Ҳаётий муаммолар калиди
Либос бу - Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз.У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.
Кийим кийиш икки қисм, муносиб ва номуносиб қисмларга бӯлинади. Исломий турмуш тарзида энг муносиб кийим, озода, оқ рангдаги, пахта ва табий матолардан тикилган, хушбӯй ва кийилиши осон бӯлган кийимга дейилади. Дин пешволари этиқодларига кӯра кийим кишининг руҳиятига катта таъсир кӯрсатади. Ислом дини азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрмишлар: Одамлар орасига чиқмоқчи бӯлсангиз ораста кийимлар кийиниб ӯзингизни шундай тартибга солингки одамлар ичида бир холдек ажралиб туринг. Аллоҳ таоло хунуклик ва хунук кӯринишни хуш кӯрмайди.
Либос бу - Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак муболаға қилмаган бўламиз.У инсонни иссиқ-совуқдан сақлайди, авратларини беркитади ва кишига зийнат бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони карим Аъроф муборак сураси, 26 ояти каримада шундай марҳамат қилади"эй Одам болалари, дарҳақиқат, Биз сизларга авратларингизни беркитадиган либосни ҳам, ясан-тусан либосини ҳам нозил қилдик. (Ҳаммасидан) яхшироқ либос тақво либосидир".
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонларга авратларини беркитадиган ҳамда уларга зийнат бўладиган ҳар турли либосларни яратиб бергани, уларга бу нарсаларни бичиш, тикиш ва тайёрлаш учун имкон берганини "нозил қилдик" деган сўз билан эслатар экан, авратларни мазкур либослар ила тўсишга амр этмоқда.
Ислом дини мукаммал шариат бўлгач, унда барча нарсанинг одоби ва маданияти муфассал тарзда баён қилиб берилган. Шу жумладан динимиз таълимотида кийиниш маданиятининг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд бўлиб, қуйида улар ҳақида қисқача сўз юритамиз.
Кийим олишда ҳаддан ошмаслик, одамлардан ажралиб туриш учун ўта қиммат либосни харид қилмаслик лозим.
Демак, мусулмон киши одамларга кибру ҳаво қилиш, ўзини улардан юқори тутиш ёхуд шуҳрат қозониш учун кийинмаслиги лозим. Чунки, бу нарса уни кибру ҳавога берилиб, ўзидан мамнун бўлишга етаклайди. Бу эса маънавий иллатлар сирасига кирувчи зарарли хислатлардан биридир.
Либос кийишда ўнг томондан кийиш суннатдир. Уламоларнинг таъкидлашларича, овқатланиш, кийиниш ва ҳоказолар каби инсоннинг каромати ва обрўсига далолат қиладиган ишларда ўнг қўлни ишлатиш ёки ўнг томондан бошлаш мустаҳабдир. Истинжо каби паст ишларда эса чап қўлни ишлатиш лозим. Чунки, ўнг қўл олий ишлар учун, чап қўл эса юқорида айтилганидек, зарурат бўлган аммо, ўзи паст нарсалардан саналувчи ишлар учундир.
Қадрли тингловчилар! Сиз “Ҳаётий мауммолар калиди” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Оқ рангдаги либосларнинг афзаллиги ҳақида азиз пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) шундай деганлар: “кийимларингиздан оқ ранглисини кийинглар, зеро, у либосларингизнинг энг яхшисидир. Ва маййитларингизни ҳам унга (яъни оқ рангли матога) кафанланг!”.
Кийимларни пок тутиш лозимлиги ҳам ӯта муҳим. Ислом дини поклик динидир. Бу поклик маънавий ва моддий покизаликни тақозо этади.
Демак, либос покизалиги мусулмон кишининг ҳаётида ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Шу боис ҳам намознинг шартларидан бири либоснинг поклигидир.
Инсоннинг устида яъни либосида Аллоҳ неъматининг асари кўриниб туриши. Агар кимгадир Аллоҳ кенгчилик ва давлат ато этган бўлса, у инсон ўзининг имконияти ва мақомига мос равишда яхши кийимлардан кийиши, ташқи кўринига эътибор бериши, покиза ва ораста кийиниши мақсадга мувофиқдир.
Зеро, Аллоҳ таоло бирон кимсага неъмат ато этган бўлса, ўша инсонда мазкур неъматнинг асари ва аломати кўриниб туришини яхши кўради.