март 19, 2017 16:41 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан! Ассалому алайкум азиз тингловчилар. Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг      ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони   ила хонадонингиз меҳмонимиз. Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.

Азизлар,  бугунги мусиқали  дастуримиз давомида сиз азиз тингловчиларнинг истак -хоҳишларингизни инобатга олиб  форс,  ўзбек ва афғон тилларда ижро этилган дилрабо қўшиқларни эфирга ўзатишга сайъ-ҳаракат қиламиз. Мусиқий дастуримиз сиз азизларга ёқади ва манзурингиз бўлади деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, сизларни янгиланиш ва баҳорий айём билан самимий муборакбод этиб шундай улуғ шодиёна  кунларида сиз азизларга хуш кайфият, шодлик, омонлик, рўшноилик, ватан тараққиёти йўлидаги эзгў ишларингизга юксак зафарлар тилаймиз. Биз ҳам баҳор фаслининг гўзалликларидан илҳомланиб сиз азизларни таҳририятимиз томонидан танлаб олинган Эроннинг машҳур хонандаларидан Али Ризо Ифтихорий ижросида “Эй санам” қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг.

Азизлар, Тошкент ва Самарқанд шаҳрларидан мухлисларимиз Фарзона ва Раҳимбек Ўзбекистоннинг машҳур хонандаларидан бўлмий Озодбек Назарбеков ижросида “Дилором” қўшиғини тинглаш истагини илтимос қилишган. Биз мухлисларимиз истак хоҳишларини бажо келтириб мазкур қўшиғини эшитишга сизларни даъват этамиз.

Азиз мухлислар, мусиқали дастуримиз якунида тожикистонлик мухлисларимиз Суҳроб ва Дилмурод Афғонистоннинг машҳур ва севимли хонандаларидан бўлмиш Аҳмаджон Сабурий ижросида “Ҳануз аввали ишқ аст” носмли қўшиғини эфирга ўзатамиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.

 

Ёрлиқ