март 05, 2017 15:23 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугун якшанба оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман

                      

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримизда истак –хоҳишларингизга биноан  форс, ўзбек ва афғон  тилларда ижро этилган дилрабо,  ёқимли ва севимли  қўшиқлар ўрин олган. Мусиқий дастуримиз манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

 Азиз мухлислар, сизга маълумки қўшиқ одамзод  маънавий  оламининг  энг  ноёб  дурдоналаридан биридир. Бу ноёб дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун  келинг радиомизнинг таҳририят гуруҳи томонидан танлаб олинган  Бежани Ховарий   ижросидаги  "Шамими отифе" номли қўшиғини биргаликда эшитайлик. Бу чиройли ва дилрабо қўшиқ   қалбингизда жой олади деган умиддамиз! Марҳамат тингланг.   

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон  рақами +989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

Мусиқали дастуримиз давом этади.

Азизлар дўстлар, Тошкент шаҳридан бир неча мухлисларимиз  Ўзбекистоннинг машҳур  хонандаси ва халқнинг муҳаббатини қулга киритган Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов ижросида "Сурхоним" номли қўшиқни тинглаш истагини илтимос қилишган.  Айтиш жойизким  Бобомурод Ҳамдамов Хоразм мумтоз мусиқа санъатининг юксак ижрочиларидан саналади. Комилжон Отаниёзовдан сабоқ олган шогирд мингйиллик мақомчилик анъаналарини муносиб давом эттириб, авлоддан авлодга ўтказиб келмоқда . Ҳозир эса, мухлисларимизнинг истак-хоҳишларини инобатга олиб Бобомурод Ҳамдамов ижросида "Сурхоним" қўшиғини эшитишга сиз азизларни даъват этамиз. Марҳамат тингланг.

   Азизлар, дастуримиз якунида  Самарқанд ва Душанбе    шаҳрларидан  мухлисларимиз  Парвиз, Қобил ва Муродбек истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Афғонистоннинг  машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Амиржон Сабури ижросида "Дили ту аз мо хабар надорад"  номли  қўшиқни эфирга ўзатамиз. Дастлаб мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз.

 

Ёрлиқ