Нур томон йӯл-728
728-қисм.« Рум " муборак сураси 43-46-ояти карималарининг шарҳи.
Суҳбатимиз ибтидосида « Рум " муборак сураси 43-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَأَقِمْ وَجْهَكَ لِلدِّينِ الْقَيِّمِ مِن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ يَوْمٌ لَّا مَرَدَّ لَهُ مِنَ اللَّـهِ ۖ يَوْمَئِذٍ يَصَّدَّعُونَ ﴿٤٣﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Бас, Аллоҳ томонидан рад қилинмайдиган кун келмасдан аввал тўғри динга юз тут. Ўша кунда (одамлар) бўлак-бӯлак бўлурлар. (43)
Ислом дини аҳли башарнинг ақл-тафаккур ва фитрати билан уйғундир. Бу ояти каримада ислом мустаҳкам асосларга қурилган, инсониятнинг индивудуал ва ижтимоий масалаларини ӯзида мужассам айлаган дин сифатида тилга олинган.
Албатта, мусулмонлар исломнинг барча кӯрсатмаларига амал қилиб, унинг таълимоти асосида яшаган пайти бу муборак самовий диннинг баракоти исломий жамиятда зуҳур эта бошлайди.
Қиёмат кунининг ӯзига хос хусусиятларидан бири шулким, халойиқ мӯминлар ва кофирлар каби гуруҳларга ажралиб, ҳар бири ӯз манзили томон равона бӯлишади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Дин ва диний таълимотга истар-истамас эмас, балки жиддий таважжуҳ қаратиш лозим.
- Диний кӯрсатмаларга тӯлиқ риоя қилиш жамиятни ижтимоий ва ахлоқий фалокатлардан сақлаб қолади.
Энди «Рум" муборак сураси 44-45-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз.
مَن كَفَرَ فَعَلَيْهِ كُفْرُهُ ۖ وَمَنْ عَمِلَ صَالِحًا فَلِأَنفُسِهِمْ يَمْهَدُونَ ﴿٤٤﴾ لِيَجْزِيَ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ مِن فَضْلِهِ ۚ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الْكَافِرِينَ ﴿٤٥﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ким куфр келтирса, унинг куфри ўз зарарига. Кимлар яхши амаллар қилган бўлса, ўзлари учун замин тайёрларлар. (44) У зот иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларни Ўз фазли ила мукофотлаши учундир. Албатта, У кофирларни севмас. (Банда ҳар қанча яхши амал қилган чоғида ҳам, Аллоҳнинг шукрини жойига келтира олмайди ва жаннатга ҳақдор бўла билмайди. Унга бу мақомни Аллоҳ таоло Ўз фазли-марҳамати ила ато қилади. Чунки у мўмин бўлиб яхши амаллар этган бандаларни севади.) (45)
Бундан олдинги оятда қиёмат куни мумин ва кофирлар алоҳида гуруҳларга ажралади, деб айтилган эди. Бу ояти каримада эса буюрилади: қиёматдаги жазо ва мукофот инсонларнинг дунёдаги амаллари натижасидир. Куфр кишига зиён келтиради ва уни дӯзахга элтади. Иймон ва солиҳ амаллар эса жаннатдаги роҳат-фароғатнинг гаравидир.
Кофирлар куфр ва ёвуз амаллари миқдорида жазога гирифтор этилади. Аммо муминлар эзгу амалларига яраша мукофот олиш билан бирга Аллоҳнинг лутфу марҳаматига ноил бӯлишади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Инсонларнинг иймон ёхуд куфрлари Аллоҳ таъолога бирор-бир фойда ё зарар етказолмайди. Балки унинг фойда-зарари кишининг ӯзига тегишлидир.
- Аллоҳ кофирларга адолати, мӯминларга эса фазл-карами ила муомала қилади.
Энди «Рум" муборак сураси 46-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз.
وَمِنْ آيَاتِهِ أَن يُرْسِلَ الرِّيَاحَ مُبَشِّرَاتٍ وَلِيُذِيقَكُم مِّن رَّحْمَتِهِ وَلِتَجْرِيَ الْفُلْكُ بِأَمْرِهِ وَلِتَبْتَغُوا مِن فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ ﴿٤٦﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Ва Унинг оят-белгиларидан сизга Ўз раҳматидан тоттириш учун, Ўз амри ила кемаларни юрдириш учун ва Унинг фазлидан (ризқ) талаб қилишингиз учун шамолларни хушхабарчи қилиб юборишидир. Шоядки шукр қилсангиз. (Ёмғир ёғишини интиқиб кутаётган кишилар ғир этган шамолдан хурсанд бўлишади. Чунки тажрибада ёмғирдан олдин унинг шамоли келиши аниқланган. Одатда, ёмғирдан олдин эсадиган шамол ёмғирга интизор бўлиб турганлар учун хушхабарчи бўлади. Дарҳақиқат, ўша шамол бандалар Аллоҳнинг раҳматидан тотишлари учун зарур бўлган ёмғирли булутларни олиб келаётган бўлади. Ёмғир ёғади, ҳамма фойдаланади. Ризқи рўз сероб бўлади. Бандалар Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар. Шунингдек, авваллари тижорат ва касб-кор учун сафарни ихтиёр этган кишилар денгиз сафарига ҳозирланиб, елканли кемаларини тайёрлаб, шамолни кутишган. Улар учун ҳам шамол хушхабарчи бўлган. Аллоҳнинг амри ила юрган кемада сафар қилиб, ҳожатларини чиқаришган, Аллоҳнинг фазлидан ризқи рўз талаб қилишган.) (46)
Бу ояти карима муборак суранинг илк оятлари каби тавҳид руҳиясини ифодалаб, бутун борлиқдаги уйғунликка ишора қилади. Осмон ва замин, шунингдек ер юзида юз берадиган шамол ва ёмғир каби ҳодисаларга эътибор қаратган киши Аллоҳнинг улуғ қудрат ва ҳикмат соҳиби эканлиги ва якка-ягоналигига ишонч ҳосил қилади. Қаранг, ташқаридан оддий бӯлиб кӯринган мана шу икки ҳодиса орқали Парвардигори карим ӯсимлик, ҳайвонот ва инсон каби тирик мавжудотларга ҳаёт бахш этади, уларнинг эҳтиёжларини қондирувчи ашёларни ер юзида муҳайё этади. Аҳли башарнинг озиқ-овқати учун зарур бӯлган ашёларни ишлаб-чиқарувчи икки асосий восита деҳқончилик ва чорвачилик шамол ва ёмғирсиз ривожлана олмайди.
Аммо афсуски, кишиларнинг аксарияти бу икки улуғ Илоҳий неъматга эътиборсизлик қилишади. Уларни ӯз-ӯзидан юз бериши мумкин бӯлган табиат ҳодисалари деб билишади.
Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Шамол сувнинг улкан манбаи бӯлган булутларни ҳаракатга келтириб, қақроқ ерларни сероб айлайди.
- Денгиз ва океанларда улкан кемаларнинг ҳаракати кема дарғасининг эмас, балки Аллоҳнинг ихтиёридадир. Зеро, Парвардигори карим табиат қонунлари орқали кеманинг сув юзидаги ҳаракатига замина яратган. Ана шу қонуниятлар асосида улкан кемалар жуда оз харажат билан кӯп миқдордаги юк ва йӯловчиларни узоқ манзилларга етказади.
- Қуръони карим ҳалол ризқ топишга ҳаракат қилиш учун ундайди. Инсон қӯлга киритган муваффақиятларини ӯзининг ақл ва тадбири ҳосиласи эмас, балки Аллоҳнинг фазлидан деб билиши ва Парвардигори каримга шукрона келтириши лозим.