Дарахт ҳаёт манбаидир
Қиш фаслининг охирги кунларида Эрон халқи ўртасида ривожланган муҳим ва чиройли расм-русумларидан бири бу дарахт экиш анъанаси ҳисобланади.
Қиш фаслининг охирги кунларида Эрон халқи ўртасида ривожланган муҳим ва чиройли расм-русумларидан бири бу дарахт экиш анъанаси ҳисобланади. Исфанд ойининг 15 куни ва милодий ҳисоб билан мутобиқ 5 март кунини дарахт экиш куни деб ном қуйиш сабаб бўлганким, баҳор фаслининг тароватли кунларини истиқбол этиш учун тайёргарлик кўраётган Эрон халқини янги ниҳолларни экиш ҳамда иллоҳий барча неъматларга шукроналар айтиб кейинги йилларда унинг самарасини кўриш учун ўз қуллари билан ниҳол экишади. Бугунги дастуримиз ана шу муносибат, яъни дарахт экиш кунига бағишланади биз билан бирга бўласиз деган умиддадми!
Дарахт қадим замонлардан бошлаб инсон наздида энг азиз ҳодисалар жумласидан ҳисобланади ва уларнинг энг чуқур истак-хоҳишларининг рамзи бўлиб келган. Шунинг учун дарахт ҳамиша мифология , динлар, ҳунар ва турли маданиятлар адабиётларида ҳурмат-эҳтиромга эга бўлиб келган. Барча миллат ва эллатларнинг адабиётида доим яшил бўлган дарахт абадий ҳаёт тимсоли ва барглари ям-яшил дарахтлар эса ҳаётнинг янгиланиши ва янги туғилиши ҳолатида қарор олган ҳамда ҳар йили ўлимдан иккинчи маротаба ҳаётга қайтадиган дунёнинг рамзидир.
Эронликлар ҳам узоқ ўтмишлардан бошлаб доим дарахтга нисбатан катта аҳамият бериб келишган. Қадимий Эронда чинор, хурмо ва сарв дарахтлари ўзига хос катта аҳамиятга эга бўлиб келган. Чинор дарахти ҳам яшиллиги ҳамда қалин сояга эга бўлиши шунингдек халқнинг нуқтаи назарига кўра, ҳар йили ўз терисини ташлаб ёш ва янгиланиши боис Эрон сарзаминининг маданиятида ўзига хос диққат-эътиборга сазовор бўлиб келган.
Шарқшуносларнинг аксариятлари Жамшид қасри мажмўасини тошдан яратилган чиройли боғ ёки бир ўрмонзор деб тасаввур этишган. Чунки унда тасвир этилган расмларда хурмо ва сарв дарахтларининг расмлари яққол мушоҳада этилади. Ҳамда бу қасрдаги устунлар ҳам дарахтларнинг шаклларини намойиш этади. Дарахтга аҳамият қаратиш эронликлар томонидан ислом динини қабул қилишларидан кейин ҳам давом этди. Чунки ислом дини ҳаётнинг шойиста ибрат-намуналарини кенгайтириш билан ҳамиша халқни яхши ва эзгў амаллар, жумладан дарахт экишга даъват этади.
Қуръони каримнинг оятларига асосан охиратда Худонинг неъматларидан бири ҳамда ривоят ва ояти карималарда бир неча маротабалар унга ишора этилган жаннатнинг хусусиятларидан бири бу дарахтнинг мавжудлигидир. Ислом динининг суюкли Пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шахсан ўзлари дарахт экиш ва зироаткорлик билан шуғулланишлари зимнида, иллоҳий ушбу неъматни қуриқлаш ва етиштиришни таъкидлаб ўтадилар. Шундай ривоят борким, Ислом динининг пайғамбари салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам дарахт шохини синдиришни фаришталарнинг қанотларини синдиришга ташбеҳ берадилар. Ул ҳазрат ҳатто душманлар билан уруш олиб боришда ҳамда уларнинг сарзаминларини ишғол этишда ўз аскарларига дарахтларни муҳофазат этишни таъкид қилардилар. Дарахт экишнинг аҳамияти ҳақида Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат куни етиб келганида, сизлардан бирингизнинг қулида бир ниҳол бўлса, уни экиш учун бирон бир фурсат мавжуд бўлса, уни экиши лозим бўлади.”
Дин бузургворларининг аксарияти ҳам дарахт экишга аҳамият қаратишни таъкидлашади ва ўзлари ҳам дарахт экишга аҳамият беришган. Мисол сифатида келтириш мумкинким, шиа мусалмонларининг биринчи имоми Ҳазрат Али алайҳиссалом Мадина шаҳрида хурмо дарахтини экдилар ва уларнинг кўп қисмини Худо йўлида вақф этдилар.
Бундай қарашга эътибор қаратган ҳолда, бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳуриятида дарахт экиш ва дарахтга аҳамият қаратиш таъкидланади. Бир йилда бир кунни бу муҳим ишга ихтисос бериш ва тизим масъулларининг бу масалага эътибор қаратишлари ҳам бу аҳамият беришдан далолат беради. Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий ҳар йили бу маросимда иштирок этиб, ниҳол экадилар. Ул ҳазрат ўз кўрсатмаларида, дарахт ва ўсимликлар ҳар бир мамлакат ва инсоният жамияти учун ободончилик ва баракат келтириш мояси деб билиб, дарахт экишнинг аҳамияти ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Эронда дарахт экиш анъанага айланган ва Эрон Ислом Жумҳуриятида даорахт экиш куни баракатли кунлардан бири ҳисобланади. Чунки дарахт ва ўсимлик мамлакат, ҳаёт, халқ ва нафас олиш учун зарурий бир ишдир.”
Ҳақиқат шундан иборатким, узоқ ўтмишдан бошлаб ҳозирги кунгача дарахтлар барча тирик мавжудотлар учун асосий рол уйнаб келган ва уйнайди. Дарахтнинг муҳим фойдалари жумласидан унинг оксиген моддасини ишлаб чиқариши ҳисобланади. Дарахтлар углерод оксиди ва карбон диоксидини ўзига жалб этиш ва уни оксигенга айлантириш билан барча тирик жонзотларнинг ҳаётларида муҳим рол уйнайди. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадиким, ҳозирги кунда ер куррасида яшаётган инсонларнинг оксигенга бўлган эҳтиёжларининг 60 фоизини дарахтлар таъминлайди. Бу тадқиқотларга асосан, бир дарахт бир йилда 25дан 30 килограммгача оксиген ишлаб чиқаради ва бир гектар масоҳатда дарахт экиш эса бир йилда 5,2 тонна оксигенни атмосферага ишлаб чиқарадиким, бу мизон бир йил давомида 10 нафар шахснинг оксигенга бўлган эҳтиёжларини таъминлайди.
Бу миқдордаги оксигеннинг иқтисодий қиймати ҳам аҳамиятга моликдир. Япония ўрмонларни сақлаш анжуманиинг донишмандалари томонидан қулга киритилган илмий натижалар шуни кўрсатадиким, дарахт баргининг ҳар бир метр кватрати бир кечаю кундузда 5 воҳид оксиген ишлаб чиқаради ва бу эса бир доллар қийматга эгадир. Бунга асосан беш яшар бир дарахт тақрибан бир кунда 140 воҳид оксиген ишлаб чиқаради ва умумий тарзда унинг ишлаб чиқарган оксигенининг нархи бир йилда 10 минг долларни ташкил этади. 20 яшар бир дарахт 120 долларлик оксигенни бир йилда ва 50-га кирган бир дарахт эса бир йил давомида 6 миллион долларга тенг оксиген ишлаб чиқаради. Бу эса дарахтнинг фақат экологик қадр-қийматларидан биридир.