март 01, 2017 14:02 Asia/Tashkent

Мўмин инсон инфоқ ва эҳсон қилиш вақтида ихлосга эга бўлиши зарур ва миннат қилиш, инфоқ ва эҳсон қилган кишиларни хафа қилиш и ёки хизмат қилган кишига ўз хизматини миннат қилиши мумкин эмас.Чунки бундай пайтда унинг амалида асар қолмайди ва таъсирсиз қолишдан мақсад солеҳ амалларнинг баракати ва мукофотининг таназзулга учрашишидир.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастримизда, Худо йўлида мўҳтожларга ёрдам бериш ва уларга садақа беришнинг азамати ва қиймати ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик.  Агарчи инфоқ ва эҳсон этиш исломий маданиятда муҳим мавқеъга эга бўлсада, аммо агар миннат ва зор етказиш билан бирга бўлса, ўз таъсири ва натижасини йўқотади.

Бугунги дастуримизда баён этадиган масал ва мақолимиз бундай инфоқ ва эҳсон этишнинг зарари ва ямон таъсирини эслатиб ўтади.

Оллоҳ таоло Бақара муборак сураси 264 ояти каримасида шундай буюради: "Эй мўминлар, молини одамларга кўрсатиш учун берадиган, Оллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг! Зеро унинг (риёкорликнинг) мисоли худди бир устини чанг-тупроқ қоплаб олган силлиқ тошга ўхшайдики, унга шаррос қуйган ёмғир теккан-да, қаттиқ-силлиқ тошлигича қолдирган. Ундай риёкор мунофиқлар яхши амаллар қилдик, деб ҳисоблайдилар, аммо қиёмат кунида топган ва сарфлаган дунёларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Оллоҳ кофирларни ҳидоят қилмайди.  "

Ер устини босиб олган катта бир тошни ва унинг устини тупроқ қоплаган тошни инсон тупроқнинг чуқурлиги кўпдир,-деб  тасаввур этади.

Деҳқон ерда уруғ экади ва ундан кўп ҳосил оламан деб уйлайди. Кор тамом бўлганидан сўнг бир неча кун қуёш нури порлаб унга нурини сочади. Аммо ногаҳон кўп ёмғир ёғишни бошлайди ва ӯша уруғ экилган нозик тупроқни ювиб кетади. Ҳама нарсани ва деҳқон орзуларини дарёга ёвиб олиб боради. Деҳқон учун ғазаб ва хафа бўлишдан бошқа ҳеч нарса қолмайди.

 Риёкор кишининг қалбида маънавият йўқлиги туфайли уруғ экиб бўлмайдиган бир тошга ўхшайди. Унинг зоҳиран қабул қилиши мумкин бўлган инфоқ ва эҳсони устини тупроқ босиб олган ушбу тош устига сочилган уруғга ўхшайди. Бу дон томири ерда бўлмаслиги туфайли деҳқон ундан натижа ололмайди. Риёкор шахс ҳам қиёмат куни ўз ёлғон амалидан баҳра ололмайди. Чунки унинг руҳи ва қалбида томир йўқ ва унинг мақсади халқнинг ризоятини жалб этиш ва дунёвий мақомларга етишдир.  

 Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                             

Қашшоқларни озор бериш билан инфоқ ва эҳсон қиладиган шахслар қалблари тошнинг қаттиқлагига ўхшайди. Эътиборли жиҳат шундаки, қалбнинг ушбу қаттиқлиги ва бундай шахсларнинг тақдирини латиф бир ёмғир ошкор этади. Ёмғир аслида уруғни сероб айлаб ўсишига кўмак беради. Бу Қуръоний масал эса уни нобуд қилган ва мунофиқнинг асл моҳиятини ошкор этади.

Мўмин инсон инфоқ ва эҳсон қилиш вақтида ихлосга эга бўлиши зарур ва миннат қилиш, инфоқ ва эҳсон қилган кишиларни хафа қилиш и ёки хизмат қилган кишига ўз хизматини миннат қилиши мумкин эмас.Чунки бундай пайтда унинг амалида асар қолмайди ва таъсирсиз қолишдан мақсад солеҳ амалларнинг баракати ва мукофотининг таназзулга учрашишидир.

Ақлий баҳс мунозараларнинг тафсир ва изоҳ беришда мақолларнинг ролини инкор этиб бўлмайди. Шу сабабдан ҳақиқатларни аниқлаш ва уларни зеҳнимизга олиш учун мақолларга эҳтиёж сезамиз. Мақоллар чиройли ва уни осонлик билан тушуниш далили билан  барча маданиятларнинг истиқболига қарор олгандир. Ва ниҳоят ҳар бир халқнинг маданияти ва адабиётининг куч қудратининг нишонаси ҳисобланади.

 

 

Ёрлиқ