май 06, 2017 13:35 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, " Жило янги фикрлар инъикоси " туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бугунги сўҳбатимиз “ Шайх Садуқ фиқҳшунослик осмонининг юлдузи. “ мавзўсига бағишланади. Биз билан бирга бўлинг!  15/02/1396 № 3                        

Маърифат ва илмнинг осмони ҳамиша ёрқин юлдузлар шоҳидига айланган ва улар ўзларининг нурлари билан башарият андешасини ёруғлантирувчи шахслар ҳисобланишади.  Шайх Садуқ номи билан танилган Абу Жаъфар Муҳаммад Бин Али Бобуя Қумий  бу юлдузлардан бири саналадиким, ўз нури билан жаҳолат ва нодонликнинг қаронғулигини равшан айлаган шахс эди. Шайх Садуқ милодий 10-чи аср ва қамарий ҳисоб билан 306 йилда  Қум шаҳрида Бобуя номли буюк хонадонда таваллуд топди. (Қум шаҳри Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри жанубидан 125 км масофада жойлашган). Шайх Садуқ Бобуя хонадонининг энг буюк шахсиятларидан ҳисобланади. Шайх Садуқнинг отаси Али бин Ҳусейн бин Мусо бин Бобуя  исломнинг буюк донишмандларидан ҳисобланадиким, турли мавзўларда 100 дан ортиқ китоб ёзган.  У ўз замонида  Қум шаҳри ва унинг атрофидаги шиа мусалмонларнинг мазҳабий пешвоси эди. Бу буюк олим Қумда бир дўконнинг эгаси эди. Бу бузургвор ота фақеҳлик ва илмининг ўз авжида ўзининг кичик дўконидан касб этадиган ризқ-рўзидан ҳамда зоҳидлик ва қаноат қилиш билан ўз ҳаётини ўтказарди.  Албатта у 50 ёшга етгунига қадар фарзандга эга эмасди. Шунинг учун Имом Замон (а.ж)-га нома ёзди  ва ул ҳазратдан унинг фарзадли бўлиши учун дуо қилишларини сўради. Имом (а.ж) унга жавоб бердилар: “Аллоҳ таолодан бор вужудлари хайру баракатдан иборат бўлган икки уғил беришини сўрадим.” Шундай ҳам бўлди. Имом Замон (а.ж) қилган дуоларининг барча можаросини “Камолиддин ва Тамом-ин-Неъмати” китобида келтиради. Бу китобда шундай келтирилади тўхтаган вақтимда Абу Жаъфар Муҳаммад Бин Али Асвад ҳадис ва аҳли байт алайҳим саломларнинг илмларини ўрганиш учун катта иштиёқ ва завқ билан устодларнинг дарсларига бориб қатнашишимни кўрарди. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилади: “Илмни ўрганишда бўлган сенинг завқ ва иштиёқингнинг ажабланарли томони йўқ. Чунки сен Имом Замон (а.ж) дуоси билан таваллуд топгансан.”    

                           

Шайх Садуқ диний ва бошланғич маълумотларини уша болалик давридан бошлаб ўз отасининг олдида ўрганди. У илмни ўрганиш учун жиддий сайъ-ҳаракат қиларди. У ўз отасининг таълим беришига қўшимча, диний бошқа бузургворларнинг дарслари ва йиғилишларига қатнашарди ва уларнинг илм ва билимларидан баҳраманд бўларди. Шайх Садуқ ўз отаси риҳлат қилишидан кейин ҳижрий-қамарий 329 йилда умматни ҳидоят этиш ва ҳадисларни нашр этиш каби муҳим ва оғир вазифани ўз зиммасига олди. Шайх Садуқ диний пешволарнинг ривоятлари ва ҳадисларини сақлаш, уни қуриқлаш ва шунингдек нашр этиш ва тақсимлашни ўзининг сарлавҳаси этиб қарор берган эди. У бу мақсадга эришиш учун илмий марказларга эга бўлган мамлакатларга сафар қилиб, илмий йиғилишларда иштирок этарди.  Шайх Садуқ ўзининг ҳиммати билан ёлғиз бир ўзи исломий илмларнинг сайёр доиратул-Маорифига айланган эди.  Унинг  маърифат ва билимга эга бўлиши ҳама жойда тарқалган эди. Бу шўҳрат шу даражада эдиким, у исломий мамлакатларда фатво бериш ҳақ-ҳуқуқига эга бўлган эди.  Миср,  Ироқ мамлакатидаги Куфа ва Басра шаҳарларининг ўртасида жойлашган Восит, Мадоин, Куфа каби исломий мамлакатлардан  ҳозирги имкониятларнинг йўқлиги ва барча мушкулотлар борлигига қарамасдан саволларнинг жўнатилиши  шиа мусалмонларининг ушбу буюк фақиҳшуносининг шўҳрат топиши, маънавий нуфуз топиши ва илмий азаматга эга бўлишидан далолат беради.    

                    

Шайх Садуқ ҳақиқатни кўра биладиган исломшунос олим эди. У ўз замонида ривож-равнақ топган чалғинган мактабларга пайравлик қилмасдан уша даврдаги илмий доиралар ва оддий усуллардан ибрат-намуна олиб  ҳодисларни ёзиб олиш билан шуғулланарди. Шайх Садуқ ўз сафарларининг давомида бир неча маротаба исломий турли фирқаларнинг илмий йиғилишларида қатнашарди ва суханронлик қилишига қўшимча ушбу фирқалар устодларининг илмидан баҳраманд бўларди.  Шайх Садуқ китоб ва таснифларнинг кўплиги ва маълумотларнинг кенглиги жиҳатидан мисли йўқ шахсиятлар жумласидан эди.  Суриялик ёзувчи ва тарихчи Хайриддин Аз-Зереклий “Ал-Аълом” унвонли машҳур китобида  бу буюк исломий ёзувчи ҳақида шундай ёзади: “Шайх Садуқ номи билан танилган Муҳаммад Бин Али бин Ҳусейн кабидек олим Қум уламолари орасида учрагани йўқ. У Рей шаҳрида яшарди ва Хуросон ва шарқий минтақаларда баланд мартабага эга бўлган эди . У Рай шаҳрида оламни тарк этди ва уша жойда дафн этилди.  Унинг ёзган асарлари 300 китобни ташкил этади. ” Ўзининг 75 йиллик умри давомида  бу китобларни таълиф этиши исломий илмларни ривожлантиришда унинг фавқулодда интилиши, ҳиммати ва хасталикни билмайдиган сайъ-ҳаракатларидан далолат беради. Шайх Садуқ китобларининг аксарияти тафсир, ҳадис, ахлоқ, ақида, фиқҳ ва рижол каби турли мавзўларда ёзилган.  Унинг асарлари “Ал-Мақнаъ”, “Илал-уш-Шароеъ”, “Ат-Тавҳид” китобларига ишора этиш мумкин.

                             

Муҳтарам тингловчилар, " Жило, янги фиклар инъикоси " туркум эшиттиришига ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди.

Яна радио тўлқинларида ғоибона ҳамнафас бўлгунча меҳрубон ва раҳмли Оллоҳ паноҳида қолинг!