апрел 10, 2017 09:42 Asia/Tashkent

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Интернет, айниқса ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш оила аъзоларининг ӯзаро бири-бирларидан узоқлашиш ҳолатини келтириб чиқармоқда.   Афсуски,  виртуал фазода узоқ ӯтириш ёш фойдаланувчиларга  чексиз имкониятлар муҳайё этиш ӯрнига улар учун жиддий бир муаммо ва таҳдидга айланган. Виртуал фазонинг таҳдидларидан   бири бу насллар орасидаги самимий алоқаларнинг узилиб қолишидир. Мажозий фазо кириб борган хонадонларда насллар ӯртасидаги меҳр-муҳаббат  кун сайин камайиб боряпти. Бундай хонадонларда ота-оналар ва болалар куну тун бир   ёнма-ён яшашсада,  аммо   бир-бирларига меҳр-муҳаббатларини изҳор қилиш, самимий суҳбатлашиш учун вақт топишолмайди.

Хонадон аҳли ӯртасида меҳр-муҳаббатнинг камайиб бориши, оиланинг пойдеворига жиддий зарбадир. Зеро, оила аъзолари ӯртасидаги самимий муносабатларнинг камайиб бориши оила қӯрғонининг заифлашуви ва ҳатто эр-хотинларнинг ажралиб, болаларнинг етим қолишига ҳам сабаб бӯлмоқда.

Мутахасисларнинг фикрича, оилавий низо ва зӯравонликларнинг кӯпчилиги оила аъзоларининг ӯртасида самимий суҳбат, дардлашиш муҳитининг муҳайё эмаслигидан келиб чиқяпти. Шу сабабли виртуал фазо зарарларининг олдини олиш оила пойдеворини мустаҳкамлашнинг асосий омилларидан бири сифатида қаралмоқда.

Бугунги  дастуримизда ана шу муаммо атрофида суҳбатлашамиз.

Хххххххххххххххххх

Юқорида таъкидлаганимиздек, интернет ва виртуал фазодан ҳаддан ташқари кӯп фойдаланиш натижасида бугунги кунда ота-она ва болалар давра қуриб ӯтириб, оилавий ва бошқа масалаларда самимий  ва ибратли суҳбатлар қурадиган хонадонларни камдан-кам учратамиз. Эндиликда, афсуски ота-она ва фарзандлар ӯртасидаги муносабатлар совуб боряпти. Маълумки, бу икки насл ораларида мавжуд ижтимоий тафовутлар ва яшаш тарзидаги фарқлар   ҳаётга ӯз нуқтаи назарлари асосида ёндашишларига сабаб бӯляпти. Аммо уларнинг  меҳр-муҳаббат, ахборот каби муштарак   фазоларда бӯлмай, ҳар бирининг ӯз оламида сайр қилиши насллар ӯртасидаги масофани янада чуқурлаштиряпти. Шу сабабли уларнинг дунёқараш, фикрлаш тарзи ва ҳатто маънавий қадриятларида ӯзаро тафовутлар кун сайин жиддийлашиб бормоқда. Эр-хотин ӯртасида гумонсираш ҳиссининг вужудга келиши, муносабатлардаги самимиятнинг камайиши, ӯзаро ажралишлар  сонинининг ортиши ҳам ижтимоий тармоқлар келтириб чиқарган зарарлардан ҳисобланади.

Ӯзаро бир-бири билан муомала-муносабат қилиш, суҳбатлашиш, ахборот алмашиш аҳли башар учун энг зарур бӯлган эҳтиёжлардандир. Ӯзаро самимий суҳбат, бир-бирини тушуниш, ҳамфикр ва ҳамдард бӯлиш оила пойдеворини мустаҳкамлаш ва оилада самимий ва меҳр-муҳаббатга лиммо-лим муҳитни вужудга келтиришнинг асосий омили ҳисобланади. Бундай муҳитда кишилар кӯнгил кӯзгусидаги кудурратларни аритиб, ораларидаги самимий муносабатларга ҳарорат ва руҳ бахш этишади.

Аъзолари ӯзаро бир-бирлари билан самимий суҳбатлашишни хуш кӯрадиган, давра қуриб ӯтиришдан лаззатланадиган  оилалар мустаҳкам оилалардир. Бундай хонадон аъзолари  ӯртасидаги зиддият ва ихтилофлар жуда оз бӯлиб, улардаги фарзандлар намунали тарзда тарбияланади.

Хххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.

Хххххххххххххххххххххх

Афсуски бугунги кунда турли сабаблар, жумладан куннинг кӯп қисмида ота-оналарнинг ишда бӯлиши, оила аъзоларининг  ӯзаро бирга бӯлмаслиги, юзма-юз самимий суҳбатларнинг камайиб кетгани сабабли кишилар ана шундай самимий унс ва улфатга бӯлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида виртуал фазога юзланишади.  Муносабатларнинг янги системалари, яъни виртуал фазолар  ҳозир арзон, қулай ва оммабоп ҳисобланади. Шу сабабли бу янги технологиялар фойдаланувчиларнинг диққатини ӯзига жалб этади.

Хонадонларда ӯзаро самимий суҳбатлар учун муносиб муҳит яратилиши керак. Бу йӯлда ота-она фарзандларга   ибрат намунаси бӯлишлари мақсадга мувофиқ.. Улар ҳар куни  фарзандлари билан турли масалаларда самимий суҳбатлашиш учун вақт ажратишлари лозим. Зеро, бу нарса оиладаги самимий муносабатларни мустаҳкамловчи асосий омилдир.

Бир йил давомида Теҳрон, Машҳад, Исфаҳон, Шероз ва Гилон вилоятларида оилавий ажралишлар бӯйича маҳкама ишларини таҳлил қилган Оилани асраб-авайлаш фондининг хулосаларига кӯра  биргаликда яшашнинг дастлабки уч йилида  17 фоиз эр-хотиннинг ажралишини келтириб чиқарган сабабларнинг энг асосийси уларнинг руҳиясида ижтимоий тармоқларнинг нуфузи  бӯлган. Айниқса уяли телефонлардаги айрим ижтимоий дастурлар эр-хотинлар ӯртасида  оилавий ажралиш билан тугайдиган ихтилофларнинг келиб чиқишига кӯпроқ сабаб бӯляпти.