Нур томон йӯл-722
722-қисм.« Рум " муборак сураси 20-22-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида « Рум " муборак сураси 20-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَكُم مِّن تُرَابٍ ثُمَّ إِذَا أَنتُم بَشَرٌ تَنتَشِرُونَ ﴿٢٠﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Сизни тупроқдан яратгани ва сўнгра сизлар башарга айланиб тарқалишингиз Унинг оят-белгиларидандир. (20)
Ӯтган дастурларимизда Аллоҳ таъолонинг ӯликларни тирилтириш ва тирикларни ӯлдириш қудрати ҳақида тӯхталган эдик. Бу ояти каримада Аллоҳнинг борлиқ мавжудот, айниқса инсонни яратишдаги қудратига ишора қилинади. Оятнинг ибтидосида буюрилади: Оламдаги барча инсонлар жонсиз тупроқдан яратилган. Бу ояти карима илк одамизоднинг тупроқдан яралгани ва ҳам инсоннинг емиши бевосита ёхуд билвосита тупроқдан эканлигига ишора қилган бӯлиши мумкин. Айтиш мумкинки, инсоннинг мавжудлиги тупроққа чамбарчас боғлиқдир.
Инсон ӯзининг яратилиши ҳақида тафаккур айласа, ростдан ҳам ҳайратланарли ҳолатга дуч келади. Ҳаракат, идрок ва ҳис этиш қобилиятидан мосуво бӯлган оддий тупроқнинг одамизодни ҳаракатга келтирувчи, унга ҳис ва идрок ато этгувчи молекулаларга айланиши муъжиза эмасми?
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Ӯзлигини англаш Аллоҳни англашнинг ибтидосидир.
- Биз инсонлар тупроқдан яратилганмиз ва тупроққа қайтамиз. Шундай экан, бировларни менсимаслик ва кибр-ғурурга берилиш ярамайди.
Энди «Рум" муборак сураси 21-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ ﴿٢١﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. (21)
Одамизоднинг яратилиши ҳақидаги олдинги оятнинг давоми сифатида бу ояти каримада Илоҳий муъжизалардан яна бири, жуфтлилик қонуниятига ишора қилиниб буюрилади: Аллоҳ таъоло инсонларни ҳаёт йӯлида ӯзаро бир-бирларига елкадош бӯлишлари учун жуфт-жуфт қилиб яратган. Одамлар Илоҳий меҳр-муҳаббат орқали ӯзаро жуфтлашадилар ва умр бӯйи бир-бирларидан кӯнгил узолмайдилар. Бу меҳр-муҳаббат эркак ва аёлни бир-бирини мукаммал этувчи, уларнинг дунё ҳаётидан мумкин қадар лаззатланиш воситасидир. Фарзанд кӯриш ва инсоният шажарасининг давомийлиги ҳам ана шу Илоҳий меҳр-муҳаббатга боғлиқ бӯлиб, оилавий тотувлик шунингдек, инсоният жамиятининг асоси ва ижтимоий масъулиятларни зиммага олишнинг ҳам асосидир.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Баъзи бир бемаъни назариётчилар иддао қилганидек аёллар паст тоифа бӯлмай, балки эркак ва аёлнинг қадр-қиймати бир хилдир.
- Ислом таълимотида эркак ва аёл бир-бирига руҳий таскин бағишлайдиган, бир-бирини ҳурмат-эҳтиром қиладиган оилалар намунали оила ҳисобланади.
- Меҳр-муҳаббат эр-хотинларни ӯзаро бир-бирларига боғлаб турадиган Илоҳий неъматдир.
- Меҳр-муҳаббат эр-хотинларни ӯзаро бир-бирларига боғлаб турадиган неъмат бӯлиб, бу боғлиқликнинг мустаҳкам бӯлиши учун меҳр-муҳаббат ҳам давомли бӯлиши керак.
Энди «Рум" муборак сураси 22-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ لِّلْعَالِمِينَ ﴿٢٢﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва Унинг оят-белгиларидан осмонлару ернинг яратилиши ва тилларингиз ва рангларингизнинг турлича бўлишидир. Албатта, бунда олимлар учун оят-белгилар бордир. (22)
Инсоннинг дунёга очиқ кӯз билан қараши учун бу ояти каримада одамизоднинг осмон ва замин хилқати орасида яратилгани таъкидланган. Энг замонавий сунъий йӯлдошлар ва телескопларнинг яратилганига қарамай, инсоният ҳали ҳам сон-саноқсиз галлактикалардан иборат осмонни тӯлиқ кашф этолгани йӯқ ва унинг салобати наздида ҳайрат бармоғини тишлаб ӯтирибди.
Ернинг ҳам ҳали жуда кӯп тилсимлари аҳли башар учун муаммолигича қолмоқда.
Ояти карима яна инсонга қайтиб, унинг ӯзига хос хусусиятларига ишора қилади: турли миллатларни вужудга келтирган тиллар, турли ирқларни вужудга келтирган рангларнинг хилма-хиллиги... Бир лаҳза тасаввур қилинг: барча инсонлар шакл ва қиёфада, ранг ва овоз лаҳнида бир хил бӯлганларида уларни бир-биридан фарқлаб бӯлармиди? Чеҳралар ва тилларнинг хилма-хиллиги инсонларни бир-биридан фарқлашнинг энг яхши усулидир. Ана шу ранг-баранглик бӯлмаганида инсоният жамиятида яшаш жуда ҳам зерикарли бӯларди.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
1.Табиий фанлар инсонга табиатдан самарали фойдаланиш имкониятини бериш билан бирга қодир ва ҳаким Аллоҳга бӯлган иймонини ҳам мустаҳкамлаши лозим.
2. Донишмандлар нуқтаи назаридан ранглар, ирқлар ва тилларнинг хилма-хиллиги Парвардигори карим буюклигининг нишонасидир. Аммо жоҳил кишилар бу тафовутларни бошқаларни таҳқирлаш, масхаралаш ва ӯзини юқори қӯйиш воситасига айлантиришади.
3. Ҳар бир тилнинг ӯзига яраша қадриятлари бор. Шу сабабли ҳеч кимга бошқа тил, ирқ ва қавмни таҳқирлашга ҳақли эмас.