апрел 17, 2017 11:46 Asia/Tashkent

Бугун  сешанба, ҳижрий-шамсий   1396  йил фарвардин ойининг  29-си,  Ҳижрий қамарий 1438 йил ражаб ойининг 20-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил апрел  ойининг  18- кунидир.

Бундан 78 йил муқаддам, ҳижрий-шамсий 1318 йил фарвардин ойининг 29-куни Исломий инқилобнинг муаззам раҳбари Оятуллоҳ Саййид Али Ҳусайний Хоманаий ҳазратлари Машҳад шаҳрида дунёга келдилар. 

Ҳазрат Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий марҳум ҳужжатул ислом вал муслимин Ҳож Саййид Жавод Ҳусайний Хоманаийнинг фарзандидирлар. Падари бузрукворлари  аксари диний уламолар каби содда ҳаёт кечирар эди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари фиқҳ ва усул хорижи дарсларини Машҳад шаҳрида оятуллоҳул узмо Милоний ҳузурида бошладилар.  Ҳижрий-шамсий 1337-1343 йиллар давомида Қум илмий ҳавзасида Оятуллоҳил узмо Бружердий, имом Хумайний, Шайх Муртазо Ҳоъирий Яздий, Аллома Таботабоийлар наздида  фиқҳ, усул ва фалсафа юзасидан олий таълим олдилар. Ӯзларининг айтишича Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари "Имом Хумайнийнинг фиқҳий, усулий, сиёсий ва инқилобий шогирдидирлар".

Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин исломий инқилоб мақсадларига яқинлашиш бобида   ӯз замонаси учун мисли кӯрилмаган  ӯта муҳим фаолиятларни амалга оширдилар.

Инқилоб ғалабасидан сӯнг ул ҳазрат Инқилобий Кенгаш аъзоси, Парламент вакили, икки давра Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти каби масъулиятли вазифаларда меҳнат қилдилар.

Имом Хумайний ҳазратлари вафотидан сӯнг ҳижрий-шамсий 1368 йил Экспертлар Кенгаши томонидан Оятуллоҳ Саййид Али   Хоманаий ҳазратлари  Эрон Ислом жумҳуриятининг раҳбари лавозимига  сайландилар.

Ххххххххххххххх

1955 йилнинг 18 апрел куни, яъни бундан 62 йил илгари физика фанининг улуғ донишманди Алберт Эйнштейн оламдан ӯтди. У 1879 йили Германияда туғилган ва нисбийлик назарияси билан машҳур бӯлган эди.

Физика фанидаги қатор кашфиётлари учун олимга 1921 йили  халқаро Нобел мукофоти берилди.

Алберт Эйнштейн 76 ёшида оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххххххх

Бундан 22 йил бурун, 1996 йилнинг 18 апрел куни  сионистик режимнинг ҳарбий ҳаво кучлари  Ливаннинг Қоно қишлоғида жойлашган  БМТнинг  тинчликни сақлаш кучлари қароргоҳига  ҳужум қилди. Бу ер юзлаб ливанлик қочқинларнинг паноҳгоҳи эди.

"Ғазаб бошоқлари" деб номланган бу ғайриинсоний амалиёт пайти 110 нафар ливанлик  тинч аҳоли ӯлдирилиб, жуда кӯп кишилар мажруҳ қилинди. 33 нафари 10 ёшга тӯлмаган болалар бӯлган ливанлик қочқинларнинг қатлиом қилиниши жаҳон оммавий афкори томонидан қатъий қораланди. Натижада сионистлар Ливанни бомбалаш ишини тӯхтатишга мажбур бӯлишди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши   бу фожиали ҳодисани маҳкум қилиш ҳақида махсус резолютсия қабул қилмоқчи бӯлди. Аммо Америка бу ишга қаршилик қилди.    БМТнинг умумий ассамблеяси бу даҳшатли жиноятни маҳкум қилиб, Телавивни Қоно қишлоғида ӯлдирилган кишилар учун  товон тӯлашга  мажбур қилди. Бу резолютсия сионистик режим жиноятларидан дунё аҳлининг сабр косаси тӯлганлиги нишонаси эди.