апрел 15, 2017 14:44 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда айтган эдикки масжид мусулмонларнинг бирдамлик ва ваҳдатининг шукўҳли тимсоли ҳисобланиб бу иттифоқнинг сақланиши иллоҳий мақсадларга эришиш учун  зарурий нарсадир.

Қуръони карим Ол-Алимрон сурасининг 103 ояти каримасида Аллоҳ таоло ўз бандаларини ваҳдатга даъват этади ва шундай буюради:”  Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг. Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг: бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизни қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.

Шу сабабли  масжид иллоҳий бу буйруғини ижро этиш учун энг муқаддас ва энг яхши макон ҳисобланади. Масжид маънавий, таълим-тарбия тарғибот ҳидоятининг рисолатига эгадир ва

энг муҳим нуқта шундан иборатким жамоат намози Имом жамоатнинг маънавий раҳбарлиги ва жамиятнинг ҳузур топиши билан ташкил этилади. Масжидда намозгузорларнинг Имом жамоатга бўлган муносибатлари ва содиқликликлари ташкилотчилик маданиятидан далолат беради. Буни эса ижтимоий ва сиёсий даражада кенгайтириши ҳам мумкин. Шунингдек жамоат намозида қатнашганларнинг товушлари жамоат имомидан баландроқ эшитилиши мумкин эмас, ҳамда жамоат имомидан олдинроқ туришлари жойиз эмас. Буларнинг барчаси намозгузорлар учун жамиятнинг бирдамлик ва ваҳдатини сақлашга ва   унинг умматнинг имоми ва одил раҳбарига нисбатан бундай хулқ –атворни кўрсатишларини ўргатади. Чунки жамоат имоми исломий жамият раҳбарларининг намуналаридан бири ҳисобланади.

     

Мусиқа

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ  ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком                             

Дастуримиз давом этади. 

Албатта халқнинг ҳақиқий пешвоси ва имоми бўлиш оддий иш эмас. Бу жойгоҳ ва мақом- мартабага шундай инсонлар қарор олишлари мумкинким барча ифлос ва ярамас ишлардан ўзоқлашиб ва кўпроқ яхши ва хайр-эҳсонли ишлар билан шуғулланиб мудирият қилиш маҳоратига эга бўлиши лозим. Ҳамда бу раҳбарлик ва мудирият қилиш маҳоратларига қўшимча шўҳратпарастлик ва дунё ҳою ҳавасларига берилиб кетмаслиги лозим ва энг муҳими шулким Аллоҳни  ҳамиша эслатиб у зотнинг барча лаҳзаларида ҳозиру нозир бўлишини эсдан чиқармаслиги лозим.

Азизлар, энди дастуримиз давомида Эрон шимол-шарқининг Машҳад шаҳрида жойлашган Гавҳаршод масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз.

Гавҳаршод масжиди Темурийлар аҳдининг шукӯҳманд биноларидан бӯлиб, ҳижрий-қамарий 9-чи асрнинг аввалларида бино бӯлган. Ушбу тарихий бино муқаддас Машҳад шаҳри, Имом Ризо (а) ҳарамининг жанубий томонида жойлашган.

Бу бино Эрон санъатининг комил ва баржаста намуналаридан бири бӯлиб, унда суннатий меъморликнинг ӯзига хос хусусиятлари тажассумланган.

Эслаб ўтиш жоизки, Гавҳаршод бегим Темурийлар асрининг энг машҳур аёллардан бири ҳисобланади ва Гургон амирининг иззат-эҳтиромига қарор олган эди. Унинг номи масжид биносининг икки жойида бири Дор-ул Сайёданинг кириш эшиги устида ва бошқаси эса мақсура айвонининг катибаларида Шоҳзода Бойсунқар Мирзо деб тилла ранги билан ёзилган.