апрел 12, 2017 10:37 Asia/Tashkent

Бугун  пайшанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  24-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 15-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг  13- кунидир.

Бундан 1436 йил муқаддам ҳижрий-қамарий иккинчи йил ражаб ойининг 15-куни мусулмонларнинг қибласи Байтулмуқаддас шаҳридан Маккаи мукаррама ва Каъбатуллоҳ томонга ӯзгарди.

Мусулмонларга намоз фарз этилгач, улар яҳудийлик ва масеҳийлик каби динларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланган Байтулмуқаддас томонга юзланиб, намоз ӯқишарди. Расулуллоҳ (с) Мадинага ҳижрат қилгач, бу ердаги яҳудийлар Ул ҳазратни “Сиз мусулмонлар бизнинг қиблага қараб ибодат қиласиз”,-- дея масхара қилишарди. Аллоҳнинг расули Мадинада 17 ой яшагач,  мусулмонлар қибласининг Каъбатуллоҳ томонга ӯзгаргани ҳақида Аллоҳнинг буйруғи келди. Расулуллоҳ (с) Бани Салама масжидида пешин намозини жамоат билан ӯқиётган чоғлари қиблани ӯзгартириш ҳақидаги оятлар нозил бӯлди.

Аллоҳ таъоло Бақара муборак сурасининг 144-ояти каримасида буюради:  "Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз".      

Ӯша лаҳзадан буён дунёнинг барча мусулмонлари тавҳид ва яктопарастликнинг маркази бӯлган Каъбатуллоҳ томонга юзланиб намоз ӯқишади.

Бу илоҳий фармондан сӯнг Аллоҳнинг расули намоз ӯқиётган ҳолатда  бурилиб, пешин намозининг қолган икки ракаъатини Каъбатуллоҳ томонга юзланиб ӯқидилар. Шу сабабли бу масжид ислом тарихида “Зулқиблатайн”, яъни “Икки қиблали масжид” номи билан аталадиган бӯлди.

Ххххххххххххххххххххххх

Ҳижрий-қамарий 62- йил ражаб ойининг 15-куни, яъни бундан 1376 йил бурун Расули акрам (с)нинг пок невараларидан бири ҳазрат Зайнаб (с) оғир азоб-машаққатлар сӯнгида вафот этди. Ислом тарихидаги улуғ шахсиятлардан ҳисобланган ҳазрат Зайнаб ҳижратнинг 6-йили дунёга келиб, Расулуллоҳ (с) нинг севимли қизлари ҳазрат Фотима (с) ва Али бин Абитолиб алайҳиссаломларнинг меҳр-муҳаббатлари оғушида тарбияланди.

Ҳазрат Зайнаб (с) ҳижрий-қамарий 61-йили Карбало фожиасида акаси, шаҳидлар сарвари ҳазрат Имом Ҳусайн алайҳиссалом билан бирга эди. У Имом Ҳусайн ва вафодор ёронлари шаҳид бӯлган пайти  Расулуллоҳнинг неваралари ва тирик қолган хонадони аҳли билан асирга олинди. Асирликда ҳазрат Зайнаб ислом тарихидаги энг таъсирли нутқлари билан замона ҳокимлари томонидан амалга оширилган даҳшатли жиноятларни фош айлади.

Ислом тарихидаги улуғ шахсиятлардан ҳисобланган ҳазрат Зайнаб 56 ёшда вафот этди.

Ххххххххххххххххххххххххххххх

Бундан 726 йил илгари, ҳижрий-қамарий 712-йил ражаб ойининг 15-куни машҳур шоир ва ориф Нажмуддин Заркуб оламдан ӯтди. Унинг шеърлари жуда равон ва дилкаш эди.

Нажмиддин Заркуб исломий ирфон мавзусида бир неча рисолалар муаллифи бӯлиб, жавонмардлик мавзусидаги “Ал футувват” асари шулар жумласидандир.

                                                                        

 

Ёрлиқ