март 06, 2017 15:23 Asia/Tashkent
  • Исломий яшаш тарзи
    Исломий яшаш тарзи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Исломий яшаш тарзи" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Бугунги дастуримизда Қуърон таъкидлайдиган табиат ва табиатда сайр қилиш хурсандчилик ва ӯзига ишончни кучайтириш мавқеи ва роли ҳақида сӯҳбатлашни мақсад қилдик.
Мусиқа
Бугунги кунда инсон технологиялар сари тез суръатда ҳаракат қилмоқда ва унинг ана шу технология сари ҳаракат қилиши саноатлашган унинг ҳаётини мукаммаллаштиради. Хавотирлантирадиган ва мавҳум,  аммо жозибали интернет ва кибер фазоси кундан кунга кенгаймоқда. Мобил телефони ва компютер каби тажҳизотлар ӯзининг ажойиб технологик хусусиятлари қаторида ҳаддан ташқари бизнинг зеҳнимизни ӯзига жалб этади ва бундай боғланиб қолиш фаровон руҳий танқислик ва стрессларни вужудга келтирадиким эндиликда турли жисмоний ва руҳий касалликларнинг пайдо бӯлишига сабаб бӯлмоқда. Бу касалликларни дори -дармон билан даволаш амалда қийинчиликни бир қисқа муддат давомида ҳал этади.

Аммо башарият эса ҳалигача осойишталик ва тинчликни топишга ҳаракат қилади. Халқаро ташкилотлар стрессдан узоқда бӯлишни бир маҳорат деб билишади. Қуръони карим бу маҳоратни касб этиш учун турли кӯрсатмаларни тақдим этган. Худони эслаш ва эсга келтириш,  зикр ӯтганимиздек ушбу кӯрсатмалар жумласидандир. Табиатда айланиш ва ундан ҳосил бӯладиган хурсандчилик,  ҳаётнинг муҳим маҳоратларидан бири эканлигини биласизми?
Бир муддат технологиялардан қӯл тортинг ва табиатга юз қаратинг. Парк,  ӯрмонзор ва денгиз  қирғоқларига бориб дам олинг.  Бу нарса сиз юзмаюз бӯлган кескинликларни бартараф этиш ва эсингиздан чиқаришга сабаб бӯлади.

Табиат билан унс олиш стрессларингизни эсингиздан чиқариш ва осойишталикка етишингиз учун сизга кумак беради. 
Қуръони карим Ҳаж сурасининг 46 -чи ояти каримасида бу нуктага ишора этиб шундай марҳамат қилади: " Ахир, ер юзида айланиб юрмайдимиларки, уларга ақл этадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлсин. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур. (Ўша кофирлар ер юзида айланиб юрганларида, ўтган кофирлардан қолган асарларни кўрар эдилар. Уларни кўриб, тафаккур қилганларида қалблари таъсирланиб, ақллари кирар эди. Одамлардан ўтган золим кофир қавмлар нима учун ва қандай қилиб ҳалокатга учраганлари ҳақидаги ривоятларни эшитар, улардан ибрат олар эдилар.)"

Табиат билан унс олиш ва унинг чиройли манзараларидан лаззат олиш,  осойишталикни касб этиш ва инсоннинг психологик ва руҳий латофатга эга бӯлиши учун энг оддий йӯл бӯлиши мумкин.
Америкада тадқиқотчилар томонидан ӯтказилган тадқиқотлар  қӯйидаги натижаларни берган:  Гул сотиб олиш,  гул экиб уни ӯстириш хурсандчилик ва ижобий андиша ҳисс -туйғусини вужудга келиши,  ғам -андуҳдан узоқда бӯлиш  ва осойишталикка эришишнинг сабабига айланади.

Оила аъзолари  ва дӯстлар билан бирга табиат бағрига бориб  яшил дарахт ва чиройли гулларга назар ташлаш хатти -ҳаракат ва афкорнинг мӯътадил бӯлиши сабабига айланиб ва бош мияда ижобий асаб  алоқаларини вужудга келтиради.

Доктор Фрумкиннинг айтишича, табиат манзаралари  инсоннинг руҳий соғлиқни сақлашда таъсирчан рол ўйнайди ва табиат билан алоқада бўлган шахслар шаҳарда яшайдиган шахсларга қараганда жисмоний ва руҳий жиҳатда соғломроқ бўлишади ва юрак хуружи, қон босими каби жисмоний мушкулотларга камроқ дуч келиб, ҳамда улар стресс ва руҳий сиқилишнинг турлари билан қарши-курашда куч-қудратлироқ бўлишади. Бошқа бир тадқиқотга кўра ҳаттоки табиат расмини тамоша қилиш стресс ва руҳий сиқилишни бартараф этади ва жисмнинг электр ва биохимиявий мувозанатини таъминлайди.

Диний таълимотлари бир неча асрлардан олдин ҳам табиатнинг жозибали таъсири ҳақида диққат-эътибор қаратилган. Имом Содиқ (а) шундай марҳамат этади: “Рангли гулларга эътибор бергин, чиройли ғунчалар ва яшил дарахтлар инсонга шу даражада лаззат берадиким  бирон бир лаззатни бу лаззат билан қиёслаш мумкин эмас. “.

Қуръони карим бир неча оятларда усимликларни хурсандчилик келтирадиган нарса деб билиб Қоф сурасининг 7 ва 8 оятларида шундай марҳамат қилади: “Ва ерни чўзиб қўйдик, унга тоғларни ташладик ва унда турли гўзал жуфтларни ўстирдик

Роббисига қайтувчи ҳар бир бандага кўргазма ва эслатма қилиб."


 

Ёрлиқ