март 19, 2017 15:54 Asia/Tashkent

Бугун  якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  29-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиус сони ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил март ойининг 19- кунидир.

Бундан 1446 йил муқаддам, яъни ҳижратдан олдинги  8-йили жумодиус соний ойининг 20-куни исломнинг азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли қизлари ҳазрат Фотима Заҳро саломуллоҳу алайҳо дунёга келди. У ваҳий нозил бӯладиган муборак хонадонда падари бузруквори Расули акрам (с) нинг тарбиясида илм, фазилат ва камолотнинг юксак даражаларига эришди.   Ҳазрат Фотима мушриклар томонидан отасининг низик кӯнглига қӯнган ғуборларни аритишда муҳим рол ӯйнарди.

Ҳижратнинг иккинчи йили оддийгина тӯй қилиниб ҳазрат Фотима адолат ва тақвонинг маҳзари бӯлган ҳазрат Али алайҳиссаломга  никоҳ қилинди. Жаннат аёлларининг сарвари бу муборак хонадонда ӯзининг аёллик ва оналик вазифасини сидқидилдан бажариб, Имом Ҳасан, Имом Ҳусейн алайҳимуссалом ва ҳазрат Зайнаб саломуллоҳу алайҳо каби буюк инсонларни тарбиялаб,  вояга етказди.

У ислом динини турли чалғишлардан сақлаб қолиш каби улуғ ижтимоий масъулиятини бажариш учун жидду жаҳд қилиб, ҳижратнинг 11-йили Ҳақнинг дийдорига ошиқди.

Ҳазрат Фотима саломуллоҳу алайҳо барча соҳаларда дунё аёллари учун ибрат намунаси бӯлганлиги сабабли ул ҳазратнинг туғилган куни Эрон Ислом жумҳуриятида аёлларни эъзозлаш куни сифатида нишонланади.

Ҳазрат   Фотимаи Заҳро (с) нинг таваллуд куни билан барча тиргловчиларимизни табриклаб, жаннат аёллари сарварининг  Расулуллоҳ масжидларида сӯзлаган  хутбаларидан бир парчани эътиборингизга ҳавола этамиз: Аллоҳ таъоло иймонни ширкдан покланиш, намозни эса кибр-ҳаводан покланишингиз воситасига, бизга итоат қилишни диннинг низоми, бизнинг пешволигимизни парокандаликка қарши, дӯстлигимизни эса исломнинг иззати воситасига  айлантирди.

Хххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 1320- йили жумодиус соний ойининг 20-куни, яъни бундан 118 йил бурун Эрон Ислом жумҳуриятининг асосчиси  Имом Хумайний ҳазратлари Эроннинг Хумайн минтақасида дунёга келди. Ҳазрат оятуллоҳил узмо Сайид Руҳуллоҳ Мусавий ҳазрат Фотимаи Заҳронинг таваллуд куни яъни ҳижрий-қамарий жумоддиуссоний ойининг 20-куни туғилганлар. Оталари Саййид Мустафо Мусави, оналари эса Ҳожар Аҳмадий эди. Болалигидаёқ отаси курашчан нуфузли руҳоний бӯлганлиги учун замона ҳукмдори Жаъфарқулихон ва Хумайн ҳокими Султон Ризоқулилар томонидан қилинган суиқасд натижасида шаҳодатга етди.

Саййид Руҳуллоҳ Мусавий бошланғич таълимни Хумайнда эгаллагач, Арокка бориб, оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий ҳазратларининг наздида таълимни давом эттирди.

Қум илмий ҳавзаси  таъсис этилгач, устози билан биргаликда бу ҳавзага йӯл олди. Ул ҳазрат бир муддатдан сӯнг сиёсий фаолиятларини бошлаб, шоҳ режимининг асосий душманларидан бири деб атала бошладилар.

Имом Хумайнийни Туркияга бадарға  қилишди. Орадан 15 йил ӯтгач, Имом ҳазратлари Эронга қайтиб,  Исломий инқилобга раҳбарлик қилдилар.

Ххххххххххххххххххххххххх

Бундан 66 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1329-йил исфанд ойининг 29-куни Эрон Миллий кенгаши ва Сенат  мажлиси биргаликда Эрон нефт саноатини миллийлаштириш ҳақидаги қонунни  қабул қилди. Нефт саноатини миллийлаштириш ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши Эрон халқининг мустабидларга қарши курашининг авж нуқтаси эди. Бу тарихий қонун қабул қилиниши билан доктор Мусаддиқ халқнинг ва айрим руҳонийлар, жумладан оятуллоҳ Кошонийнинг қӯллаб-қувватлаши билан бош вазирлик мақомига сайланди. Натижада бу қонуннинг ижроси давлат дастурларининг сарлавҳасига айланди.

Ғарб давлатлари Эрондан нефт сотиб олишни тӯхтатишди. Англия эса Эронни халқаро ГААГА судига тортди. Аммо халқаро   суд  муаммони Эрон фойдасига ҳал қилди.

Шундай қилиб, Ғарб давлатлари, айниқса Англиянинг талвасаларига қарамай бу қонун амалга оширилди ва ҳижрий-*шамсий 1330 йил хурдод ойининг 29- куни инглиз ширкати нинг қӯли Эрон нефт саноатидан батамом узилди.