апрел 10, 2017 14:44 Asia/Tashkent

Имом Али (а)нинг валодат кунларига бағишланган махсус эшиттириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

Амиралмўминин Имом Али (а)нинг  саодатли валодат кунлари муносабати билан барчангизни яна бир бор муборакбод этамиз ва ушбу қутлуғ санага  бағишланган махсус эшиттиришни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Бизни тинглаб боринг.

Айтиб ўтганимиздек, ражаб ойининг 13-куни Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Мустафо (с) хонадонида тарбия топган, хотамуннабиййиннинг энг яқин сафдоши, амакивачча ва куёвлари амиралмўминин ҳазрат  Али алайҳиссаломнинг валодат кунларидир.

Ҳазрат Али алайҳиссалом Каъбада оламга кўз очган пайтлари Расулуллоҳ (с) 30 ёшда эдилар. Орадан бир неча йил ўтгач, Аллоҳнинг ҳабиби, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) аёлманд амакилари Абу Толибга   кўмаклашиш учун Алини уйларига   олиб кетишнинг таклифини қилдилар. Абу Толиб кўнди ва Али алайҳиссалом   ўша гўдаклик пайтларидан бошлаб Расулуллоҳ(с) билан қолдилар.

 Ҳазрат     Али (а) халифалик пайтларида хутбаларининг бирида ҳаётларининг бу даврига   ишора қилиб, буюрадилар:

    " Сиз саҳобалар, Аллоҳнинг Расули билан қариндошлигимдан хабардорсиз. Биласиз, гўдаклигимда   Пайғамбар (с)  мени қучоқлаб, кўкракларига босар эдилар.   Мен    Аллоҳ Ҳабибининг    хуш бўйларидан лаззатланардим.

 Ул ҳазрат эса   оғзимга овқат солардилар. Мен она ортидан эргашувчи болакай каби Худо Расулига эргашардим. Ул ҳазрат   ҳар куни ахлоқий фазилатларидан бирини менга ўргатиб, унга амал қилишимни буюрардилар".  

      Ислом ибтидосидан   бошлаб, ҳазрат Али алайҳиссалом Расулуллоҳ (с)нинг   ёнларида эдилар. Даъват пайти хоҳ хуфёна , хоҳ ошкора бўлсин   Макка ёки Мадинада   ҳар қандай фидокорликка тайёр эдилар. Ислом  тараққиёти       йўлида   хизмат ва   мужоҳадат қилиб, мислсиз жасоратлар   кўрсатдилар.

      Ҳазрат Али (а)    биринчи бўлиб иймон   келтирдилар ва ул ҳазрат болаликдан    яктопараст эдилар. Ўша    замон одамлари   каби    бутпарастлик қилмаган эдилар.

       Исломни қабул қилишда  илғор бўлиш ўзига хос фазилатга эга эди. Бу фазилатни Қуръони   карим таъкидлаб, "Исломни   қабул қилишда   бошқалардан   илгари   бўлганлар   Аллоҳ таъолонинг   наздида   олий мартабага   эгалар", деб буюради.

      Расулуллоҳ (с) беъсатларидан кейин уч йил давомида   умумий даъват    этилиб турилди. Уч йилдан   кейин Жаброил алайҳиссалом келиб, Аллоҳнинг   Расули  акрам қариндош –уруғларидан   бошлаб, умумий   даъватга киришсин,  деган буйруғини келтирди.

      Расулуллоҳ (с) бани Ҳошим   уруғини   чақириб, даъватни бошладилар. Ул ҳазрат сўзларининг охирида,

"Орангизда   менга бу   йўлда ким   кўмаклашади?"- дея савол бердилар. Барча бошларини эгиб сукут сақлар, ҳеч ким лом-мим   демасди.

     Ногаҳон Али (а) оғир сукунатни синдириб оғир сукунатни синдириб,   ўринларидан туриб, Расулуллоҳга юзланиб, дедилар:

"Эй Аллоҳнинг Расули! Бу йўлда мен сизга кўмаклашаман".

      Азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) Али алайҳиссаломга   ўтириш    ишорасини   қилдиларда,  саволларини  уч марта такрорладилар.

    Уч мартада ҳам Али (а) ўрниларидан турдилар.   Пайғамбар у кишининг   қўлларидан  тутиб, йиғилиш аҳлига дедилар:

"Эй менинг қариндошларим! Сизнинг орангиздан   Али менинг биродарим, васий ва халифамдир!"

Ҳозир эса ҳазрат Али (а)нинг шахсий фазилатлари ҳақида ўзбекистонлик етук руҳоний Абдулазиз Мансур ҳазратларининг суҳбатларига қулоқ тутамиз.

Ўзбекистонлик руҳоний Абдулазиз Мансур ҳазратларининг суҳбатлари эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда Имом Али (а)нинг валодат кунларига бағишланган махсус эшиттиришни тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

      Беъсатнинг   13 -йили Ясриб, яъни Мадина шаҳрининг   аҳолиси Расулуллоҳ(с)га байъат қилиб, ул ҳазратни ҳимоялашга аҳдлашдилар.

      Қурайш қабиласи хавф-хатарни сезиб, йиғилиш ўтказишди. Йиғилишда узоқ баҳслашувдан сўнг   ,Аллоҳнинг пайғамбарини ўлдирмоқчи бўлишди. Аммо Пайғамбарни    ўлдириш   осон иш эмасди. Бани Ҳошим қабиласи хун талаб   қилиши мумкин.   Шу сабабли ҳар   бир қабиладан бир нафардан қотил    тайинланди.

    Улар   кечаси Расулуллоҳнинг   уйларига    ҳужум қилиб, ул ҳазратни пора-пора   қилишга келишишди. Бунда бани Ҳошим   қабиласи   барча қабилаларга қарши чиқолмас ва   хун   баҳосини олишга   рози бўларди.

       Аммо улар   Аллоҳ таоло ўзининг Ҳабибини   уларнинг шум    режаларидан   огоҳлантиргани ва   Мадина шаҳрига    ҳижрат қилишни    буюрганини    ҳали билишмасди. Шу кеча   душманларни   чалғитиш учун фидоий бир   киши   Расулуллоҳ (с) ўринларига кириб ётиши керак эди.   Ўлим билан тенг бўлган   бу жасорат ва фидокорликни  фақатгина    ҳазрат Али (а) қила оларди.

     Душманлар   Расулуллоҳ (с) уйларига   ҳужум қилганларида ҳазрат   Али алайҳиссаломга   ҳаёт ва    шаҳодат орасида умуман фосила қолмаганди. Шу лаҳза қотиллик ниятида   келганлар уни таниб қолишди.

     Қуръони   карим  "Бақара" муборак   сурасининг   207-ояти   каримасида бу фидойилик намунасини   абадийлаштирган.

    Ўқиймиз: "Одамлар    орасида Аллоҳнинг   ризолигини   топиш мақсадида   жонларини   гаровга   қўядиганлар бор. Аллоҳ бундай   бандаларга   нисбатан   меҳрибондир".

Азиз тингловчилар, Амиралмўминин Имом Али (а)нинг валодат кунларига бағишланган махсус эшиттириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ