Тарихнинг ӯчмас кунлари
Бугун якшанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил урдубиҳишт ойининг 17-си, Ҳижрий қамарий 1438 йил шаъбон ойининг10-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил май ойининг 7- кунидир.
Бундан 1016 йил муқаддам, ҳижрий-қамарий шаъбон ойининг 10-куни Бағдодлик машҳур шоир Абу Абдуллоҳ Абдулбоқий оламдан ӯтди. У адабиёт илмини ӯрганиш билан бирга замонасининг улуғ олимлари наздида ҳадис илмини ҳам ӯзлаштирди.
Абу Абдуллоҳ Абдулбоқийдан равон ва дилкаш шеърлар ёдгорлик қолган.
Хххххххххххххххххх
1840 йилнинг 7 май куни, яъни бундан 177 йил олдин улуғ рус композитори Пётр Чайковский дунёга келди. Болалигидан унда мусиқашунослик истеъдоди балқиб турарди. У Петербург университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тугатгач, мусиқа билан жиддий шуғуллана бошлади.
“Оққушлар кӯли” ва “Ромеа ва Жулетта” унинг энг гӯзал асарлари ҳисобланади.
Пётр Чайковский 1893 йили оламдан ӯтди.
Ххххххххххххххххххх
Бундан 26 йил бурун ҳижрий-шамсий 1370 йил урдубиҳишт ойининг 17-куни Эроннинг машҳур шоир, ёзувчи ва тадқиқотчиси Меҳрдод Авесто оламдан ӯтди. У 1308 йили дунёга келди.
Меҳрдод Авесто Теҳрон университетларида исломий маориф ва фалсафа фанларини эгаллагач, Эрон ва жаҳон адабиёти фанларидан шогирдларга дарс бера бошлади.
Адиб исломий инқилоб арафасида ӯзининг сиёсий фаолиятини бошлаб, шоҳнинг мустабид режимини қаттиқ танқид қилувчи шеърлардан иборат “Тироно” китобини ёзди.
Меҳрдод Авесто Эрон Исломий инқилоби ва унинг улуғ раҳбари Имом Хумайний ҳазратлари ҳақида жуда кӯп шеърлар ёзди.
Моҳир тадқиқотчи умрининг кӯп қисмини Ҳофиз, Мавлоно Жалолиддин Румий, Хоқоний, Саноий каби шоирларнинг ижодиёти ва жаҳон адабиётининг асотир жанрини ӯрганишга бағишлади. Унинг адабиётшунослик илмига қӯшган энг улуғ ҳиссаси Салмон Соважий девонининг танқидий матни ва Умар Хайёмнинг “Наврузнома” асарига ёзган изоҳларидир.
Адибдан “Имом қаҳрамонлик мужассамаси”, “ӯтган карвонлар”, “Бугундан ҳеч қачонгача” ва “Рома” каби арзирли асарлар ёдгорлик қолди.