апрел 24, 2017 11:44 Asia/Tashkent

Ҳақиқатан ҳам доно ва зукко шахс сўзларини шароитга қараб баён этиши лозим ва агар бутпарастлар маъбудларининг сустлиги ва заифлиги ҳақида борса, сустлик ва заифликни ифодаловчи масални келтириш зарур.

Қуръони Карим ва диний матнларни мутолаа этиш шу нуқтани таъкидлайдики, Оллоҳ таоло томонидан пайғамбар юборишининг асосий далили бу инсонларни парҳизкорлик ва иллоҳий нур остида туғри ойин ва расм-русумларга ҳидоят этиш учун юборилди. Шунинг учун пайғамбарлар кўрашларининг асл мақсади ҳам ширк ва бутпарастликка қарши кўрашиш эди . Халқни Оллоҳ йўлига даъват этган энг муҳим нарсалари эса тавҳид ва яккапарастлик эди.

Жамиятшуносларнинг аксарияти шундай хулосага келишганки, инсон юзмаюз бўлган гирифторликларнинг аксарияти бутпарастликка мойиллик зоҳир этиш ва тавҳид йўлидан чалғиниш натижасида вужудга келади. Уларнинг фикрларига кўра, инсоннинг саодати ва хушбахтлиги яккапарстликка мойиллик қилишидадир.

Тавҳид фикрни ёруғ ва қалбни нуроний айлайди. Ягона бирлашган жамият учун бирдамлик ва ваҳдат келтирувчи паёмдир. Бутпарастлик жаҳолат ва нодонлик самараси бўлиши сабабли зулматни вужудга келтиради. Бутпарастликнинг самараси инсоният жамиятида айирмачилик солишдан бошқа ҳеч натижа бермайди. Шу сабабдан бўлса керакки, Қуръон оятларининг учдан бир қисми тавҳид ва унинг турли масалалари ҳақида баҳс –мунозара этади. Бугунги дастуримизда, ширк келтириш ва бутпарастлик ҳақида келтирилган масал ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Тавҳид ва ширк келтириш Қуръонда кўп баҳс-мунозара этадиган масала ҳисобланиши сабабли баъзи Қуръоний масалалар турли усуллар орқали ушбу мавзўларга бағишланган. Анкабут сурасининг 41 ояти каримасида шундай буюради: Оллоҳдан ўзга дўстларни ушлаган кимсаларнинг мисоли худди ўзи учун уй қуриб олиб (уша уйидан паноҳ истаган)  ўрғимчакка ўхшайди.  Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган булур эдилар.)

Чуқур маънога эга бўлган ушбу оятда, бутпарастлик ва Худодан бошқа нарсаларга таянадиган шахслар ҳақидаги масалдирким, ўзларига уй қурган ўрғимчакка ўхшайди. Ўрғимчакнинг уяси энг нимжон ва заиф уйлар жумласидан ҳисобланади ва шундай нарсалардан бино этилганки, турли ҳодисаларга қарши муқовимат кўрсата олмайди. Ёмғир томчилари уни бўзиши мумкин. Ва шамъга ўхшаш нарсанинг шўъласи унга яқин қарор олиши билан уни куйдириб юбориши ҳам мумкин. Ҳатто бир кичик шамол ўрғимчакнинг уясини вайронага айланиши ҳеч гап эмас. Бу уя шу даражада заиф ва нимжон уйдирки, камгина ғубор ва чанг эсиши билан ҳам бўзилади. Шунинг учун Оллоҳ таоло ўзидан бошқа нарсаларга таянган шахсларни ўрғимчак уйини яшаш учун танлаган кишилар деб билади. Оллоҳ таоло ушбу ояти каримада бутпарастларни ўрғимчак ва уларнинг бутларини эса ўрғимчакнинг тўрига ўхшатади.

Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръон ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                                                Мушриклар ва бутпарастлар ўрғимчак ва бутларини эса ушбу ҳашаротнинг тўрига ўхшатганини мазкур масалда кўришларидан сўнг, нима учун буюк Оллоҳ таоло бундай заиф ва қудратсиз ҳайвонга ўхшатади,-деб эътироз қилишди.

Бу масал Оллоҳ таоло азаматига шоиста келадими?

Қуръон ушбу савол ва эътирозга жавоб қайтариш учун Анкабут сурасининг 43-чи ояти каримасида шундай буюради: Ушбу масалларни Биз одамлар (ибрат олсинлар) учун айтурмиз. (Лекин ) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар.

Бу жавобга биноан айтиш мумкинки, масалнинг аҳамияти ва зарофати унинг жузъиётларининг катта ёки кичиклигида эмас, балки унинг мақсад билан мувофиқ келишидадир. Гоҳида масал мавзуси кичик бўлиши, қудратининг энг олий нуқтаси бўлиши мумкин. Мисол учун сўз агар суст ва асоссиз таянчлар ҳақида борса, масални ўрғимчак тўридан масални танлаш лозим.  Чунки ҳама нарсадан кўпроқ суботсизлик ва устуворсизлик ва сустликни кўрсатадиган нарса бу ўрғимчакнинг тўри ҳисобланади. Бу эса, фасоҳат ва балоғатнинг нишонасидир. Эҳтимол шу сабабли бўлса керакки, Қуръон масалларининг нузук жиҳатларини фақат олимлар дарк этишларини буюради.

Ҳақиқатан ҳам доно ва зукко шахс сўзларини шароитга қараб баён этиши лозим ва агар бутпарастлар маъбудларининг сустлиги ва заифлиги ҳақида борса, сустлик ва заифликни ифодаловчи масални келтириш зарур.

 

 

Ёрлиқ