март 07, 2017 14:39 Asia/Tashkent

Эътимод, Хуросон ва Мардум Солори газеталари

Эътимод газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, ўтган куни Милитри Таймз ихтисослашган сайти бир хабарда Афғонистонда хитойлик кучларнинг ҳузур топишига ишора этиб, Америка ҳамда афғон расмийлари бу хусусда ҳеч қандай фикр билдиришгани йўқ. Ҳолбуки Америка бундан олдин Россия ва Эроннинг Афғонистонда ҳузур топишини танқид остига олган эди. Аммо хитойликларнинг ҳузур топишларига нисбатан сукут сақлашмоқда. Бу масала зеҳнда шундай қарашни вужудга келтирадиким, эҳтимол америкаликлар бу ҳузур топишга нисбатан мунча ҳам мухолиф эмаслар. Афғонистон масаласи икки жиҳатдан, яъни хавфсизлик ва тижорат қилиш масаласи жиҳатидан хитойликлар учун аҳамиятни касб этади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан уйғур ҳарбий жангарачилар гуруҳи деб номланадиган хилофат сарзаминида Шарқий Туркистон ҳаракати бир неча муддатдан бери Хитой учун бош оғриқларни вужудга келтирган ва Пекин эса минтақани улардан тозалаш учун бир фурсатни пойлаб юрибти. Ҳолбуки, коалиция кучлари аста-секинлик билан Афғонистонни тарк этишмоқда ва хавфсизлик вазъият эса инқирозга учрамоқда. Ҳамда уйғурлар, Толибон ва Ал-Қоида гуруҳи жангарачиларининг мустаҳкамланиши ёки зуҳур топишлари учун шароитни вужудга келтирмоқда.  Хитой иқтисодий нуқаи назаридан ҳам Афғонистоннинг табиий ва қазилма бойликлар ва манбаларига эҳтиёж сезади ва шунингдек ушбу мамлакатни Манказий Осиё бозорига етиш учун бир восита деб билади.      

                                    ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, ҳозиргача Трапмнинг Ўрта Шарқ бўйича сиёсати комил шаклда режалаштирилгани йўқ. Бу эса унинг миллий хавфсизлик командасининг суботсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳамда унинг аъзолари ўртасида ихтилофларнинг борлигидан далолат беради.

Шундай ҳол билан Трампнинг давлати бу пассивлик айбловларидан қутилиш учун сайъ-ҳаракат қилишга мажбурдир. Бу ўртада Американинг хорижий сиёсатларига таъсир етказиш учун Арабистон ва сионистик режим каби Америка иттифоқчиларининг муҳим рол уйнашлари аҳамиятга моликдир. Ва ҳозирда Америка  ўзини кўрсатиши учун Яман муносиб бир макон ҳисобланади. Бу ўртада саъудиялик лобийларнинг роли ва Трампдан Яман ботқоқидан қутилиш учун кўмак сўрашлари Трапмнинг сайъ-ҳаракат қилиши учун бир омил бўлиши мумкин. Бошқа томондан Ўрта Шарқ масалаларини ҳал этишда Арабистоннинг ҳузур топишига Трампнинг эҳтиёж сезиши Яманда дахолат этиш масаласи бу мамлакатнинг фойдасига ҳал бўлиши сабабига айланиши мумкин. Шу ҳол билан Яманда турли уйинчилар манфаатлари ва мураккаблигини эътиборга олмаслик Трампнинг биринчи ҳарбий амалиётлар тажрибасини  Америка учун ёмон бир тушга айлантириши мумкин.          

                                      *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Америка президентининг сиёсатлари ва Бергзит сояси остида ўз ормонларини қулдан кетган деб биладиган Европа Иттифоқининг аъзолари кеча аср пайтида Версаль саройида йиғилишди. Версаль саройи йиғилишининг мувозанатини сақлаб Италия мудофаа вазири нисбатан мулоийм оҳанг билан “Европа Иттифоқи бошқа ҳарбий тизимларни вужудга келтириш билан Нато ташкилотини савол остига қарор бермаслик керак. Агарчи биз Европа Иттифоқини тарк этсак ҳам, аммо терроризмга қарши урушда мудофаа ва хавфсизлик заминасида ўзимизнинг европалик шерикларимиз билан ҳамкорлик қиламиз”,-деб айтди.  

Ғарб фронтида янги сиёсий бир блок унвонида қисқариш ҳолатида қарор олган Европа мамлакатлари Шимолий Атлантика шартномаси ва Нато мувозанатини сақлаш учун европалик армияни ташкил этиш пайидадирлар. Европаликлар мустақил сиёсий рол уйнашларига қўшимча Америка ва ҳатто Италиядан мустақил ҳарбий хавфсизликни вужудга келтиришни мўлжалга олишган. Трамп бир неча маротаба Нато ташкилотини эскирган шартнома деб тавсиф берди ва ушбу шартномага аъзо бўлган бошқа мамлакатларнинг харажотларини тўлашни сўраб, хорижий таҳдидлар вужудга келганида Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг ёрдамига шошилмайди деб таҳдид солди.