март 08, 2017 14:56 Asia/Tashkent
  • Қуръоний ҳикматлар

Пул мол йиғиш инсонга қай даражада манфаат келтирса, шу даражада очкўзлик ва тамаъгирлик шахснинг ўзи ва атрофидаги шахслар учун зарар ва озор бериш сабабига айланиши мумкин.

 

Янги бир ғояни амалга татбиқ этиш, ҳамда оғир ва қийинчиликлар вужудга келган пайтда, инсон асосини ташкил этувчи хавотирланишларидан бири бу муносиб молиявий захирага эга бўлишдир. Табиийки, етарли даражада молиявий захирага эга бўлиш оғир кунларни ўтказиш ва ўз ҳаётининг зурурий эҳтиёжларини таъминлаш учун молиявий захира этиш ижтимоий ва шахсий ҳайти учун режа тузиш усулларидан ҳисобланади. Ва барча инсонлар ўз қудратларига яраша, уни таъминлаш учун эътибор қаратишади. Бу вақтда, асосий нуқта шуки, мантиқий тарзда мол тўплаш ва очкўзлик ва таъмагирликдан ўзини сақлашидир.

Пул мол йиғиш инсонга  қай даражада манфаат келтирса, шу даражада  очкўзлик ва тамаъгирлик шахснинг ўзи ва атрофидаги шахслар учун зарар ва озор бериш сабабига айланиши мумкин.  Очкўзлик ва тамаъгирлик инсонни рибо ва зиёдахоҳлик томон етаклайди. Азизлар бугунги дастуримизда ана шу мавзу, яъни рибо ҳақида сиз билан сўҳбатлашмоқчимиз  Рибо ислом шариатида ишлатиладиган атама ҳисобланади. Бу сўз зулм ва одалатсизлик билан манфаат олиш ва мантиқсиз тарзда уша мол учун молиявий солиқ тўлашдир.

Бундай амаллар исломий фиқҳда шиддат билан наҳий этилади. Чунки рибо вужудга келадиган иқтисодий бўҳронларнинг муҳим омилидир ва инсонда ёлғон иқтисодий қудратни ижод этади.

Рибо берувчи иқтисодий фойдали ишни бажармасдан бошқаларнинг меҳнатидан баҳра олишади. Рибоолувчи эса, шунча куч-қудрат сарфлашига қарамасдан ҳаётнинг муаммоларини ҳал этолмайди.

Рибо ишни ижод этиш ва унинг ривожланишининг заминаларини йўқотади ва ижтимоий ахлоқда нотуғри даражада таъсир етказади . Шунинг учун ислом рибони Оллоҳ таоло ва Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам билан уруш ва кўраш  олиб боришга ўхшатади. Ва бундай ҳол билан кўрашишни фақат адолат юзасидан бойликни тақсимлаш орқали мувафаққият қозониш мумкин,-деб билади. Исломий аҳкомлар иқтисодий имкониятларни кенгайтиришни ташвиқ ва тарғиб этиши зимнида, инсонлардан ўзларининг барча ҳимматлари нотуғри йўллар орқали , жумладан рибо орқали сармоя касб этишмасликларини талаб қилади.

Қуръон ўзининг кўп оятларида молу мулк ва бойлик йиғиш учун инсоннинг зотий ва фитрий истак хоҳишларига ишора этиб ўтади ва шахснинг хусусий моликиятини муҳтарам , деб билади.Айни ҳолда, ислом дини мол тўплаш ҳақида махсус эътибор қаратади. Ҳалол ва туғри йўл орқали даромад олишни таъкидлайди. Қуръон тижорат ва фойда олишни иш ва ишлаб чиқариш орқали касб этишни ва инсонларни эса, жамиятни қудрат-иқтидорли бўлиши учун масъул,- деб билади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                             

Исломнинг иқтисодий чора тадбирлари инсонларнинг аҳоли ўртасидаги табақавий фарқиятларини камайтиришига қўшимча, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Бошқа томондан нотуғри йўл билан қулга киритлган даромадларни манъ эатади.

Бақара муборак сураси 275 ояти каримасида, рибо қилувчиларнинг вазъиятини бир аниқ миол орқали ёритиб беради. Ва шундай буюради: "Судхўр бўлган кимсалар (қиёмат кунида қабрларидан) турмайдилар, магар жин чалган, мажнун каби турадилар. Бунга сабаб уларнинг: "Байъ (олди-сотди) ҳам судхўрликнинг ўзи-ку?" –деганларидир. Ҳолбуки, Оллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни ҳаром қилган. Бас, кимса, у ҳолда аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Оллоҳга (топширилади Яъни Оллоҳ хоҳласа, авф қилар. Ва ким (судхўрликка) қайтса, ўшаларжаҳаннам эгаларидир ва унда абадий қолажаклар."

Мазкур оят асосида, рибохўрлар қиёмат куни маҳшарга кирган вақтда ва ўз мувозанатларини сақлай олмайдилар. Шунинг учун бир неча қадам ташлаш билан ерга йиқиладилар ва иккинчи маротаба жойларидан тўрадилар. Бу ваҳшатли манзара , маҳшар аҳли эътиборини жалб этиш сабабига айланади ва булар рибо этган шахслар эканларини тушунишади.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ