Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Национализм ва ваҳдат
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, агар исломий мамлакатларда Исломнинг ваҳдат бахш этувчи усул ва асослари мустаҳкам этилса, Ислом оламида барлашишларнинг заминасини, етарли бўлмасада , яратиш лозим ва мумкин бўлади. Бошқача айтганда, Исломнинг муштарак усул ва қадриятлари исломий мамлакатларда лозим бўлган шарт ҳисобланади, аммо кўплаб муаммоларни ҳал этишда етарли бўлган шарт эмас.
Етарли бўлган шартни эса низо солувчи омилларни камайтиришларда ва ваҳдатни кучайтирувчи воситаларда излаш лозим. Шу боисдан бугунги сўҳбатимиз ва кейинги эшиттиришларда исломий мамлакатларла низо ва жудоликларга сабаб бўлган омилларга оид мавзуларни ёритиб борамиз. Зеро ушбу низо солувчи омилларни таҳлил қилиш уларни таъсирсиз қилиш йўлларини ҳам юзага келтириши мумкин ва унда муштарак қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда мусулмонларни бирлаштириш шароити вужудга келиши мумкин.
Ислом оламида низо ва жудоликларга сабаб бўлган омилларни таҳлил этишда ички ва ташқи омилларга ишора этиш лозим. Чунки Ислом оламидаги низо ва узоқланишларга оид муаммоларнинг бири қисми исломий мамлакатларнинг ички омилларига тегишли бўлса, дахолат қилиш ва фитналарга тегишли муаммолар хорижий омиллардан келиб чиққан.
Мутафаккирлар ва муслиҳлар фикрлари ҳамда исломий мамлакатларнинг тарихий тажрибалари асосида айтиш мумкинки, национализм (миллатчилик) ва ҳукмдорларнинг мустабидлиги Ислом оламида мусулмонларнинг узоқланишларига муҳим сабаблардан бири бўлган. Национализм янги даврга, яъни Ренессанс (Уйғониш)дан бошланиб, кейинги даврларга тааллуқлидир.
Мазкур давр шахснинг асолат даври ҳамда ижтимоий ва гуруҳли қадриятларни узоққа ташлашлар билан босимларга қарши янги аср одамининг огоҳлиги ва унинг шуури қўзғолонининг давридир.
Янги асрнинг одами ҳаётидаги эски қадриятлар ўрнида янги қадриятларни танлайди. Ушбу даврда насронийларнинг империяси тарқатиб юборилади ва миллий давлатлар шаклланади. Макиаввел янги давлатларни шакллантириш ва христианлар импероиясини парчалантириш бобидаги назарияларнинг етакчиси эди.
У ахлоқни сиёсатдан ажратиш ҳамда бирлашиш ва ҳукумат ташкил этишни Италия халқининг ночорлик ва муаммолардан озод этиш йўли ҳисобларди.
Жанжал уйғотувчи назарлардан узоқ бўлган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, национализм хос ирққа, тилга, маданиятга ёки хос қавм, територия ва муайян ҳудудларга тааллуқлидир. Национализм тарихнинг муайян даврларида қудратга интилишларга хизмат қилган бўлса, бошқа бир даврларда мустамлакачилик зулмидан айрим мамлакатларнинг озод бўлиш ҳаракатларига сабаб бўлган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда кўплаб халқлар национализмга таянган ҳолда мустамлакачи бўлган давлатларнинг истисмор ва зулмларидан озод бўлишади. Аммо айрим ҳолларда национализм турли мамлакатлар ўртасида қонли урушларга сабаб бўлган. Бироқ исломий тафаккур ҳамда мусулмонларнинг бирлашиш ва узоқлашишларга национализмнинг қанақа алоқаси бор?
Айтиш лозимки, Ислом динида национализмнинг ўрни бобида Ислом оламидаги мутафаккирлар турли ва ҳатто қарама-қарши нуқтаи назарларга эгалар. Умумий тарзда ушбу қарашларни уч гуруҳга тақсимлаш мумкин:
Биринчи гуруҳга шундай назариётчиларни киритиш мумкинки, уларга кўра, оламшумул диннинг вужуди ҳамда қавм ва ирқни тақсимлашни қабул қилиш ўртасида турли халқ ва миллатлар орасида бирон ихтилофни кўрмайдилар ва Ислом уммати мафҳуми ва миллийлик ўртасида қарама-қаршилик мавжуд эмас, балки халқ ва ўзгача ўзликка эга бўлиш Қуръони Каримда таъкидланган. Ушбу қарашда национализм бир нав инсоннинг қариндошлари ва ватандошларига нисбатан ички тамойилга бўлган туйғусини кўрсатади. Бу назарияга эргашувчилар “Ватанни севмоқ иймондардир” ҳадисига таянишади ҳамда Ватанга бўлган муҳаббатни нафақат динга қарши ҳисобламайдилар, балки унинг бир қисми эканлигини таъкидлашади.
Иккинчи гуруҳга шундай назариётчиларни киритиш мумкинки, улар национализмни ғарб тамаддуни ва маданиятининг натижаси ва бир тимсоли эканлигини таъкидлаб, миллийликка тамойил Ғарб тафаккурида шундай маънога эгадирки, унда халқнинг бир гуруҳи муайян жуғрофик ҳудудлар доирасида бир ирқ ва унинг ўтмиши ва муштарак тилини, бошқа бир манба Аллоҳ баробарида умумий меъёр сифатида қадриятларни қабул қилишган. Мазкур ақидалар Ғарб омонистик тафаккурининг жилваларидир ва Ислом дини билан ҳеч қанақа мувофиқликка эга эмас.
Ушбу назариётчилар айрим ривоятларга таянган ҳолда Исломдаги ягона умматдан мақсад хос гуруҳ, қавм ва ирқ эмаслиги , балки Ислом уммати турли одоб ва удумларга эга қавмлар, гуруҳлар ё ирқлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг умумийлик жиҳатлари дин усулларига эътиқоларидир. Қуръоннинг ошкор ҳукмига кўра, шахсларнинг афзаллиги фақат уларнинг илмлари, тақволари ва ёки амал ва мужоҳидатлари билан белгиланади. Шу тартибда улар национализмни инкор этиб, оламшумул Ислом динининг хос хусусиятларини баён этишади.
Учинчи гуруҳга тааллуқли назариётчилар эса бу борада ўртача қарашларга эгалар.Шаҳид Мутаҳҳарий шулар жумласидандир. Унга кўра, национализм ижобий жиҳати, яъни муҳаббат жиҳатидан ёмон эмас ва Ислом бу каби барча ҳақларни эътироф этади. Аммо унинг салбий жиҳати ёмондир.
Национализмнинг ваҳдат ақидалари билан бўлган алоқалари ва ягона Ислом умматини ташкил этиш бобидаги баҳсларни бошлашдан олдин айтишимиз лозимки, национализм айрим юртларни озод бўлишига сабаб бўлгани учун ижобий жиҳатларга эга бўлганига қарамай, Исломий мамлакатлар ўртасида низо ва ихтилофларга ҳам сабаб бўлган.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.