Қуръоний ҳикматлар
Мўмин инсон инфоқ ва эҳсон қилиш вақтида ихлосга эга бўлиши зарур ва миннат қилиш, инфоқ ва эҳсон қилган кишиларни хафа қилиш и ёки хизмат қилган кишига ўз хизматини миннат қилиши мумкин эмас.Чунки бундай пайтда унинг амалида асар қолмайди.
Азиз тингловчилар ўтган дастримизда, Худо йўлида мўҳтожларга ёрдам бериш ва уларга садақа беришнинг азамати ва қиймати ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик. Агарчи инфоқ ва эҳсон этиш исломий маданиятда муҳим мавқеъга эга бўлсада, аммо агар миннат ва зор етказиш билан бирга бўлса, ўз таъсири ва натижасини йўқотади деб эслатиб ўтган эдик.
Бугунги дастуримизда баён этадиган масал ва мақолимиз ҳам бундай инфоқ ва эҳсон этишнинг зарари ва ямон таъсири давомини сизнинг диққатингизга ҳавола этамиз.
Мўмин инсон инфоқ ва эҳсон қилиш вақтида ихлосга эга бўлиши зарур ва миннат қилиш, инфоқ ва эҳсон қилган кишиларни хафа қилиш и ёки хизмат қилган кишига ўз хизматини миннат қилиши мумкин эмас.Чунки бундай пайтда унинг амалида асар қолмайди.
Ҳақиқатан ҳам риё қилиш бошқалар баробарида гуноҳ қилган шахсларга нисбатан шайтонинг доми ҳисобланади. Аммо Оллоҳ ва маънавиятдан узоқда бўлганлари боис гуноҳ содир этиш учун мойиллик зоҳир этишади. Бундай шахслар мутлақ камолотга етиш ва унга банда бўлиш лаззатини татиб кўрмаганлари сабабли , халқнинг таҳсин ва офарин уқиши уларга ширин туюлади.
Шундай қилиб аста секинлик билан қилган яхши ва хайрли ишларини буни ёки бошқаларнинг юзига тортишади. Ва бундай шахслар фақат халқ эътиборини ўзига жалб этиш ва уларнинг таърифини эшитиш учун бундай амалларни содир этишади. Натижада бундай шахслар мунофиқлик руҳиясининг авж олиши билан маънавият чегараларидан узоқлашиб, гуноҳ ҳаримига яқинлашади.
Риёкор инсоннинг хайрли ишларни амалга оширишидан мақсад, Оллоҳ таоло ризоятини ва охират мукофотини олиш эмас, балки халқнинг таърифу таҳсини ва шўҳратни қулга киритишдир. Унинг назарида солеҳ амаллар мақом ва мавқега эга бўлиш учун бир кўприкдир. Бундай шахслар зоҳиран художўй шахсларга ўхшайдилар. Аммо ҳақиқатда ҳам улар эгоистдирлар ва бундай шахсларнинг Худоси, дини ва нафси унинг нафсоний лаззати ҳисобланади.
Мўҳтожларга кўмак бериш ва эҳсон этишнинг муҳим шартларидан бири бу уларнинг шахсиятларини муҳофазат этишдир. Чунки бир мусалмоннинг инфон ва эҳсон қилишдан кўра, обрў-эътибори ва иззати муҳимроқдир. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам мўминларнинг ҳурматини Каъбадан ҳам афзалроқ деб билганлар.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Хайру эҳсон қилиш таҳқирлаш билан бирга бўлиши мумкин эмас. чунки Қуръон далил келтиришига кўра, агар мўҳтож бўлганларга хайру эҳсон қилиш уларни озор бериш билан бирга бўлса, ундан кўра бундай амални қилмаслик афзалроқдир.
Инфоқ ва эҳсон қилишга берадиган Иллоҳий мукофот озор бермаслик билан тааллуқ олади. Қуръони Карим Бақара муборак сураси 262 ояти каримасида шундай буюради: "Молларини Оллоҳ йўлида сарфлаб, сўнгра берган нарсаларига миннат ва озорни эргаштирмайдиган зотлар учун Парвардигорлари ҳузурида улуғ ажр бордир. Улар учун ҳеч қандай хавфу хатар ва улар ғамгин бўлмайдилар. "
Дар ҳақиқат инфоқ ва эҳсон қиладиган ҳақиқий шахслар уша кишилар ҳисобланадиларки, улар фақат Худо хурсандчилиги ва инсоний фазилатларни тарбият бериш ва ўзларида мўҳтожларга нисбатан масъулият ҳисси уларнинг виждонида вужудга келиши туфайли ўз изтироби ва хавотирланишларига якун беришлари билан уларда эзгўлик мувафаққиятлари насиб бўлади. .