март 19, 2017 13:57 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  26,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус  соний ойининг   17-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март  ойининг  16- кунидир.

 

Бундан 118 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий 1320 йил жумодиус соний ойининг 17-куни "Мустадракул васойил" китобининг муаллифи Хотамул Муҳаддисин лақаби билан машҳур Ҳож Мирзо Ҳусайн Нурий оламдан ӯтди.

У ҳижрий-қамарий 1254 йили Мозандарондаги Нур минтақасида дунёга келди. Шайхал Ироқайн Абдулҳусейн Теҳроний, Шайх Муртазо Ансорий, Ҳож Мулло Али Каний, Мирзо Муҳаммад Ҳасан Шерозий ва Сайид Маҳди Қазвиний каби етук устозлар наздида сабоқ олди.

Мирзо Ҳусайн Нурий Жаъфарий мазҳабининг ривожига улкан ҳисса қӯшиб, имомларнинг асарларини нашр қилишга   саъй-ҳаракат қилди. Шунингдек у ибодат, тақво , парҳезкорлик ва нафс тарбисида бошқаларга ӯрнак шахсият эди.

"Мустадракул васойил" китоби олимга жуда улкан шуҳрат келтирди. "Маъолимус сабр" ва "Нафсур раҳман фи фазоили Салмон " китоблари ҳам унинг қаламига мансуб. 

Олимнинг Эрон ва Ироқда мисли кӯрилмаган улкан ва муътабар китобхонаси бӯлиб, вафотидан сӯнг унинг китоблари паришон бӯлди.

Мирзо Ҳусайн Нурий ҳижрий-қамарий 1320 йил 66 ёшида оламдан ӯтди. Қабри Нажафи ашраф шаҳридадир.

Ххххххххххххххххх

1940 йилнинг 16 март куни, яъни бундан 77 йил бурун  Шветсиялик ёзувчи Селма Лагерлёф оламдан ӯтди.

У 1858 йили туғилди. Аввалига ӯқитувчилик, сӯнгра ҳикоялар ёзиш билан шуғулланди.

Селма Лагерлёф Нобел мукофотига сазовор бӯлган биринчи аёл сифатида 1909 йили бу мукофотга лойиқ деб топилди.

"Густа Берлинг афсоналари", "Исо ҳақида афсоналар" ва "Кӯз илғамас ришталар" асарлари унинг қаламига мансуб.

Хххххххххххххххх

Бундан 22 йил олдин, ҳижрий-шамсий 1373 йил исфанд ойининг 26 куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратларининг фарзанди ҳужжатулислом Саййид Аҳмад Хумайний оламдан ӯтди. У ҳижрий-шамсий 1324 йили Қум шаҳрида дунёга келиб, падари бузруквори тарбиясида вояга етди ва исломий билимларни ӯзлаштирди.

Ҳужжатулислом Саййид Аҳмад Хумайний Исломий инқилоб жараёнида Имом ҳазратлари ва инқилобчилар орасида алоқаларни мусмаҳкамлашда муҳим рол ӯйнади.  Инқилоб ғалабасидан кейин унга турли мансаблар таклиф қилинган бӯлсада,   инқилоб фидоийси Саййид Аҳмад Хумайний падари бузрукворига кӯмаклашиш ишини афзал кӯрди.

У отасидан кейинги 16 йиллик ҳаётини  исломий инқилоб қадриятлари ва Оятуллоҳ Хоманаийнинг раҳбарлик йӯлини қӯллаб-қувватлаш ишига бахшида этди.