Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Миллатчилик ҳаракатлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Сўҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Исломда дунёнинг барча халқларини араб, ажам, турк, форс... ҳаммани бирлаштириш ва ислом уммати номи билан бир йирик умматни барқарорлаш таъкидланган. Миллийлик, гуруҳчилик ва миллатчилик баҳоналари билан мусулмонлар ўртасида низо солувчи кишилар шайтон лашкарлари бўлиб, зўравон қудратларнинг ёрдамчилари ва Қуръони Каримнинг мухолифатчиларидирлар.
Национализм ва мустабид ҳукуматлар Ислом оламида узоқлашишларнинг ички асосий омиллари бўлганини таъкидлаб ўтдик. Ислом оламида бўлган тажрибалар национализм исломий мамлакатлар ўртасидаги низо яратишларда салбий рол ўйнаганини кўрсатишган. Национализм ва миллатчиликнинг Ислом оламидаги ваҳдатга бўлган аввалги салбий таъсири исломий империянинг уч қисмга, яъни арабий, эроний ва туркий қисмларга бўлинишидир. Ғарбда калисо ва шоҳлар ўртасидаги муносабатларда ўзгаришлар юзага келгани ва давлат-халқ ташкил этилганидан кейин исломий империя миқёсида ҳам йирик ўзгаришлар юзага келади. Ушбу ўзгаришлар натижасида исломий империя парчаланиб, дунёнинг мазкур қисмида националистик ҳаракатлар бошланади.
Ўша давргача Ислом дини мусулмон бўлган бирон киши учун ҳудудий чеклов қўймаган эди ва бир мусулмон ўзи туғилиб ўсган жойдан ташкари бошқа исломий ҳудудларда ҳам бемалол сафар қилиб, ўзининг юртидек яшаши мумкин эди. Аммо мўғуллар ва Темурнинг ҳужумлари ҳамда аббосийлар халофати Бағдодда инқирозга учраганидан кейин исломий империя арабий, эроний ва туркий бўлимларга тақсимланади.
Ушбу заминада кузатилган бошқа тажрибалар 19 асрнинг аввалги даврига тааллуқлидир. Ушбу даврда Франция Инқилоби ва мазкур юртнинг романтик адабиёти усмонийлар ҳукумати ичкарисидаги мухолифатлар жараёнининг асосини ташкил этарди.
Умумий тарзда “янги усмонийлар” оқимини ташкил этган ислоҳотчилар турк миллатчилиги ва усмонийчилик тафаккури асосида католик тарғиботчилари ва масеҳийлар калисолари тарғиботлари билан бир вақтда ички нотинчликлар ва хорижга қўшин тортишлар билан усмонийлар давлатини парчалиниши ва таназулли учун замина яратадилар.
Булғористон жанги, Россия ва усмонийлар ҳукумати ўртасидаги уруш, Болқоннинг масеҳий бўлган халқлари билан бўлган алоқалар, усмонийлардан Булғористон, Сербия, Руминия ва Монтенагароянинг ажралгани ҳамда панарабизмнинг шаклланиши усмонийлар ҳукуматининг нобуд бўлишига сабаб бўлади.
Ушбу даврда национализм ҳам пантуркизм ва ҳам панарабизм кўринишида тадрижий тарзда фикрий ва маданий шаклидан сийсий ва ижтимоий муаммоларга айланади. Унинг кенгайиши фақат айрим хос ҳолат ва муайян вақтларда Ғарбнинг мустамлакачиликларига қарши ноустувор бўлган аксиламал кўрсатиш жиҳатларига эга эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Ислом оламида мамлакатлар ўртасидаги низо яратишларда национализм салбий рол ўйнаганини кўрсатувчи бошқа тажрибалар 19 асрнинг охирларига тааллуқлидир.
Мазкур даврда усмонийлар империясида султон Абдулмажид иккинчи диний эътиқод ва эҳсослар таъсири остида Ислом оламида ваҳдатни вужудга келтириш учун саъй-ҳаракат қилади. Бироқ Ёш турклар ҳаракати янги умонийлар тафаккури ва ҳаракатини давом эттириб, 1889 йилда “Бирлашиш ва тараққиёт қўмитаси”ни таъсис этишади ҳамда султонни қудратдан четлаштириш фаолиятларини бошлашади. Улар “Машварат” номли газетани ҳам нашрдан чиқариб, туркларнинг миллий туйғуларини жунбишга келтирган ҳолда уларни иттифоқ бўлиш ва бирдамликка даъват этишарди.
“Ёш турклар ҳаракати” аъзолари Мустафо Камол Пошо билан яширинча алоқа ўрнатиб, усмонийлар ҳукуматини куч билан ағдариш қарорини тасдиқлашади ва султон Абдулмажидга қарши қўзғолонлар бошлашади. Шу тартибда султон Абдулмажид ўзининг панисломистик ақидалари асосидаги мақсадларини амалга оширолмайди ва 1908 йилда қудратдан ағдарилади.
Турк миллатчилигига қарши арабларнинг бўлган аксиламалларида уларнинг орасида ҳам пантуркизм тўлқинлари баробарида уларнинг маданий ўзликлари нобуд бўлиш хавотирлари юзага келади. Шу сабабдан араб оламидаги мутафаккирлар арабларнинг ҳуқуқ ва ўзликларини ҳимоя этувчи ташкилотларни таъсис этиш ва панарабизмни барқарорлаш ҳаракатларининг пайидан бўлишади.
Нажиб Озурийга ўхшаган шахслар “Араб ватани” каби таассубли жамиятларни таъсис этиб, пантуркистик ҳаракатлари баробарида панарабизм пояларини мустаҳкамлашади. Бу каби ҳаракатлар йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида Мишел Афлақнинг араб миллатчилигига оид ақидаларини мустаҳкамланиши ҳамда арабийликни диққат марказида қўйиш ҳаракатлари ва шиорларига сабаб бўлади.
Йигирманчи асрда ҳам национализм тўлқинлари Ислом оламида узоқланишларнинг шиддат олишига сабаб бўлади.Ушбу асрнинг биринчи ярмида Ислом оламида миллийликка асосланган мустақил араб мамлакатлари вужудга келишади.Биринчи Жаҳон урушидан кейин араб мусулмонлари бирин-кетин миллий ўлкаларга ажралишади ва Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Ливан, Сурия, Миср, Ливия, Тунис, Марокаш ва Ал-Жазоир мамлакатлари пайдо бўлиб, ўзаро душманлик рақобатларини бошлашади.
Бошқа томондан, Қувайт ва Қатарга ўхшаган Форс кўрфазидаги шайхлар яшовчи минтақалар ҳам бир-бирларидан ажралишади. Бангладеш Покистондан ва Покистон Ҳиндистондан ажралади. Африка қитъасининг шарқий соҳилларида аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган юртлар ҳам кичик ва мустақил бўлган мамлакатларга айланишади. Шу тартибда Ислом уммати бир неча бўлакларга бўлиниб кетади. Айрим мамлакатларнинг ичкарисида ҳам қавмчилик ҳаракатлари шиддат олади ҳамда турк, курд, араб, балуч ва бошқа қавмлар бир мамлакатда туриб, ўзаро душманлик ва марказий ҳукуматга бўйсинмаслик ҳаракатларини бошлашади.
Шу тартибда миллий ва қавмий ўзлик диний ўзликдан устунроқ бўлади ва Ислом оламидаги иттифоққа барҳам беради.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.