июл 16, 2016 12:42 Asia/Tashkent

Ёруқлик сари дунё

                                  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                   

Азизлар, ўтган дастурларимиз давомида дунёнинг келажаги ҳақида бир неча донишмандларнинг назарияларини таҳлил этиб ӯтган эдик. Бу ҳақда Ғарб  назариячилари, айниқса  Фукуяма, Тофлер ва Хантингтоннинг баён этган айрим назариялари билан танишган эдик.

Милодий 1980 йилдан бошлаб кейинги йиллар давомида Ғарб мамлакатларининг услубларидан бири бу кино саноатининг турли филмларни ишлаб чиқариш қолибида дунё келажаки ҳақида ушбу назариячиларнинг қарашларини ривожлантириш эди. Бу дастуримизда Ғарб киносида ушбу мафҳумларни қандай тақдим этиш бўйича Голливуд ишлаб чиқарилган айрим кинофилмларни таҳлил этамиз. Голивуд ҳақида баҳс -мунозара этишдан олдин мухлисларга кинонинг таьсир етказишига ишора этиб ӯтишни лозим кӯрдик. Бу масала бӯйича саньат ва ҳунар университетининг устодларидан бӯлмиш доктор Ҳасан Балхорий  билан сӯҳбат ӯтказдик. Бу сӯҳбат сизнинг эътиборингизни ӯзига жалб этади деган умиддамиз.

Дастлаб устоддан кинонинг таъсири ва Ғарбнинг мақсадлари ҳақида ёки бошқа таъбир билан ифодалаганда кино ҳодисаси ва етинчи ҳунарга нисбатан  Ғарбнинг сиёсатчилари ва Ғарбнинг қарашлари ҳақида шарҳ -изоҳ беришларини сӯрадик. Сӯҳбатдошимиз бу ҳақда қӯйидаги фикрларни баён этдилар:  "Бугунги дунё тасвир дунёси ҳисобланади. Ғарб муттафаккирларидан бӯлган Пастман "Маишатда ҳаёт кечириш ва хушбахтликда улиш " унвони билан ёзган китобида инсоний мафҳумлар ва маълумотларни етказиш учун уч даврни тасвирлайди.  Биринчи даврда тил орқали маълумотни етказиш амалга оширилади.Мисол учун ота айтарди,  фарзанди эса отаси айтган сӯзларни ёдларди. Иккинчи давр мактубот,  яъне ёзиш даври саналади. Бу даврда мафҳумларни етказиш ва уларнинг ёдлаш воситаси китоб эди. Пастман учинчи босқичда тасвирни инсоний маълумотларни етказишнинг омили деб билади. Унинг эътиқодига кӯра телевизион ва кинодаги тасвирлар олдинги икки даврнинг ӯрнини олади.

Доктор Балхорий ўз сўзини давом этиб шундай айтади: "Ҳақиқатнинг очиқи шундан иборатким биз кино ва тасвирий асрда яшаймиз. Сиз дойим ахборот воситаларнинг асри ёки ахборотларнинг кўпайиб кетиши жараёнлари билан  юзмаюз бўласиз.  Шуни айтиш жойизким  бизга етадиган ахборот ва маълумотларнинг 75-дан то 80 фойизи кўз ва дарк этиш ҳиссиётларидан келиб чиқади. Бугун  Ғарб  қудратлари  ҳам дунё афкорини ўз ҳокимияти билан ҳимоя этишда ушбу "тасвирий билим"-дан фойдаланишади. Франсис  Бекон ренесанс ибтидосида айтади: "Билимнинг сўнги мақсади қудратдир. "

Бугунги Ғарб дунёси эса шундай айтади: "Кино саноатининг сўнги мақсади қудратдир".  Ушбу ҳақда Голливуд Американинг кинофилмлар маркази унвонида бир йилда 600 дан то 700 гача филмларни чиқаради ва бир йилда 12 миллиард доллар холис фойдани қулга киритади ва 78 фойиз дунёнинг ахборот воситаларини таъминлайди.

Доктор Балхорий ўз сўзини давом этиб Ғарб мамлакатларининг  назариячилари  қарашларидан илдиз оладиган Голливуд кинофилмларининг айрим яширин мақсадларига ишора этди. У шундай изоҳ беради: "Голливуднинг барча филмларида мушоҳада этиладиган муҳим жиҳат бу  Тофлер баён этган назарияси саналадиким учинчи тулқин ва қудратни ўзгартириш унвони остида баён этилгандир. Ушбу назарияга кўра дунёнинг  келажаки катта қудратга эга бўлган дунё , яъни АҚШ-нинг қулида бўлади ва бу дунёнинг муҳим жиҳатлари шундан иборатким, электроника ва ахборот воситалари каби  телекоммуникация соҳаси ушбу дунёда ривож-равнақ топади. Шунинг учун келажак дунёни тасвирлайдиган  филмларнинг аксариятларида  америкалик ормонли бир шаҳарни лойиҳалаштирганларким, унда Американинг қадриятлари муҳим аҳамиятни касб этади ва унга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Бу масала охирги икки ун йиллик давомида филмга туширилган киноларга тегишлидир. Жумладан бунинг  мисолини "Истиқлол куни", "Мотрикс", "Терминатор"  ва бошқа кинофилмларда мушоҳида этиш мумкин.  "Истиқлол куни"  махсус эфектлар нуқтаи назаридан жуда кучли филм саналади. Бу фимлда бир гуруҳ ерга ҳужум қилишади ва америкаликлар эса одамларни улардан муҳофазат этишади. Охири америкаликларнинг тақвимида тўртинчи январ куни Американинг истиқлол куни деб номланган кунда америкаликлар бу душманларни нобуд қилишади. Филмдан келиб чиқадиган паём шундан иборатким, Америка ва Ғарбда ҳоким бўлган маданият таҳдид ва хатарлардан дунёни қутқарадиган  ягона система ҳисобланади. Мотрикс филмида ҳам ушбу таблиғот янада кучлироқ мушоҳида этилади.

Ёрлиқ