ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Бошқалар билан муносибат қилишнинг дастлабки лаҳзаларида ҳол-аҳвол сӯраш ва салом бериш билан ӯзларингизнинг фикр баён этиш қудратингизни намойиш этиш билан бирга соғлом ва тӯғри каломий алоқани барқарор этасиз. Аммо сиз биласизки ҳар бир сӯздан фойдаланиш махсус руҳий ва психологик таъсирга эгадир. Шунинг учун алоқани барқарор этиш қудрати агарчи содда бир иш деб,  талқин этилсада,  аммо бунинг ӯзи бир маҳорат ҳисобланади.
Соғлом алоқани барқарор этишда айрим сӯзлар конструктив муҳим рол ӯйнайди

ва янада кенг дӯстлик ва самимийликни вужудга келишининг сабабига айланади.  Сӯзнинг оҳанги шахслар орасида муомила қилиш алоқаларни ижод этишда катта аҳамиятни касб этади. Чиройли ва яхши сӯзлаш шахснинг осойишталигини ҳис этиши ва мухотабнинг ишониши сабабига айланади. Қуръони карим сӯзларни пок ва нопок сӯзларга тақсимлайди. Пок сӯзни томири мустаҳкам,  кенг сояга эга ва самара берадиган дарахтга ташбеҳ берадиким унинг меваларидан ҳама баҳраманд бӯлишади. Нопок сӯзни самарасиз дарахтга ӯхшатади.
Қуръони карим  Иброҳим муборак сурасининг 24 -чи 26 -чи оятларида шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ яхши сўзга қандай мисол келтирганини кўрмайсанми? У худди бир яхши дарахтга ўхшайдир. Унинг асли собит турадир. Шохлари эса, осмонда. (Яхши сўз, ҳақ сўз иймон сўзидир. У сўзни Аллоҳ таоло бир яхши, соғлом дарахтга ўхшатмоқда. Бу дарахтнинг асли собитдир. Унинг томирлари ерга чуқур илдиз отгани учун мустаҳкамдир. Турли шамоллар, бўронлар ва бошқа омиллар уни жойидан қимирлата олмайди. Айни чоқда, бу дарахтнинг шохлари осмонда, юксакликдадир. У доимо мева бериб туради. Иймон ҳам худди шу яхши дарахтга ўхшайди. Асли мустаҳкам. Ҳеч нарсадан таъсирланмайди. Мартабаси олий. Доимо самарасини ҳам бериб туради.)

 Ёмон сўзнинг мисоли, худди ёмон дарахтга ўхшайдир. У ердан узилиб қолган, унинг қарори йўқдир. (Ёмон сўз, куфр сўздир. У илдизи ердан узилган, қўпорилган, беқарор бир дарахтга ўхшайди. Суврати, шакли дарахтни эслатади. Аммо унинг на ерга чуқур илдиз отган томири, на осмонга кўтарилган шохлари ва на меваси бор. Шунга ўхшаб, куфрнинг ҳам асли мустаҳкам эмас. Сал нарсага қулайди. Мақташга арзимайди. Берадиган самараси ҳам йўқ.)

Психология илмининг нуқтаи назарига кӯра муомала қилишда нотӯғри ва қупол сӯзларни ишлатиш сӯзловчининг нотӯғри шахс эканлигидан далолат берадиким ё атайлаб бу сӯзларни гапиради ёки нодонлик юзасидан бундай сӯҳбатлашади. Аксинча яхши ва чиройли сӯзлардан фойдаланиш эса ишончли бир шахсиятнинг хусусиятидан далолат беради. Ҳамда шахсга ижтимоий обрў -эътиборини юксалтириш учун кумак беради. Дар ҳақиқат нотӯғри ва қупол сӯзлардан фойдаланиш алоқани зайифлантиради ва норозийлик ва тушкунликка тушиш ҳис -туйғуси вужудга келишининг сабабига айланади.

Парвардигори карим Тоҳо сурасининг 44 ояти каримасида яхши ва чиройли сӯзлар ҳақида шундай марҳамат қилади: Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса». (Юмшоқ сўз тасир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳам мулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.)......
Қуръони карим нуқтаи назаридан тӯғри ва соғлом алоқа инсоний ӯзаро ҳурмат -эҳтиром қилиш нафс -иззати ва шахсни эъзозлаш поясида мустаҳкамланади. Одатда алоқа ва муомала қилиш қайтармас бир жараён ҳисобланади. Нотӯғри сӯҳбат қилиш алоқасида қоплаб бӯлмайдиган ва қайта тикланмайдиган бир муаммони вужудга келтириши мумкин. Шунинг учун Қуръон инсонлардан тӯғри сӯзлаш ва ӯзоқни кура билиш билан энг чиройли ва яхши сӯзларни тилга олишни талаб этади. 
Қуръони карим Исро сурасининг 53 ояти каримасида марҳамат этади:  "  Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир."
Қарши томонга ҳурмат -эҳтиром зоҳир этишни риоят этиш одамлар орасида алоқани ӯрнатишнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.
Яхши сӯзлаш,  юмшоқ сӯз билан муомала қилиш сӯзлашнинг энг чиройли ва энг яхши нишонасидандир. Биз шундай бир мӯътадил,  яхши ва мулойим сӯзни бошлашимиз ва шундай амал қилишимиз  лозимки қарши томон ишонч билан бизнинг сӯҳбатларимизни эшитсин ва у билан ҳамдиллик билан сӯҳбат қилаётганимизга ишонч ҳосил қилсин. 
Қуръони карим Аҳзоб сурасининг 70 ояти каримасида шундай марҳамат этади;: " Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар."