август 04, 2016 14:08 Asia/Tashkent

Теҳрон университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ўтган суҳбатимизда Теҳрон университетининг марказий кутубхонаси борасида сизга маълумот берган эдик. Кутубхона биносининг масоҳати 22 минг квадрат метрдан кўпроқ майдонни ташкил этади ва тўққиз қаватдан иборатдир. Мазкур бинонинг икки қаввати мурожаат этувчилар ва уларнинг зарур бўлган ишларига ихтисослаштирилган, бешинчи қават китоблар, матбуот ва илмий  ҳужжатлар  хазинасидир. Теҳрон марказий кутубхонаси ва ҳужжатлар марказига оид берилган охирги статистик маълумотларга кўра, мазкур марказларда бир миллиондан ортиқ илмий ҳужжатлар, чоп этилган китоблар, турли даврларга тааллуқли  нашрлар, қўлёзмалар нусхалари, микрофилмлар, суратга туширилган нусхалар, тарихий ҳужжат ва расмлар, тошбосма китоблар, диплом ишлари, илмий даражаларга оид ҳужжатлар, харита ва дарслик китоблари, электроник  манбалар сақланади.  

Ҳар куни ушбу кутубхонага Теҳрон университети ва бошқа олий ўқув юртлари ва илмий марказлардан бўлган талабалар ҳамда Эрон ва хорижий мамлакатлардан  бўлган тадқиқотчилардан иборат 4500 нафардан кўпроқ киши мурожаат қилишади.

 Теҳрон университетининг марказий кутубхонаси, шунингдек, патология,  зарар кўрган ҳужжатлар, қўлёзма ва чоп этилган китобларни таъмирлаш бўлими, илмий даражалар ҳужжатлари, ахборот технологиялари, кўзи ожизлар  бўлими, қўлёзмалар нусхалари ва турли даврларга тегишли нашрларни ўз ичига олган.

Теҳрон университети марказий кутубхонасининг кўзи ожизлар бўлимида кўриш қобилияти ёмон бўлган ва кўзи ожизларга ҳам  ёрдам кўрсатилади. Ушбу бўлим ҳам  турли илғор технологиялар билан жиҳозланган.

Мазкур марказий кутубхонанинг қўлёзмалар бўлимида қўлёзма китоблари, тарихий ҳужжатлар ва суратлар, тошбосма китоблар ва айрим ноёб китоблар, тартибга солиниб, эҳтиёт билан сақланиб, баъзида қайтадан чоп этилади.

Теҳрон университети марказий кутубхонасининг даврий нашрлар бўлими ушбу кутубхона ва ҳужжатлар марказидани нашрлар мажмуасини  таништириш, тайёрлаш, рўйхат тузиш, саҳифалаштириш ва чопга тайёрлаш каби вазифаларни бажаради. Мазкур китобхонада жамиятнинг  эҳтиёжлари асосида  манбалар билан  таништириш  ва тайёрлаш мақсад қилинган. Форс ва лотин тилида бўлган манбалар рўйхатга олиш жараёнидан ўтганидан кейин саҳифалаштириб, мурожаат қилган кишиларнинг фойдаланишлари учун 5 ва 7 хазина бўлимларига юборилади. Мазкур бўлимларда форс ва лотин тилларида ёзилган минглаб журналлар мавжуд.

 Теҳрон университетининг илмий эътибори ва мавқейи билан кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун  мазкур университетнинг геофизика маркази билан  яқиндан ошно бўлиш лозим.

Маълумингизким, бугунги кунда янги энергия манбалари, ер ости бойликлари, сув захираларини   кашф этиш, зилзила, ёнғин, сел, қуруқчилик каби табиий офатларни башорат қилиш ва уларни бартараф этиш йўлларини излаш инсониятнинг кунлик зарурати ҳисобланади.

Ушбу зарурат ва эҳтиёжлар  ҳамда геофизика илмининг ривожлантириш муҳимлиги  асосида Тадқиқот Кенгашининг  Халқаро бирлашмаси милодий 1957 йилнинг июлидан 1958 йилнинг декабр ойигача бўлган санани IUS  ва  “Геофизика фанлари йили”  деб атади ва ушбу бирлашма барча мамлакатларни геофизика фанларини ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик қилишга чақирди.  Теҳрон университетининг  геофизика маркази ушбу мақсадларни амалга ошириш учун доктор Ҳусейнкаш Афшорнинг саъй-ҳаракатлари билан таъсис этилади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайтлари uzbek.irib.ir ва ParsToday.com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Теҳрон университети қошидаги  геофизика маркази дастлаб ўзининг фаолиятини сейсмология, гео-магнитик ва гравиметрикдан иборат уч соҳа бўйича амалга оширади. Кейинчалик ушбу марказда физика бўйича бошқа тадқиқот ишлари ҳам кенгайтирилади ва Милодий 1971 йилда геофизика тадқиқот гуруҳи ҳам фаолиятларини янада кенгайтиради ва унга геология ва космология фанлари ҳам қўшимча  қилинади.

Ушбу соҳаларга  қизиқувчи талабалар Ер курасининг хусусиятлари ва унинг қурилмаси билан яхши ошно бўлишади ҳамда ушбу билимлардан Эрон ер ости бойликларини кашф этиш ва  мамлакатнинг турли минтақаларида ер силкинишларини олдиндан аниқлаш ва геофизика муҳандислик лойиҳалари учун фойдаланишади.

Тадқиқот ва кашфиёт, сейсмология, гравиметрик, магнотика бўлимлари ва турли лабараториялар ушбу гуруҳ билан яқиндан ҳамкорлик қилишади.

Теҳрон университетининг  Физика-космология бўлимида таҳсил олаётган талабалар бакалаврлик, магистрлик ва докторлик даражаларига эга бўлиш имкониятига эгалар.Улар  метерология, атмосфера тизимини турли миқёсларда ўрганиш, об-ҳавони ўрганиш, иқлимшунослик ва  сувшунослик, булут ва ёмғиргарчиликни ташкил этиш, кучли тўфонларни ўрганиш, экология ва бошқа соҳаларни ўрганишади.

Ҳозирги кунда 279 нафар талаба Теҳрон университетининг геофизика факултетида электромагнитик, сейсмология, геоэлектроника, гравиметрик, силкиниш меъёрларини ўрганиш, денгиз ва океанга оид фанларни ўрганмоқда. Мазкур илмий муассасанинг айрим бўлимларида хорижий талабалар таҳсил олишмоқда. Ушбу иилмий марказнинг корпуси Теҳрон университети шаҳарчасидан ташқарида ва Амиробод минтақасидаги   Коргари шимоли кўчасининг охирида жойлашган. 
Айтиш лозимки, Эрон олий ўқув юртлари тузумида  Теҳрон университети олийгоҳлар онаси сифатида ёдга олинади ва ўтган йиллар давомида ушбу университетда кўплаб янги соҳаларни ўргатиш бўлимлари ташкил этилган. Теҳрон университети ташкил бўлиш вақтидан бошлаб   бугунги кунга  қадар кўплаб етук  мутафаккир ва олимларни тайёрлаган. Теҳрон университетида таҳсил бериш ва илм ўргатиш  сифати юқори бўлгани ҳамда яхши имкониятларга эга бўлгани боис унда таҳсил олиш истагида бўлган кишиларнинг сони Эронда ҳам ва хорижий юртларда ҳам кўпдир.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

Ёрлиқ