март 25, 2017 16:50 Asia/Tashkent

Национализмга оид қарашлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Олдинги эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги йилларда кўплаб халқлар национализмга таянган ҳолда мустамлакачи бўлган давлатларнинг истисмор ва зулмларидан озод бўлишади. Аммо айрим ҳолларда национализм турли  мамлакатлар ўртасида қонли урушларга сабаб бўлган. Бироқ исломий тафаккур ҳамда мусулмонларнинг бирлашиш ва узоқлашишларига национализмнинг қанақа алоқаси бор?

Айтиш лозимки,  Ислом динида национализмнинг ўрни бобида Ислом оламидаги  мутафаккирлар  турли ва ҳатто қарама-қарши  нуқтаи назарларга эгалар. Умумий тарзда ушбу қарашларни уч гуруҳга тақсимлаш мумкин:

Биринчи гуруҳга шундай назариётчиларни киритиш мумкинки, уларга кўра, оламшумул диннинг вужуди ҳамда  қавм  ва ирқни тақсимлашни қабул қилиш ўртасида турли халқ ва миллатлар орасида бирон  ихтилофни кўрмайдилар ва Ислом уммати мафҳуми ва миллийлик ўртасида қарама-қаршилик мавжуд эмас, балки халқ   ва ўзгача ўзликка эга бўлиш Қуръони Каримда таъкидланган. Ушбу қарашда национализм бир нав инсоннинг қариндошлари ва ватандошларига  нисбатан ички тамойилга бўлган туйғусини  кўрсатади. Бу назарияга эргашувчилар “Ватанни севмоқ иймондандир” ҳадисига таянишади ҳамда Ватанга бўлган муҳаббатни нафақат динга қарши ҳисобламайдилар, балки унинг бир қисми эканлигини таъкидлашади.

Иккинчи гуруҳга шундай  назариётчиларни киритиш мумкинки,  улар национализмни ғарб тамаддуни ва маданиятининг   натижаси  ва бир тимсоли  эканлигини таъкидлаб, миллийликка тамойил Ғарб тафаккурида  шундай маънога эгадирки, унда халқнинг бир гуруҳи муайян жуғрофик ҳудудлар доирасида бир ирқ ва унинг ўтмиши ва муштарак тилини, бошқа бир манба Аллоҳ баробарида умумий меъёр сифатида қадриятларни  қабул қилишган. Мазкур ақидалар  Ғарб омонистик тафаккурининг жилваларидир ва  Ислом дини билан ҳеч қанақа мувофиқликка  эга эмас.

Ушбу назариётчилар айрим ривоятларга таянган ҳолда  Исломдаги ягона умматдан мақсад  хос гуруҳ, қавм ва ирқ эмаслиги , балки Ислом уммати турли  одоб ва удумларга эга қавмлар, гуруҳлар ё ирқлардан  ташкил топган бўлиб, уларнинг умумийлик жиҳатлари дин усулларига эътиқоларидир. Қуръоннинг ошкор ҳукмига кўра, шахсларнинг афзаллиги фақат уларнинг илмлари, тақволари ва ёки амал ва мужоҳидатлари билан белгиланади. Шу тартибда улар национализмни инкор этиб, оламшумул Ислом динининг хос хусусиятларини баён этишади.

Учинчи гуруҳга тааллуқли назариётчилар эса бу борада  ўртача қарашларга эгалар.Шаҳид Мутаҳҳарий  шулар жумласидандир. Унга кўра, национализм ижобий жиҳати, яъни муҳаббат жиҳатидан ёмон эмас ва Ислом бу каби барча ҳақларни эътироф этади. Аммо унинг салбий жиҳати ёмондир.

Национализмнинг ваҳдат ақидалари билан бўлган алоқалари ва ягона Ислом умматини ташкил этиш бобидаги баҳсларни бошлашдан олдин айтишимиз лозимки, национализм айрим юртларни озод бўлишига сабаб бўлгани учун ижобий  жиҳатларга эга бўлганига қарамай, Исломий мамлакатлар ўртасида низо ва ихтилофларга ҳам сабаб бўлган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Агар шаҳид  Мутаҳҳарийнинг национализм ва ягона уммат бобидаги таъбирини қабул қилайлик  ҳамда национализмнинг ижобий ва салбий томонлари , яъни унинг низо солувчи жиҳатлари  ватандўстликка оид бўлган жиҳатларидан кўпроқ  эканликларини баён  қилсак, унда маълум бўладики, национализм  Ислом оламида яқинлаштиришлар  ўрнига кўпроқ узоқлаштиришларга  сабаб  бўлган.

Албатта, бу орада ўз мақсадларига эришиш  йўлида   национализм  ҳаракатларида салбий жиҳатларни юзага келтириш учун хорижий қудратларнинг ролини эсдан чиқармаслик лозим. Имом Хумайний (р)  ҳам назария ва ҳам амалда Ислом оламидаги ваҳдат фаолларининг бири сифатида зўравон қудратларнинг  ушбу мақсадларини фош этган эдилар. Ул ҳазрат  зўравон қудратлар  бир қатор лойиҳалар, хусусан, миллатчилик масаласи орқали мусулмонлар устидан ҳукмронлик қилиш, уларнинг табиий бойликларини ғорат қилиш  ҳамда уларнинг  мол-мулкларига эгалик қилиш пайидан эканлигини таъкидлаган эдилар.

Исломда дунёнинг барча халқларини араб, ажам, турк, форс... ҳаммани  бирлаштириш  ва ислом уммати номи билан бир йирик умматни барқарорлаш таъкидланган. Миллийлик, гуруҳчилик ва миллатчилик баҳоналари билан мусулмонлар ўртасида низо солувчи кишилар шайтон лашкарлари бўлиб, зўравон қудратларнинг ёрдамчилари вам Қуръони Каримнинг мухолифатчиларидирлар.

Национализм ва мустабид ҳукуматлар  Ислом оламида узоқлашишларнинг ички асосий  омиллари бўлганини таъкидлаб ўтдик. Ислом оламида бўлган тажрибалар национализм исломий мамлакатлар ўртасидаги  низо яратишларда салбий рол ўйнаганини  кўрсатишган. Национализм ва миллатчиликнинг Ислом оламидаги ваҳдатга бўлган  аввалги салбий таъсири исломий империянинг  уч қисмга, яъни арабий, эроний ва туркий қисмларга бўлинишидир. Ғарбда калисо ва шоҳлар ўртасидаги муносабатларда ўзгаришлар юзага келгани ва давлат-халқ  ташкил этилганидан кейин исломий империя миқёсида  ҳам йирик ўзгаришлар юзага келади. Ушбу ўзгаришлар натижасида  исломий империя парчаланиб, дунёнинг мазкур қисмида националистик ҳаракатлар бошланади.

Ўша  давргача  Ислом дини мусулмон бўлган бирон киши учун  ҳудудий чеклов қўймаган эди ва бир мусулмон ўзи туғилиб ўсган жойдан ташкари бошқа исломий ҳудудларда ҳам бемалол сафар қилиб,  ўзининг юртидек яшаши мумкин эди. Аммо мўғуллар  ва Темурнинг ҳужумлари  ҳамда аббосийлар халофати Бағдодда инқирозга учраганидан кейин исломий империя  арабий, эроний ва туркий бўлимларга тақсимланади.

Ушбу заминада кузатилган бошқа тажрибалар 19 асрнинг аввалги даврига тааллуқлидир. Ушбу даврда Франция Инқилоби ва мазкур юртнинг романтик адабиёти усмонийлар ҳукумати ичкарисидаги мухолифатлар жараёнининг асосини ташкил этарди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ