апрел 05, 2017 13:16 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки

  Адий, опаси айтган сўзларидан хурсанд бўлиб ўз қилмишидан пушаймон эди. Сўнг Мадина томон йўл олди.

Адий айтади: Уша қоратанли қул тоғли йўллардан югуриб олдимга келиб мусулмонлар келишларидан хабар бергани лаҳзаларида вужудимда бир изтироб ва ҳаяжон пайдо бўлган эди. Мадинага  етиб борганимча, бу изтироб ва ҳаяжон вужудимда бор эди. Аммо чарчаб менинг бу шаҳарга етишим билан барча нарсани ўнутдим.

Масжидда мусулмонлар Пайғамбари (с)  билан  учрашдим ва ул ҳазрат билан сўҳбатлашдим. Дастлаб отам Ҳотам ҳақида ҳикоят этиб бердим. Бу нишоналар бўлмаганида, мендек чанг-ғуборга ботган бир мусофирни Тайи қабиласининг бошлиғига ўхшатиш қийин эди. Ул ҳазрат мени таниганлари билан қўлимни ушлаб ўз уйларига олиб бордилар. Уйлари масжиддан узоқ эмас эди. Ул ҳазрат уйларини бир ҳашаматли  ва раҳбарлар учун шойиста иморат деб тасаввур этардим. Аммо ул ҳазратнинг уйлари буш эди ва бир оддий гилам тушалган эди.  Энди қандай ҳодиса-воқеалар юз берганини эшитинг.

 Ҳар бир кишидан Исои Масеҳга оид эшитган ривоятларни эсга келтирдим.й айтади:« Ўзимга ўзим айтдим: Унинг олдига бораман. Агар подшоҳ ёки ёлғончи бўлса, дарҳол билиб оламан, агар ростгўй бўлса, унга эргашаман».
Чиқиб, Мадинага – Расулуллоҳ (с)-нинг ҳузурларига келдим. Масжидда эканлар, кириб салом бердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Кимсан?» дедилар.«Адий ибн Ҳотамман», дедим. У Зот ўринларидан туриб, мени уйларига бошлаб бордилар. Шу орада бир заифа, ёши катта аёл йўлиқиб, у кишини тўхтатиб, ўзининг муаммолари ҳақида гапириб кетди. Ичимда: «Валлоҳи, бу киши подшоҳ эмас», дедим. Кейин мени уйларига олиб кирдилар. Теридан қилинган тўшакчани менга узатиб: «Шунга ўтиргин», дедилар. Мен: «Йўқ, ўзингиз ўтиринг», дедим. У Зот: «Йўқ, сен ўтир», дедилар. Мен тўшакка ўтирдим, Расулуллоҳ (с) ерга ўтирдилар. Яна ичимда: «Аллоҳ номига қасам, подошоҳлар бундай қилмайди», дедим. Расулуллоҳ (с) дедилар: «Хўш, Адий ибн Ҳотам, ҳалиям Аллоҳдан ўзга бирон илоҳ бор деб биласанми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. «Аллоҳдан каттароқ, буюкроқ бирон нарса бор деб биласанми?»«Йўқ», дедим.

 

Мусиқа

Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз. Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком

Мусиқа

Азизлар, дастуримиз давом этади. 

Ул ҳазратга тикилиб қолганимни сезиб мендан меҳрубонлик билан сӯрадилар: Ҳотамнинг ӯғли,  сен ӯзини масеҳийлар издошларидан ҳисобланмайсанми?
Мен жавоб бердим:  Ҳа, аммо бу ҳақда фақат менинг Худойим биладию холос.  
Ул ҳазрат иккинчи маротаба мендан сӯрадилар:  "Нима учун сен шахсий ӯз манфиатингни  халқинг манфиатидан устун қӯйдинг?
Биродарим Исонинг дини бу ишингни раво деб биладими?
Бу сӯзларни эшитиши билан вужудимни изтироб ва ҳаяжон қамраб олди. Ул ҳазрат
фақат ҳақ сўзларни баён этардилар. Пайғамбар йиллар давомида юрагимда яширган ҳар бир нарсани ошкор этиб ўзимни эса ҳайратга солган эдилар.

Сафона айтади: Укам Расули Акрам (с) олдиларидан қайтганида биздан ва ўзидан қочган уша Адий эмас эди. Подшоҳ дидорига эришишни мақсад қилган Адий хатти-ҳаракатлари ваҳийнинг яшил рангига эга бўлган Пайғамбар (с)-нинг дидорига мушарраф бўлди.

Шундай қилиб у ўз ихтиёри билан ислом динини қабул қилди. Расули Акрам Адийни ҳам қабиласига юбордилар. Адий қабиласига қайтди. Шу тариқа Бани Тайй қабиласи ҳам мусулмонликни қабул қилди.

 

 

Ёрлиқ