апрел 24, 2017 11:35 Asia/Tashkent

Билим ва илмларнинг баъзилари турли мафҳумларга асосланади. Мафҳумларнинг ўз номидан маълумки, тажрибага эмас балки ақлоний ва зеҳний матлаблар доирасида қарор олади.

Билим ва илмларнинг баъзилари  турли мафҳумларга асосланади. Мафҳумларнинг ўз номидан маълумки, тажрибага эмас балки ақлоний ва зеҳний матлаблар доирасида қарор олади.

Шунинг учун паёмлар мухотабга туғри бориб етиши учун мақол ёки масалларга эҳтиёж сезилади. Қуръони каримда ақлоний масалалар жуда кўп келтирилади ва халқнинг аксарияти уни дарк этиши ва тушуниб етиши қийиндир.

Бошқа томондан инсонлар моддий ва айний ҳодисалар ва мавзуларга одатланиб қилишган. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ақлоний баланд баъзи тушунчаларни халқ уларни ўз идрок таносубларига қараб тушуниб етишлари учун мақол ёки масал қолибида баён этади. Бинобарин Қуръон мақолларининг фалсафаси халқнинг фикри ва тушуниш қобилияти уфуқида чуқур ва баланд масалаларни баён этишдир. Бугунги дастуримизда ҳам бошқа мақол ва масаллар ҳақида сўҳбатлашамиз.

Қуръони карим Каҳф сурасининг 12 та (32 чи то 43) муборак оятиларида келтирилган 13-чи қуръоний мақол биз баҳс-мунозара этадиган мавзуни ташкил этади. Оллоҳ таоло ушбу оятларда шундай деб буюради: "(Эй Муҳаммад, кофирларга) икки киши (ҳақидаги) масални келтиринг. Улардан бири учун икки узумзор боғ қилиб, у иккисини  хурмозор билан ўраган ва ўрталарини экинзор қилган эдик. "

"Ҳар икки боғ ҳосилларини бекаму кўст берар, Биз уларнинг ўртасидан бир анҳор ўтказган эдик. "

Бу оятлар ва бундан кейинги оятлар жамиятнинг икки гуруҳи ( бир гуруҳи иллоҳий неъматлар орқали молу мулк жамланган дунёпараст шахслар ҳисобланишади. Аммо такаббур ва ғурурга гирифтор бўлганлари сабабли кофир бўлишади. Ва иккинчи гуруҳи кўп молу мулкка эга бўлмаган одамлар ҳисобланишади ва шу  далил билан доимий равишда бойларнинг масхара ва таҳқирларига юзмаюз бўлишади.

Ҳолбуки бу каби одамлар Оллоҳ таолога иймон келтириш нуқтаи назаридан муҳим бир мавқега эгалар ва улар мол-мулк жамлаш ва дунёпарастлик қилиш ўрнига ўз охиратларини обод қилиш пайида йўришади.

Экинзор, дарахтлар ва боғларни тасвир этган бу оятларнинг давомида шундай буюради: Боғнинг эгаси ғурурга гирифтор бўлди ва бундай имкониятга эга бўлмаган дўсти устидан фахр ва ғурурланди. У ўз мол мулкини шу даражада катта ва абадий деб билардики, дунё ва унинг неъматлари доимий ва унинг мол-мулки  эса у учун абадий бўлиб қолади,-деб уйларди.

 Ҳолбуки, бундай нотуғри фикр Аллоҳ таолодан ғафлатда қолиш ва гуноҳларга гирифтор бўлиш сабаби билан унда пайдо бўлган эди.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                             

Бу оятларда дунёпарастликка гирифтор бўлиш ва унга кунгил қуйишга ишора этади ва шундай деб буюрадики, бундай шахслар ҳатто қиёмат кунини ҳам инкор этишади ва борликни дунё билан чекланган деб билишади. Уларда ўзларини баланд сақлаш руҳияси шу даражада авж олганки, мўминларга қараб шундай дейишади: Агар фараз қилайлик сизнинг сўзларингиз туғри бўлса ҳам ва қиёмат қойим бўлса ҳам сизлар эмас балки биз у ерда ором ва осоишта кун кўрамиз.

 Улар имкониятлардан фойдаланишни ўз ҳаққлари деб билишади ва Аллоҳ таоло ҳамеша энг яхши имкониятларни уларнинг ихтиёрларига қуяди,-деб уйлашади.

Уйлайдиларки улар афзалроқ ирқдан дунёга келганлар ва охират ёки дунёда зотан ушбу шоисталикка эга бўлишган. Ҳолбуки охират бу дунёнинг давоми эмас, балки унинг инъикосидир. Иллоҳий адолат даргоҳида инсонлар ўз мол-мулклари ёки қудратлари билан эмас, балки  ўз аъмоллари ва қилмишлари билан ё мукофот олишади ёки кофир деб эълон қилинишади.

 Бунга қўшимча улар иллоҳий неъматлар, жумладан қудрат ва молу мулкларидан қандай фойдалаганлари ҳақида изоҳ беришлари лозим бўлади.

Буларга қўшимча инсониятнинг Парвардигордан бирон талаб қилишлари учун эмас, балки  дунёда эга бўлган барча истеъдод ва имкониятлари Оллоҳ таоло лутфу иноятлари билан вужудга келади.  Аммо афсўски кофир ва мағрур инсонлар ушбу ҳақиқатдан ғафлатда қолишади.

 

 

Ёрлиқ