апрел 16, 2017 09:57 Asia/Tashkent

Инсониятнинг қобилияти ҳақни қабул қилиш ва ҳақиқатни дарк этишда бир хил эмас. Баъзилар бир латофатли ишра, бир қисқа ва муъжаз калом билан ҳақиқатни яхши дарк этишади. Фақат бир зикр этиш ва таъкидлаш уларни уйғотади. Бир мавъиза ва бир панд-насиҳат уларнинг руҳларида бир тўфонни вужудга келтиради. Ҳолбуки, баъзи шахсларэса, энг қаттиқ хитоб ва далиллар ҳам ва энг житддий панд-насиҳатлар ҳам уларнинг вужудларига озгина таъсир ҳам етказмайди ва бу эса содда бир масала эмас.

Ислом дини азиз пайғамбари (с)-нинг 23 йиллик рисолатларининг инсоният учун кеотирган армуғони Қуръони Карим бўлди. Бу самовий китобни Пайғамбари Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ўзлари ижод этганлари йўқ. балки ваҳий оламидан нозил бўлган каломдир. Халқ қанчаки, Қуръонни мутолиа этсалар, ўз моҳиятини қулдан бой беришмайдилар. Кимки, садоқатдан ва ҳақиқатни дарк этиш юзасидан бу китобга мурожаат этса, йўлини топади ва ҳидоят ва садоқат йўлида қарор олади.

 Қуръон, пайғамбарнинг муъжизаси турли услублар орқали инсониятни саодат ва парҳизкорликка  ҳидоят этади. Қисса, мақол, қасам ва далиллар бу услубларнинг жумласидандир. Аллоҳ таоло достон ва мақолларда фасоҳат латофат ва турли усуллар билан инсон қалби ва бор вужудини нишонга олади ва чиройли сўз ва жумлалар билан уни мақсад сари етаклайди.

Инсониятнинг қобилияти ҳақни қабул қилиш ва ҳақиқатни дарк этишда бир хил эмас. Баъзилар бир латофатли ишра, бир қисқа ва муъжаз калом билан ҳақиқатни яхши дарк этишади. Фақат бир зикр этиш ва таъкидлаш уларни уйғотади. Бир мавъиза ва бир панд-насиҳат уларнинг руҳларида бир тўфонни вужудга келтиради. Ҳолбуки, баъзи шахсларэса, энг қаттиқ хитоб ва далиллар ҳам ва энг житддий панд-насиҳатлар ҳам уларнинг вужудларига озгина таъсир ҳам етказмайди ва бу эса содда бир масала эмас.

Бани Исроил инсоният таърихи давомида ўзларидан қабул қила олинмайдиган амалларни боқий қолдиришган. Баҳона келтиришлар, такаббур, ўз пайғамбарларига нисбатан кина кудурат зоҳир этиш, бу қабиланинг хусусиятларининг жумласидандир.  Қуръон баъзи оятларда, Бани Исроил қабиласи ҳақида қиссаларни баён этиш зимнида, бу ёмон сифатларни таъкидлаб ўтади. Жумладан: Ҳазрат Мусо алайҳи салом замонларида Бани Исроил қабилаларидан бири номаълум тарзда қатл этилди. Ва бу қатл эса уларнинг ўрталарида ихтилофларни келтириб чиқарди. Ҳодиса шундан иборат эди. Бир ёш йигит ўз амакисининг мол-мулки ва бойлигига эга бўлиш учун уни ўлдирди. Баъзилар унинг амакисини қатл этиш сабабини унинг қизига ошиқ бўлганида деб билишарди. Ҳолбуки, амакиси ушбу туйга қаршилик кўрсатган эди. Бу шахснинг қатл этилиши ҳақидаги хабар Бани Исроилга  етиб келганида, катта шовқун кўтарилди ва ҳар киши қотилни топиш пайига тушдилар. Қабилалар ўртасида  туқнашув ва аниқ уруш вужудга келиши учун яқин қолди.      

Халқ бу муаммони ҳал этиш учун Ҳазрат Мусо алайҳи салом хидматига боришди ва ул ҳазратдан қотилни топиб бериш учун Худодан илтижо қилишни сўрадилар.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                             

Ул ҳазрат дуо қилдилар ва Худо эса ул ҳазратнинг дуоларини ижобат этди. Ва шундай буюрди:  Бир сигирни суйинглар ва у киши қайта тириши учун сигирнинг қонини майитнинг баданига сўртинглар ва у тирилиб ўзи қотилни сизларга таништиради. Лажуж қабиласи Мусо алайҳи салом муъжиза ларига қарши турли баҳоналар келтиришни бошладилар ва айтдилар:

Бу сигир неча ёшга кирган бўлиши керак?

Парвардигор ваҳий юборди: на қари ва на ёш бўлсин!

Бани исроил айтди: Бу сигир қайси ранли бўлиши лозим? Ҳазрат Мусо алайҳи саломга ваҳий келди: Сигир сариқранг бўлиши лозим ва уни кўрган кишилар хурсанд бўлишлари лозим.

Бошқа бир баҳона келтириб, айтдилар: Қанақа сигир бўлсин? Аммо барча айблардан пок сигир бўлсин, -деб яна ваҳий келди:

Ҳеч кими йўқ бир шахснинг сигири бундай аломат ва беогиларга эга эди. Халқ носор бўлиб, катта пул билан бу сигирни сотиб олишди ва уни суйдилар. Кейин қонини ўликнинг баданига суртилар. У иллоҳий муъжиза туфайли қайта тирикланди ва қотилни таништирди.

 

 

 

Ёрлиқ